Режа: Эгилишга ишлайдиган ёғоч элементларининг ҳисоби ва кесимни юзаларини аниқлаш. Эгилувчи элементлар
Download 0.58 Mb.
|
1 2
Bog'liqЁғоч конструкциялари 7-маьруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эгилувчи элементлар
7-мавзу: Ёғоч конструкциялар элементларини эгилишга ҳисоблаш . Режа: 1. Эгилишга ишлайдиган ёғоч элементларининг ҳисоби ва кесимни юзаларини аниқлаш. Эгилувчи элементлар -тўсинлар, тўшама тахталари ва қопламалар, сарровлар, панеллар, стропилалар энг кўп тарқалган ёғоч конструкциялардир. Эгилувчи элементларда таъсир қилаётган кўндаланг куч таъсирида эгувчи момент-М, қирқувчи куч -Q лар пайдо бўлади ва улар қурилиш механикаси услублари ёрдамида аниқланади. Эгилиш таъсирида эгилувчи элемент кўндаланг кесимларида нормал кучланиш - ҳосил бўлади. Нормал кучланиш эгилувчи элемент кўндаланг кесими баландлиги бўйича нотекис тарқалади. 1-расмда эгилишга текшириш учун стандарт намуна ва эгилишдаги деформация, эгувчи момент ва кучланишларнинг диаграмма ҳамда эпюралари кўрсатилган. 1-расм. Эгилувчи элемент: а-эгилиш графиги ва намуна; б-ишлаш схемаси ва эгувчи момент эпюраси; в-бузилиш схемаси ва нормал кучланиш эпюралари; г-қийшиқ эгилишдаги ишлаш схемаси ва кучланиш эпюраси. Эгилувчи элементлар ҳисобий юкламалар бўйича мустаҳкамликка қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: бу ерда: W- кўндаланг кесимнинг қаршилик моменти; М - эгувчи момент; Rэг - ҳисобий эгилишдаги қаршилик; - нормал кучланиш. Эгилувчи элементларни ўртача иккинчи навли ёғочлардан тайёрлашга тавсия берилади. У ҳолда ҳисоблашларда Rэг13 МПа олинади. Кўндаланг кесим ўлчамлари 13 см ва ундан катта бўлганда эса Rэг15 МПа олинади. Кўндаланг кесими доирасимон ёғоч конструкцияларида эса Rэг16 МПа қабул қилинади. Эгилувчи ёғоч элементлар кўндаланг кесимининг ўлчамлари қуйидаги формулалар ёрдамида аниқланади: , , , - талаб қилинадиган қаршилик моменти, кўндаланг кесим баландлиги ва эни ҳамда кўндаланг кесим диаметри Кўндаланг кесим ўлчамлари маълум бўлса, элемент кўтара оладиган чегаравий ҳисобий юкламаларнинг ҳам қийматини юқорида келтирилган асосий формулалар ёрдамида аниқлаш мумкин. ; ,
Кам масъулиятли элементларни учинчи навли ёғочлардан ҳам тайёрлаш мумкин. Уларни ҳисоблашда – Rэг 8,5 МПа олинади (вассалар). Кўндаланг кесими тўғри тўртбурчак ҳолат учун W ни қиймати қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: доирасимон кўндаланг кесим учун . , Масалан, бир оралиқли шарнирга таянган тўсин узунлиги -l кўндаланг кесим ўлчамлари - bh, кўтара оладиган тенг тарқалган юкламанинг миқдори қуйидагича: Эгилувчи элементлар иккинчи чегаравий ҳолатга ҳам меъёрий юкламалар бўйича ҳисобланади(4-жадвал): Тенг текис тарқалган юклама бўлган ҳолат учун: бу ерда: - ҳақиқий нисбий эгилиш; - рухсат этилган нисбий эгилиш; Агар тўсиннинг нисбий эгилиши катта бўлса, унда кўндаланг кесимни катталаштириш керак ва кесимни эгилиш бўйича аниқлаш мумкин: Уринма кучланишлар бўйича мустаҳкамликка қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади бу ерда: - уринма кучланиш; Q - қирқувчи куч; - кесимнинг статик моменти; - кесимнинг инерция моменти; - кесимнинг ҳисобий эни; - ёрилишдаги ҳисобий қаршилик. тўғри тўртбурчак кесимли юза учун, га тенг га тенг. Эгилувчи элементларни мустаҳкамликка ҳисоблашдан ташқари, устиворликка ҳам текширилади. Айниқса, кўндаланг кесим эни кичкина бўлса: бу ерда: у- эгилувчи элементларнинг устиворлик коэффициенти. Бу ерда: Кш- ҳисоблаш узунлигидаги момент эпюраси шаклига боғлиқ бўлган коэффициент (2, III.6 жадвал); Кк - коэффициентни эгилувчи қисми текислигида кучайтирувчи бўлган ҳолатларда киритиладиган ва қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: Бу ерда: - марказий бурчак (рад), айланасимон чизиқли элементни lхис қисмини аниқлайди (тўғри чизиқли элементлар учун 0 га тенг ); m-кучайтирилган нуқталар сони (чеккадагилардан ташқари). Элементларнинг солқилиги чегаравий қийматидан ортиб кетмаслиги керак (4-жадвал). 4-жадвал. Чегаравий солқиликлар
Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling