1-мавзу. Индустриал иқтисодиёт” фанига кириш. Режа


«Индустриал иқтисодиёт” фанини ўрганиш


Download 103.87 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2023
Hajmi103.87 Kb.
#1218160
1   2   3   4
1.3. «Индустриал иқтисодиёт” фанини ўрганиш
методологияси ва усуллари
Илм – фан методологияси ва усуллари дейилганда, уни билиш ва ўрганиш фаолиятининг шакллари ва усуллари мажмуаси тушунила­ди. Муайян фан бўйича масалани ўртага ташлаш, тадқиқот мавзуси ва илмий назарияни шакллантириш, шунингдек, аниқланган натижанинг ҳақиқийлиги, яъни ўрганилаётган объектга мувофиқлиги жиҳатидан текшириш методологияни қўллашнинг энг муҳим томони ҳисобланади. Демак, методология - тадқиқот ёки билиш, англаш йўли, воқеликни амалий ва назарий ўзлаштириш усуллари мажмуасидир.
«Индустриал иқтисодиёт” фанининг назарий, методологик асосини саноатнинг вужудга келиши ва ривожланиш муаммолари бўйича ҳозирги назария, ўзбекистонлик ва хорижий мамлакатлар иқтисодчиларининг илмий асарлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Республика Президентининг асарлари ташкил этади.
Иқтисодиётнинг етакчи соҳаси бўлган саноатда рўй берадиган барча ҳодиса ва ўзгаришларни тадқиқ этиш анчагина мураккаб жараёндир. У жонли мушоҳададан абстракт тафаккурга ва ундан амалиётга ўтишни, яъни ҳақиқатни билишнинг, объектив реалликни тан олишнинг диалектик йўлидан фойдаланишни тақозо этади. Бундай услубий ёндашиш саноат, унинг тармоқлари ва «ирмоқ»лари ҳамда корхоналарида рўй берадиган ҳодисалар, воқеликлар ва иқтисодий жараёнларнинг ўзаро боғлиқлигини, уларнинг узлуксиз ҳаракати, тараққиёт ва ўзгариши, миқдор кўрсаткичдан сифат кўрсаткичга ўтиши, макон ва замонда ривожланишини англаб олишга ёрдам беради.
Диалектика усули муаммолар ўрганилаётган омиллар, шарт-шароитларнинг намоён бўлиши ва юз бериши зиддиятларга, қарама-қаршиликларга бой эканлигини инобатга олишни та­қозо этади.
«Индустриал иқтисодиёт” фани ва илмининг барча муаммо­ларини ўрганишда унга тарихий ёндашиш керак. Айниқса, гу­манитар фанлар масаласида энг ишонарли нарса - бу, асосий тарихий боғланишни унутмасликдир. Ҳар бир масалага тарихдаги маълум ҳодиса қандай пайдо бўлганлиги, бу ҳодиса ўз ривожланишида қандай босқичлардан ўтганлиги нуқтаи назаридан қараб, ана шу ривожланиш, тараққиёт қандай рўй берганлигига эътибор қаратиш зарур.
«Индустриал иқтисодиёт” фанининг энг муҳим муаммолари­ни ўрганишда бир қатор аниқ усуллардан фойдаланилади. Булар жумласига мушоҳада, абстракт тафаккур, индуксия ва де­дуксия, анализ ва синтез, монографик усул, статистик усуллар (сифат ва миқдор, индекс, гуруҳлаш, баланслик ва у билан боғлиқ бўлган норматив усул, эхтимоллар), иқтисодий - математик моделлаштириш, оптималлаштириш, мувозанатни аниқлаш, ўз «Ақлий ҳужум» ("Мозговая атака") ва тажрибавий усул­лари киради.
«Индустриал иқтисодиёт” фанига оид барча масалаларни юқорида келтирилган ва бош қа бир қатор усуллар ёрдамида ўрганиш, таҳлил қилиш бу фанни ўрганувчиларнинг ва унинг муаммолари ечимини ҳал этувчиларнинг билими ва илмий салохиятини кучайтиради, ақлий заковатини бойитади.



Download 103.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling