- 3. ФВДТнинг вазифалари ва ташкилий тузилмаси.
-
- ФВДТнинг асосий вазифалари, ташкилий тузилмаси ва ишлаш тартиби қуйидаги ҳужжатлар билан белгилаб берилган:
- ФВДТ тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республи-каси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.1998 йил-даги 558-сонли қарорига 1-илова).
- Қуйи тизимлар тўғрисидаги Низомлар (ҳар бир қуйи тизим табиий-иқлимий, геофизик, иқтисо-дий, функционал ва бошқа ўзининг Низомини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенга-ши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳоким-лари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари томонидан Ўзбекистон Республикаси ФВВ билан келишилган ҳолда тасдиқлатади).
ФВДТнинг асосий вазифалари: - ФВДТнинг асосий вазифалари:
- 1. Тинчлик ва ҳарбий даврда аҳолини ва ҳудудларни ФВлар-дан муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқий ва иқтисодий меъё-рий хужжатларнинг ягона концепциясини белгилаш, иш-лаб чиқиш ва амалга ошириш.
- 2. Республика ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган техно-ген ва табиий хусусиятли ФВларни башоратлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш.
- 3. ФВларни олдини олишга, одамлар хавфсизлигини таъмин-лашга, хавфли технологиялар ва ишлаб чиқаришларнинг таваккалчилигини пасайтириш, мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, иқтисодиёт тармоқ-лари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолият кўрсатишининг барқарорлигини оширишга қаратилган мақ-сади ва комплекс илмий-техник дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
- 4. Бошқарув органлари ва тизимларнинг ФВни олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун мўлжалланган куч ва воси-таларининг доимий тайёрлигини таъминлаш.
- 5. Аҳоли ва ҳудудларни ФВлардан муҳофаза қилиш соҳасида-ги ахборотларни йиғиш, ишлаб чиқиш, алмашиш ва бериш.
-
-
- 6. Аҳолини, бошқарув органларининг мансабдор шахсларини, ФВДТ кучлари ва воситаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш.
- 7. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш.
- 8. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат экспертизаси, назорати ва текширу-вини амалга ошириш.
- 9. Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш.
- 10. Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид тадбирларни амалга ошириш.
- 11. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида аҳоли-нинг, шу жумладан уларнинг оқибатларини бартараф этишда бевосита қатнашган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари-ни амалга ошириш.
- 12. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |