[1] Иванова Н. Г., Маковник Т.Д., Казначейская система исполнения бюджетов. «Питер» Санкт-Петербург. 2001. стр.29 Яна бир изоҳга кўра Ғазначилик ижроси: “давлат ҳокимиятининг, ёки маҳаллий бошқарув ихтисослашган ижроия органи тарафидан бюджет маблағларини жалб қилиш ва сарфланишини таъминлайдики, бунда, ушбу орган махсус ваколатларига кўра тушумлар рўйхати бўйича, ягона ҳисоб рақамидан амалга ошириладиган тўловлар ва зиммасидаги бюджет мажбуриятларининг вақти ва ҳажмини тартибга солади” [1]. [1] Рудовол И. П. Правовое регулирование казначейского исполнения бюджета. Финансы. № 8, 2003. стр. 25. Халқаро Валюта Фонди экспертлари Барри Потер ва Жек Даймондларнинг тарифларишича: “Давлат молиясининг бошқариш ахборот тизими – давлат молиясини бошқариш мақсадида интеграллашган ахборот тизими – ёки ғазначилик тизими – бу тўловлар, ҳисобот ва молия бошқарувини амалга оширувчи тизимки унга молия вазирлиги, ғазначилик, тармоқ вазирликлари ва бюджет ташкилотлари бевосита боғланиш ҳуқуқига эгадирлар” [1]. [1] Barry Potter, Jack Diamond. Building Treasury Systems. Ғазначилик тизимига берилган таърифлар бу ташкилотнинг бюджет ижросининг моҳиятини ва шунга боғлиқ кўпқиррали ва кўпмақсадлик Ғазначилик тизимини кўзланаётган мақсадларига кўра уларнинг нуқтаи-назарини акс эттирилган. Молия вазирлиги амалиётчи ходимлари ва Ўқув маркази олимлари биргаликда ғазначилик тизимига қуйидагича таъриф бермоқдалар: Давлат бюджетини ижросининг ғазначилик тизими бу - давлат бюджети ижросининг тўғри ва самарали бошқариш, ягона ғазна ҳисобварағига маблағларнинг тўғри ва вақтида келиб тушиши ва бюджетдан ташқари фондларга қиёсланган ва қатъий мақсадларда харажатларни амалга оширишни белгилашни, замонавий компьютер технологияларини илғор бухгалтерия тизим ҳисоби ва ҳужжатлар алмашинувини ўз ичига олувчи ахборотлар тизимида ғазна Бош китобида акс эттиришда, қўлловчи давлатнинг мақсадли мажмуаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |