1-мавзу. Хўжалик муаммоларини ҳал этишда микроиқтисодиётнинг амалий аҳамияти
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уй хўжаликлари
- ҚАНДАЙ техника ва технологияни қўллаш • КИМ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот
мувофиқлаштиришдир:
• ишлаб чиқарувчилар фаолиятини (ким қайси маҳсулотдан қанча ишлаб чиқаради) мувофиқлаштириш; • истеъмолчилар фаолиятини (ким, қайси маҳсулотдан, қанча истеъмол қилади) мувофиқлаштириш; • ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш бўйича қабул қилинган қарорларни мувофиқлаштириш. • Бу муаммо товарлар айланмаси модели орқали таҳлил қилинади (1-расм). 1-расм. Мувофиқлаштиришнинг бозор механизми Фирмалар Ресурслар бозори Уй хўжаликлари бозори Истеъмол неъматлари бозори • Товарлар айланмасида иқтисодиёт икки секторга бўлинади: • уй хўжаликлари ва фирмалар. • Уй хўжаликлари ўз ресурсларини (ишчи кучи, капитал ва ерни) фирмаларга сотиб даромад оладилар ва бу даромадларини фирмалардан товарлар ва хизматлар олишга ишлатадилар. • Фирмалар ўзларининг товар ва хизматларини сотиб ундан тушган даромадни уй хўжаликларидан ресурсларни сотиб олишга ишлатадилар. • Бозор тизимида мувофиқлаштириш масалаларини иккита бозор ҳал қилади: ишлаб чиқариш ресурслари бозори ва истеъмол неъматлари бозори. • Ҳар бир бозор ўзининг иккита қарор қабул қилувчи субъектига эга: сотувчилар ва харидорлар. • Бозорда қабул қилинадиган қарорларнинг мувофиқлиги ҳар бир неъматнинг мувозанат нархи ва мувозанат миқдори билан таъминланади. • Нарх талаб ва таклиф муносабатлари натижаси сифатида, уй хўжаликлари ва фирмалар томонидан қабул қилинадиган қарорларни мувофиқлаштириш учун муҳим ахборот бўлиб ҳисобланади. Бундай ахборот бир вақтнинг ўзида жамиятдаги ноёб неъматларни тақсимлаш муаммосини ечиш учун муҳим аҳамият касб этади. • Нархлар ноёб ресурсларни рационал тақсимлашни таъминлайди, неъматларни рационал истеъмол қилишга, харажатларни камайтиришга ундайди. Нарх ер, капитал ва ресурслар эгаларининг даромадини аниқлайди. • Бозор мувофиқлаштиришдан ташқари ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар қарорларини вақт бўйича тартиблаштиради. • Ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш учун ишлаб чиқариш ресурсларининг барча турларига: «ер», меҳнат, капиталга эга бўлиши зарур. Бироқ, инсон уларнинг чекланганлик муаммосига дуч келади. Бу чекланганлик масалан, фойдали қазилмалар заҳираларининг чекланганлиги каби табиий равишда мавжуд бўлса, шунингдек субъектив равишда, яъни инсон психологияси томонидан туғилиши мумкин, чунки унинг эҳтиёжлари чексиздир. • Ишлаб чиқариш ресурсларини чекланганлиги инсон, оила, жамият олдига танлов муаммосини қўяди: • НИМА ва ҚАНДАЙ миқдорда ишлаб чиқариш? • ҚАНДАЙ техника ва технологияни қўллаш? • КИМ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling