1-мавзу: Ғазначилик тизимининг моҳияти ва аҳамияти, меъёрий-ҳУҚУҚий асослари. Давлат бюджети ғазначилик ижроси юзасидан жаҳон тажрибаси


ҒАЗНАЧИЛИКнинг асосий элементлари


Download 91.02 Kb.
bet2/4
Sana27.03.2023
Hajmi91.02 Kb.
#1298939
1   2   3   4
Bog'liq
1506691979 66942

2. Ғазначилик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш хусусиятлари

ҒАЗНАЧИЛИКнинг асосий элементлари

  • Ягона ғазна ҳисобварағи
  • Ғазначиликнинг Бош китоби
  • Ғазначиликда кассани режалаштириш ва бошқариш
  • Ғазначиликнинг ахборот тизимини

3. Ғазначилик тизимининг назарий асослари

Халқаро Валюта Фонди экспертлари Барри Поттер ва Жек Даймонт шуни этироф этадиларки “Иқтисодий ҳамкорлик ва таррақиёт ташкилоти таркибидаги кўпчилик мамлакатлар давлат молиясини бошқаришда ғазначилик тизимига суянишади ва бунда ғазначилик тизимининг Молия вазири томонидан бошқарилиши давлат маблағларини ишлатилиши самарадорлигини ва уларнинг ўз вақтида ва мақсадли ишлатилиши устидан назорат сифатини ҳам сезиларли даражада оширади” [1].

[1] Barry Potter, Jack Diamond. Building Treasury Systems.

Ғазначилик тизими давлатнинг марказий ҳукуматига ва худудлардаги бошқарув органларига асосий молиявий хизматларини таъминлайди. Бу хизматлар қаторида:

  • давлат маблағлари тўловларини амалга ошириш,
  • маблағлар ҳаракати ҳисоби ва ҳисоботини таъмимлаши,
  • фискал ҳисобот ва ҳоказоларни марказлашган ҳолда ўз ичига қамраб олади.

Ривожланган мамлакатлар молия вазирлиги ва бошқа тармоқ вазирликлари учун давлат молиясининг шакллантириш, ижро қилиш ва назорати бўйича функционал боғлиқ тарзда компьютер тизимини тузади ва доимий равишда такомиллаштиради. Бу яхлит – интеграллашган тизим шу билан бирга ихтисослаштирилган компьютер ахборотлари дастурлари, бюджетнинг барча даражаларига, маҳаллий бюджетларга ишлов бериш учун, давлат қарзини бошқарув вазифаларини оптималлаштиришда, бюджетдан ташқари фондларни шакллантириш ва бирлаштириш, маҳаллий молия органлари ва бошқа ташкилотларининг молиясини бошқариш функциялари учун алоҳида ихтисослашган дастурларни ўз ичига олади.

Илмий адабиётларда Ғазначилик тизимининг турли изоҳлари учрайди. Шуни эътиборга олиш керарки бу изоҳлар ҳар бир муаллиф ўзи қизиқаётган ғазначиликнинг амалга ошираётган фаолияти унинг хусусиятлари ва қирраларига урғу ва аҳамиятини қаратади. Қуйида шу изоҳлардан бирини келтирамиз: “ғазначилик тизимида бюджетдан маблағ олувчилар топшириғига кўра тўлов мажбуриятларини ижрога қабул қилиб олиш, ва товарлар етказиб берилиши, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун бевосита тўловларни амалга оширилишни ғазначилик амалга оширади ва, бунда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишни таъминлайди.” [1]


Download 91.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling