1-мавзу. Хўжалик муаммоларини ҳал этишда микроиқтисодиётнинг амалий аҳамияти
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эҳтиёжлар ва ресурслар. Иқтисоднинг асосий масалалари
- Ишлаб чиқариш ресурслари
Микроиқтисодиётни ўрганиш
усуллари. • Монографик кузатиш усули; • Иқтисодий -статистик усули; • Хисоблаш усули; • Тажрибавий усули; • Абстракт мушоҳада усули; • Математик моделлаштириш; • Оптималлаш усули. • Индукция ва дедукция • Индукция усулида далиллардан, хақиқий маълумотлардан назария томон харакат қилинади. • Дедукция (гепотетик) усулида аввал назария яратилиб, улар амалиётда синаб кўрилади. Эҳтиёжлар ва ресурслар. Иқтисоднинг асосий масалалари • Инсон жуда турли-туман эҳтиёжларга: озиқ-овқат, кийим, бошпана, таълим, меҳнат, кўнгил очиш, мулоқот ва кўплаб бошқа эҳтиёжларга эга. Барча саналган эҳтиёжлар чексиз турли-туман шакллар, сифатлар, белгилар, хусусиятларга эга. • Инсон ўз эҳтиёжларини ўзига қулай иқтисодий неъматлар ёрдамида қондиради. Уларга озиқ- овқатлар, кийим, китоблар, автомобиллар, санъат буюмлари ва бошқа шу кабилар киради. • Иқтисодий неъматлар ишлаб чиқариш учун инсонга ресурслар зарур. • Ишлаб чиқариш ресурслари – бу товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ресурслардир. • Ишлаб чиқариш ресурсларини ишлаб чиқариш омиллари деб аташ қабул қилинган ва уларни учга ажратилади: • ер; • меҳнат; • капитал. • «Ер» (табиий ресурслар)- бу товар ва хизматларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган табиат томонидан берилган ресурслардир. Табиий ресурсларга мисол бўлиб сув ресурслари, тупроқ, ўсимликлар, фойдали қазилмалар ҳисобланади. • Меҳнат (инсон ресурслари)- кишиларнинг ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган жисмоний ва ақлий қобилиятлари, соғлиғининг аҳволи, таълими ва касбий кўникмаларини ўз ичига олади. • Капитал (капитал ресурслари)- бу инсон томонидан яратилган ва товар ҳамда хизматларни ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган буюмлардир. Капитал ресурсларига мисол бўлиб бинолар ва иншоатлар, асбоблар ва ускуналар, алоқа воситалари, транспорт, шунингдек қайта ишланган ҳом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳисобланади. • Баъзан ишлаб чиқариш омилларининг тўртинчи кўриниши – тадбиркорлик ажратилади, чунки у кишиларда тадбиркорлик қобилияти деб аталувчи ноёб хусусиятларнинг мавжудлигини кўзда тутади. Бозор тизимида ноёб неъматлар муаммоси қуйидаги иккита тамойиллар асосида ечилади: • оптималлаштириш тамойили - ҳар бир фаолиятдан ва ресурслардан фойдаланишдан максимал фойда олиш; • альтернатив харажатлар тамойили - ноёб ресурслардан фойдаланиш йўналишларининг барчасидан олинадиган фойда ва харажатларни солиштириш орқали. • Микроиқтисодиёт иқтисодий субъектларни иккига бўлиб қарайди - истеъмолчилар (уй хўжаликлари) ва ишлаб чиқарувчилар (фирмалар). • Истеъмолчининг мақсади - мумкин даражада ўзининг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш бўлса, • ишлаб чиқарувчиларнинг мақсади - фойдани ёки бошқа бир фаолият кўрсаткичларини максималлаштиришдан ёки минималлаштиришдан иборатдир. • Бозор – товарларни ихтиёрий айирбошлаш йули билан тақсимлашнинг ижтимоий механизидир. Жамиятда вужудга келадиган яна бир муаммо - бу истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар фаолиятини Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling