1-Мавзу. Инсон ҳуқуқлари тушунчаси ва турлари
Download 26.35 Kb.
|
1-мавзу маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар.
- Шахснинг конституциявий мажбуриятлари.
Сиёсий ҳуқуқлар. Сиёсий ҳуқуқлар ижтимоий-сиёсий ҳаётда иштирок этиш, давлат органларини шакллантириш, давлат ҳокимиятига уюшган ҳолда тазйиқ ўтказиш (масалан, сиёсий намойишлар йўли билан) билан боғлиқдир. Ушбу ҳуқуқлар, қоида тариқасида, мазкур давлатнинг фуқароларига тегишли бўлади. Фақат баъзи давлатларда ва фақат айрим сиёсий ҳуқуқлардан (масалан, сайлов) фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет элликлар (чет элликлар одатда фақат ўзаролик асосида, давлатлар келишуви бўйича) фойдаланишлари мумкин.
Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар. Биринчи навбатда фуқароларга тааллуқли бўлган сиёсий ҳуқуқлардан фарқли равишда шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар шахснинг мақомини асли ҳолича белгилайди. Улар кўп жиҳатдан инсоннинг табиий ҳуқуқлари концепцияси билан боғлиқдир. Улар сирасига, авваламбор, яшаш ҳуқуқи киради. Юридик нуқтаи-назардан бу шуни англатадики, инсонни ҳаётидан фақат холисларнинг мажбурий иштироки асосида чиқарилган суднинг ҳукми билан маҳрум қилиниши мумкин. Аммо кўпгина (шу жумладан, Европа кенгашига кирувчи деярли барча) давлатларда ўлим жазоси тақиқланган. Шахснинг муҳим ҳуқуқлари – эркинлик ва шахсий дахлсизлиқ жисмоний ва руҳий эркинлик. Озодликдан маҳрум қилиш (қамоқ жазоси ва бошқалар) фақатгина суднинг ҳукми билан мумкин. Шахсни қулликда сақлош, қул савдоси аллақачон халқаро ҳуқуқ томонидан инсон табиатига зид бўлган ҳаракат ва оғир халқаро жиноят деб тан олинган. Шахснинг кўпгина конституциявий ҳуқуқлари суд соҳаси билан боғлиқ. Булар судга эркин мурожаат қилиш ҳуқуқи, малакали ҳуқуқи йёрдам олиш ҳуқуқи, айбсизлик презумпцияси, айбланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқи ва бошқалардир. Шахснинг конституциявий мажбуриятлари. Конституцияларда белгиланган асосий мажбуриятлар бир пайтнинг ўзида ҳам инсонга, ҳам фуқарога тааллуқли бўлиши мумкин, баъзида фақат фуқароларга мажбурият юклаши мумкин. Биринчи гуруҳ мажбуриятларига қуйидагилар киради: конституция ва қонунларга риоя қилиш (чет эллиқ фуқаролар каби қонунни билмасликка ҳавола қилишолмайди); солиқларни тўлаш (кўпгина давлатлар ўртасида икки томонлама солиққа тортмаслик тўғрисида битимлар имзоланган бўлиб, уларга асосан фуқаро ўзаролик принципи асосида ўзининг мамлакатида солиқ тўлайди). Мамлакатда яшовчи барча шахслар табиатни ва атроф-муҳитни асрашга, табиий бойликларга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбур. Download 26.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling