1-мавзу: “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанининг предмети, мақсади, вазифаси ҳамда тадқиқот усуллари


Download 2.7 Mb.
bet19/20
Sana24.06.2023
Hajmi2.7 Mb.
#1653736
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
13.Ўқув материаллари

С= ______ЯМ_____

МС ёки ХС

МС-мехнат сиғими; ХС-ходимлар сони.
З.Ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш
самарадорлиги бўйича қуйидаги кўрсаткичлар аниқланади:

;


6. Фондлардан фойдаланиш самарадорлиги

Ишлаб чикариш самарадорлигини ояшриш ҳар бир сўм харажатга ва қўлланилган ресурсларга кўпроқ маҳсулот ва фойда олиш демакдир.Бу эса бутун халқ хўжалиги учун ҳам, қишлоқ хўжалиги учун ҳам катта аҳамиятга эга:
1.Маҳсулот бирлигига меҳнат ва ресурслар қанча кам сарфланса, мавжуд ресурслардан кўпроқ маҳсулот олинади ва улар арзон бўлади.
2.Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш катта иқтисодий самара беради. Агар республика бўйича меҳнат унумдорлиги 1% га оширилса, ҳисоб-китобларга караганда бир йилда кўшимча 0,3 млрд. сўмлик ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти олинади. Шунингдек маҳсулот таннархини 1% га тушуриш ҳам тахминан 0,2 млрд. сўмлик ялпи фойда келтиради. Асосий ишлаб чиқариш фондларини самарадорлигини 1% га ошириш эса 0,6 млрд. сўмлик капитал кўйилмани камайтиради.
З.Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш самарадорлиги қишлоқ хўжалик хом ашёсидан тайёрланадиган озиқ-овкат ва кенг истеъмол буюмларига қўйиладиган баҳоларнинг даражаларига ҳам боғлиқ. Чунки харажат кам бўлса, эркин баҳолар ҳам бозорда пастроқ бўлади.
4. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш хўжаликларнинг даромадининг кўпайишга ва рентабелликнинг ошишига олиб келади. Қанча кўп сифатли ва арзон маҳсулот ишлаб чиқарилса ва сотилса, ишлаб чиқарувчиларнинг даромад кўпаяди, кўпрок ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, меҳнат ҳақини оширишга ва маданий-маиший шароитларга. маблағ ажратилади

14-мавзу. Ўсимликчилик тармоқлари иқтисоди (2 соат)



        1. Ўсимликчилик тармоқлари уларнинг аҳамияти. Уларнинг иқтисодиётдаги ўрни. Бу борадаги ҳукуматнинг чора-тадбирлари.

        2. Ўсимликчилик тармоқларининг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби.

        3. Пахтачилик тармоғи иқтисодиёти, унинг ўрни, аҳамияти ва ҳозирги ҳолати. Бу борадаги Давлатнинг сиёсати.

        4. Ҳукуматнинг ғалла мустақиллиги сиёсати. Ғаллачилик тармоғи иқтисодиёти, унинг ўрни, аҳамияти ва ҳозирги ҳолати.

        5. Сабзавот, полизчилик тармоғи иқтисодиёти, унинг ўрни, аҳамияти ва ҳозирги ҳолати.



Ўсимликчилик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг етакчи тармоғи ҳисобланади. Унинг маҳсулотлари инсонлар учун озиқ-овқат, чорвачилик учун ем-хашак, саноат учун хомашё сифатида фойдаланилади.
Ўсимликчилик маҳсулотлари жаҳон халқларининг энг йирик табиий ва иқтисодий бойлигидир. XXI аср бошларида жаҳон олимлари томонидан ер юзида 500 мингга яқин ўсимликларнинг мавжудлиги аниқланган. Уларнинг 23 минг ёки 4,6 фоизининг махсулотларидан жаҳон халқлари турли хил мақсадлар учун фойдаланадилар. Уларнинг 6 минг ёки 26,1 фоизи маданий экинлар гуруҳига киради, шу жумладан 400 тури ёки 6,6 фоизи Ўзбекистонда учрайди; улардан 120 ёки 30 фоизи очик ва ёпиқ майдондарда ривожлантирилади, уларнинг маҳсулотларидан аҳоли учун озиқ-овқат, чорва учун - ем-хашак, саноат учун натурал хом ашё сифатида фойдаланилади, холос.
Илмий изланиш натижалари шуни кўрсатадики, жаҳон, шу жумладан Ўзбекистон халқлари, яин келажакда ўсимликчилик маҳсулотларидан янада кенгроқ ва самаралирок фойдаланиш учун реал имкониятларга эга. Асосий вазифа босқичма-босқич уларни ишга солиш, кўпроқ, сифатлироқ ва рақобатлироқ даражаси юқори маҳсулотларни ишлаб чиқариш, бинобарин истеъмол қилишдир.
Бозор иқтисодиёти қонунлари механизмлари ва категориялари талабларини ҳамда маданий қишлоқ хўжалиги экинларининг ботаник, агротехник ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиб улар куйидаги туркумлар буйича ҳисоб-китоб қилинади ва ривожланиш натижалари баҳоланади:

  1. Бошоқли ва дуккакли дон экинлари маҳсулотлари;

  2. Техника экинлари маҳсулотлари;

  3. Картошка экини маҳсулотлари;

  4. Сабзавот экинлари маҳсулотлари;

  5. Полиз экинлари маҳсулотлари;

  6. Чорва озуқалари ва экинлари маҳсулотлари;

  7. Мевали дов-дарахтлар маҳсулотлари;

  8. Токзорлар маҳсулотлари;

  9. Пиллачилик, тут дарахтлари маҳсулотлари;

  10. Гулзорлар маҳсулотлари;

  11. Ихота дарахтлар ва ўрмонзорлар маҳсулотлари;

  12. Табиий пичанзорлар ва яйловлар маҳсулотлари ва бошқалар.

Юқорида келтирилган маданий экинлар ўз навбатида кичик гуруҳларга булинаи. Масалан, дон экинлари озиқ-овқатга, ем-хашакка ва бошқа мақсадларга фойдаланилиши бўйича, техника экинлари - тола, шакар, ёғ берувчи ва бошқа турларга бўлиниб ҳисоб-китоб қилинади, охирги натижалари баҳоланади.
Маданий ўсимликлар майда гуруҳларининг ўзига хос хусусиятларини ҳар томонлар ҳисобга олиб, уларнинг натура ва қиймат шаклидаги иқтисодий самарадорлигини оширишнинг назарий ва Амалий кўрсаткичлар тизими яратилган. Уларга қуйидагилар киради:

  1. Ерни экишга тайёрлаш, экинларни экиш ва парвариш қилиш, ҳосилни йиғиб олиш усуллари.

  2. Элита ва товар уруғлар, кўчатлар етиштириш ва улардан фойдаланиш.

  3. Экинларни алмашлаб экиш режаларидан фойдаланиш.

  4. Минерал ва органик ўғитлардан меъёрий даражада фойдаланиш.

  5. Машиналар тизимини яратиш ва фойдаланиш.

  6. Зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш.

  7. Суғориш усулларини такомиллаштириш.

  8. Экинлар ҳосилдорлигини ҳисоб-китоб қилиш.

  9. Экинлар маҳсулотларини сифати буйича навларга бўлиш.

  10. Маҳсулотлардан соф ва қайта ишланган ҳолда фойдаланишни ва сақлашни ташкил этиш.

  11. Экинлар экиш, парвариш қшшш, ҳосилни йиғиб олиш ва бошқа жараёнларда меҳнатни меъёрлаш, разрядларга бўлиш, меҳнатни ташкил эти шва унга ҳақ тўлаш.

  12. Тармоқларда капитал қуйилмалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

  13. Маҳсулотлар таннархи, сотиш баҳолари, рентабеллик кўрсаткичларини тўғри ҳисоблаш ва таҳлил эти шва ҳоказо.

Айрим ва гуруҳ экинлар бўйича технологик жараёнларни ташкилий ва иқтисодий муносабатлари тарихий даврлар бўйича таҳлил қилиш ва баҳолаш ўта мураккаб ишдир. У махсус илмий тадқиқот институтларининг изланиш натижалари асосида бажарилади. Ушбу дарсликда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш йилларидаги эришилган ютуқлари ва айрим камчиликларни қисқа муддатларда камайтириш чора-тадбирлари баён этилган, холос.

Download 2.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling