- Режа
- 1. Фалсафанинг баҳс мавзулари ва уларнинг хилма- хил талқинлари.
- 2. Дунёқараш тушунчаси, унинг моҳияти ва мазмуни, ҳамда тарихий шакллари.
Тавсия этиладиган адабиётлар: - Фалсафа асослари. Дарслик.-Т.: Ўзбекистон,2005, 6-27 бетлар.
- Фалсафа. Дарслик Узбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти. Т.2006. Матбуа Ахмедова тахрири асосида.
- Фалсафа қомусий луғат. – Т.:Шарқ, 2004, 7-17, 20-33 бетлар
- Основы философии. Т.: Мехнат, 2004, 7-17, 20-33 бетлар.
Тавсия этиладиган сайтлар рўйхати - www.bilim.uz
- www.philosophu.ru
- www.filosofiya.ru
- http.philosophu.albertina.ru
- www.history.ru
- www.philosophy.com
- www.teuphil.narod.ru
Мавзу бўйича ўрганиладиган асосий таянч иборалар. - Фалсафа атамаси – юнонча phileo – севаман, Sophia – донолик деган маънони англатади.
- Фалсафа фани - Инсоният тарихидаги энг кадимий илмлардан бири. Олам ва унинг яшаши, ривожланиши ва тараккиёти, хаёт ва инсон, умрнинг мохияти, борлик ва йуклик каби куплаб муаммолар хакида бахс юритадиган Фан.
- Дунёкараш – Инсон узини ва дунёни зарурий равишда англаши, унга бахо бериши, хулоса чикариши булиб, дунёни инсон онгидаги узига хос инъикосидир. Инсоннинг узига ва уни куршаб турган борликка булган муносабатларини ифодалайдиган куникмалари, малакалари, билимлари хамда дунёни амалий ва назарий узлаштиришидир.
- Миф – юнонча mifhos сузидан олинган булиб, афсона, ривоят, хикоят каби маъноларини англатади. Кадимги давр кишилари онги ва тушунчасида инсон, табиат жамият ва коинотнинг пайдо булиши Билан боглик вокеалар, шунингдек, табиат ва жамият ходисаларининг акс этишидир.
- Мифологик дунёкараш – Ижтимоий тараккиётнинг бошлангич боскичларига хос булиб, дунёни тушунишнинг оддий усули, хаёлий инъикосидир.
- Дин – арабча-ишонч, ишонмок демакдир. Борликни яратувчи ва бошкарувчи, адолатнинг юксак намунаси, моддий оламга хос булмаган ва айни вактда баркамолликнинг олий куриниши сифатида тушунилувчи олий мавжудотга, яъни Худога нисбатан муносабат, тасаввур, урф-одат ва маросимлар мажмуидир.
- Диний дунёкараш – Оламдаги вокеа ва ходисалар сабабларини илохий кучлар, олдиндан белгиланган максадлар Билан боглаб тушунишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |