Кўп қатламли қудуқ қопламасида сўнувчи тўлқинларнинг тарқалиш хусусиятлари
Download 15.88 Kb.
|
Б.Х. Эшпўлатовнинг 01.02.04 - Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси ихтисослиги бўйича “Кўп қатламли қудуқ қопламасида сўнувчи тўлқинларнинг тарқалиш хусусиятлари” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация авторефератига ТАҚРИЗ Кудукнинг динамик характеристикаларини ўрганишда акустик усулдан фойдаланиш бутун жахонда кенг қўланилмоқда. Суюқликли қудуқларни лойиҳалаш жараёнида ўраб турувчи муҳитда ва қудуқ қопламаларида содир бўладиган физик жараёнларни ўрганиш усуллари ва методикасини ишлаб чиқиш долзарб муаммо хисобланади. Авторефератда келтирилгани бўйича диссертация таркиби кириш, тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг биринчи бобида қовушқоқ-эластик муҳит билан боғланишда бўлган цилиндрик қобиқда тўлқин тарқалишига бағишланган адабиётларнинг қисқача таҳлили келтирилган. Диссертациянинг иккинчи бобида диссертацияда қўйилган масалаларнинг математик қўйилиши, ечиш усуллари ва алгоритми келтирилган. Кучланиш ва деформациялар орасидаги муносабат Больцман-Вольтерра ирсий интеграли ёрдамида ҳисобга олинган. Диссертациянинг учинчи бобида қовушоқ-эластик муҳитда жойлашган цилиндрик узун бўшлиқ сиртида эркин тўлқинларнинг тарқалишини ўрганишга бағишланган масалаларнинг математик кўйилиши, ечиш усуллари ва сонли натижалари келтирилган. Муҳитнинг ҳаракат тенгламаси қовушқоқлик назариясининг Ламе тенгламаси орқали ифода қилинган, чегаравий масала қовушқоқ-эластик назариясининг аралаш масаласига олиб келинган. Диссертациянинг тўртинчи бобида муҳит билан катиқ контактда бўлмаган цилиндрик қобиқга тўлқин тарқалиши масаласи ечилган. Қудуқ чексизлик билан чегараланганлиги учун, тўлқин ютилиши жараёни юз беради. Тадқиқотнинг илмий янгилиги кўндаланг кесими доирасимон, қовушқоқ-эластик муҳит билан ўзаро боғланишда бўлган суюқликли цилиндрик қудуқ қопламасида сўнувчи хос тўлқинлар тарқалиши масаласини ечиш методикаси, алгоритми ишлаб чиқиш ва сонли натижалар олиб тахлил қилишдан иборат бўлган. Авторефератдан келиб чиқиб Б.Х. Эшпулатовнинг 01.02.04- Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси ихтисослиги бўйича “Кўп қатламли қудуқ қопламасида сўнувчи тўлқинларнинг тарқалиш хусусиятлари” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси ЎзР ОАК талабларига тўлиқ мос келади деб ҳисоблайман. Тошкент давлат транспорт университети “Афтомобиль йўлларидаги суньий иншоатлар” кафедраси профессори, т.ф.д., проф. Ишанходжаев А.А. Download 15.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling