1-Мавзу. Иқтисодиёт, бозор, иқтисодий сиёсат асослари ва таркиби иқтисодий


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana01.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1240705
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу тақдимоти



1
1-Мавзу. Иқтисодиёт, бозор, иқтисодий сиёсат, 
иқтисодий сиёсат асослари ва таркиби иқтисодий 
сиёсатни ишлаб чиқишда воситалар ҳамда 
чекловлар . 


РЕЖА:
1. 
• Давлатнинг иқтисодий сиёсати курсининг долзарблиги, мақсади,
таърифлари,
кўникмалари
ҳамда
давлатнинг
иқтисодий
функциялари.
2. 
• Иқтисодий ривожланиш даврида давлат иқтисодий сиёсатини
амалга оширишдан асосий стратегик мақсадлари, давлатнинг
иқтисодий функциялари тўғрисидаги назариялар ва давлатнинг
иқтисодий сиёсатини амалга ошириш механизми.
3. 
• Демократия, сайлаш хуқуқи, сиёсий рақобат, иқтисодий сиёсатни
ишлаб чиқишда ички ва ташқи чекловлар.
2


Иқтисодиётнинг қонун-қоидаларига амал қилиш иқтисодий
сиёсат орқали юз беради, чунки буларни англаган ҳолда иқтисодиёт
ривожига
оид
чора-тадбирлар
ишлаб
чиқилади
ва
булар
иқтисодиётга таъсир этмай қолмайди.
Иқтисодий сиёсат – бу иқтисодиёт субъектларининг ўз
фаолиятига
оид
йўл-йўриқлари
ва
саъй-ҳаракатларининг
мажмуидир. Ҳар бир иқтисодиёт иштирокчисининг, бу хонадонми,
фирмами ёки давлатми бунинг фарқи йўқ, ўз манфаатлари бор. Бу
манфаатлар амалиётда аниқ мақсад шаклига киради, иқтисодий
сиёсат эса уни амалга оширишга қаратилади.
3
1. Давлатнинг иқтисодий сиёсати курсининг долзарблиги, мақсади.


Хонадоннинг
мақсади
ўз
истеъмолини
максимумлаштириш ва келажакни таъминлаш
учун жамғарма ҳосил этишдир.
Фирманинг
мақсади
эса
фойдани
максимумлаштириш
ва
иқтисодий
жиҳатдан
барқарорлигини таъминлашдир.
Давлатнинг
мақсади
эса,
миллий
иқтисодиётнинг барқарор ўсишини ва шу асосда
халқ фаровонлигини таъминлашдан иборат.
4


Иқтисодий сиёсат уч даражада бўлади, улар: микро, макро ва
мета (халқаро) сиёсатдир.
2. Давлатнинг иқтисодий сиёсати таърифлари ва 
кўникмалари.
Иқтисодий
сиёсат
Микро сиёсат
Макро сиёсат
Мета 
(халқаро) 
сиёсат
5


Давлатнинг сиёсати – бу макроиқтисодий сиёсат бўлиб, унинг муайян
мамлакатнинг миллий иқтисодига тааллуқли йўл-йўриқлари ва улардан келиб
чиқадиган саъй-ҳаракатларидан иборатдир.
Давлатнинг сиёсати ҳар доим миллий бўлади, мамлакат ривожининг ички ва
ташқи шароитини ҳисобга олади.
Сиёсатда энг аввал мамлакат иқтисодиётининг ҳолати, халқаро иқтисодий
конъюнктуранинг миллий иқтисодиётга нечоғлик таъсир этиши, унда
кутилаётган ўзгаришлар мамлакат зиммасига олган халқаро мажбуриятнинг
қандайлиги, мамлакат иқтисодиётининг ресурслар билан таъминланиш
даражасидан келиб чиқади, илгари амалга оширилган чора-тадбирлар берган
натижа ҳам ҳисобга олинади. Давлат сиёсати давлат раҳбарларининг иродаси
ва қатъиятлигига ва етилган иқтисодий муаммоларни нақадар идрок
этишларига ҳам боғлиқ бўлади.
Давлатнинг сиёсати
6


Давлатнинг сиёсати миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда
маълум мақсадларни кўзлайди. Булардан асосийлари қуйидагилар:
1. Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш. Бу ялпи ички маҳсулотнинг
бир маромда ва етарли суръатлар билан ўсишига шароит ҳозирлашни
билдиради, чунки ЯИМ қанчалик тез ўса, мамлакат иқтисодий қудрати
шунчалик ошади.
2. Миллий иқтисодиётнинг мустақиллигини таъминлаш, унинг чет элга
қарам бўлишига йўл қўймаслик. Иқтисодиёт қанчалик мустақил бўлса, 
шунчалик миллий манфаатларга кўпроқ хизмат қилади.
3. Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш. Бу иқтисодий айланманинг
узлуксизлигини,
яъни
такрор
ишлаб
чиқаришнинг
тўхтовсиз
давом этишини, иқтисодий фалажликка йўл қўйилмаслигини билдиради.
7


Давлатнинг сиёсати миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда
маълум мақсадларни кўзлайди. Булардан асосийлари қуйидагилар:
4.
Миллий
пул
қадр-қийматининг
барқарорлигини
таъминлаш

мамлакатдаги пул муомаласининг меъёрида боришига эришиш, пулни
иқтисодий алоқаларнинг мунтазам ишлаб турувчи воситасига айлантириш.
5. Аҳоли турмуш фаровонлигини мустақил ошириб, иқтисодиётнинг
ижтимоийлигини тўлароқ юзага чиқаришга кўмаклашиш.
6.
Миллий
иқтисодиётни
халқаро
интеграцион
жараёнлар
ва
глобализацияда фаол иштирок этиб, халқаро иқтисодиётда ўз ўрнини
топиши,
байналминал
иқтисодий
муносабатларнинг
тенг
ҳуқуқли
иштирокчисига айланишига эришиш.
8


Давлатнинг сиёсати миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда
маълум мақсадларни кўзлайди. Булардан асосийлари қуйидагилар:
7. Миллий иқтисодиётнинг истиқболини таъминлаш, яъни уни узоқ
келажакда ўсиб боришига шароит ҳозирлаш.
Булар иқтисодий сиёсатнинг стратегик, яъни узоқ даврга мўлжалланган
мақсади ҳисобланади.
Бироқ унинг қисқа вақтдаги тактик, яъни жузъий мақсадлари ҳам бор.
Булар жумласига иқтисодий тангликдан чиқиб кетиш, нархларнинг
барқарорлигини таъминлаш, инвестицион фаолликни рағбатлантириш,
экспорт салоҳиятини ошириш, новацияларни таъминлаш, янги ташқи
бозорларга кириб бориш кабилар киради.
Жузъий мақсадлар стратегик мақсадлардан келиб чиқади ва уларга
хизмат қилади.
9


Давлат сиёсати белгилаган мақсадларга
қуйидаги воситалар билан эришади:
• Биринчиси, иқтисодий воситалар бўлиб, булар
жумласига солиқлар, субсидиялар, лицензиялар,
экспорт квоталари, учёт ставкалари, давлат
буюртмалари,
давлат
инвестициялари,
трансфертлар,
турли
иқтисодий
санкциялар
(жазолаш воситалари) кабилар киради.
10


Давлат сиёсати белгилаган мақсадларга қуйидаги воситалар билан
эришади:
• Иккинчиси, юридик воситалар. Бу иқтисодий фаолият тартиби ва
қоидаларини, унинг давлат томонидан рағбатлантирилишини белгилаб
берувчи қонунларни, уларга мос равишдаги қонун ости ҳужжатларини
ишлаб чиқиш, уларни қабул қилиш ва жорий этишдан иборатдир.
• Қонунчилик иқтисодиётнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради,
булар эса бозор иқтисодиётининг объектив иқтисодий қонунлари
талабидан келиб чиқиши зарур. Иқтисодиётга оид юридик қонунларни
парламент қабул қилади. Ҳукумат эса уларнинг амалга оширилишини
таъминлайдиган қарорлар ва фармойишларни ишлаб чиқади. Тегишли
давлат идоралари қонунларнинг амалга оширилишини назоратга олади.
11


Давлат сиёсати белгилаган мақсадларга қуйидаги
воситалар билан эришади:

Учинчиси, сиёсий-маъмурий воситалар. Давлат
ҳокимият соҳиби бўлганидан ўз сиёсатига риоя
этилишини ўз органлари кучи билан таъминлайди.
Давлат олий сиёсий институт ҳисобланар экан, унинг
қарорлари ва буйруқларига ҳамма итоат этиши керак
бўлади. Маъмурий усул ёрдамчи усул ҳисобланади, у
бозор
тизимида
яхши
натижа
бермаганидан
чекланган ҳолда қўлланилади.
12


Иқтисодиёт яхлит бўлар экан, иқтисодий сиёсат ҳам ягонадир. Давлатнинг
иқтисодий сиёсати – бу макроиқтисодий сиёсат бўлиб, унинг муайян
мамлакатнинг миллий иқтисодига оид пухта ўйланган ва ишлаб чиқилган
йўл-йўриқлари ва улардан келиб чиқадиган саъй-ҳаракатларидир. Лекин
давлат сиёсатининг аниқ йўналишлари бор.
Монетар
сиёсат

бу
давлатнинг
пул-кредит
сиёсати
бўлиб,
пул
муомаласини тартиблаш, товар ва пул массаси ўртасидаги мувозанатни
таъминлаш, иқтисодиётдаги пул оқимларини бошқариб туриш сиёсати
ҳисобланади. Унинг мақсади нархларни ва шунга кўра миллий пул бирлиги
ҳарид қурбини, унинг валюта курсини барқарорлаштириш, охир-оқибатда
пулга талаб билан унинг таклифини мувозанатлаштиришдан иборат бўлади.
3. Давлатнинг иқтисодий функциялари.
13


1. Қайта молиялаштириш ёки ҳисоб сиёсати. Бунда давлат
номидан марказий банклар учёт ставкасини ўзгартиради. Ставка
ошганда
пул
қимматлашиб,
унга
талаб
қисқаради.
У
пасайтирилганда пул арзонлашиб, унга талаб ошади. Бу айни
пайтда кредитнинг арзон ёки қиммат бўлишини билдиради. Бу
эса
иқтисодиётга
кредит
ҳисобидан
юбориладиган
инвестицияларни ўзгартириб, унинг ўсишига таъсир этади.
Монетар сиёсатнинг учта асосий жиҳати бор:
14


2. Очиқ бозорда операциялар ўтказиш сиёсати. Бу давлат
облигацияларини чиқариб, фирмалар, банклар ва аҳолига сотиш
ва вақти келганда уларни қайтадан сотиб олишни билдиради. Бу
облигацияларни олиш қулай бўлади, чунки уларга қатъий
белгиланган
фоизни
давлат
тўлайди,
бу
билан
уларнинг
даромадлилиги
кафолатланади.
Давлат
облигациялари
сотилганда пул уларга боғланиб қолади, натижада унинг
муомаладаги миқдори қисқаради. Аксинча, улар қайтадан сотиб
олинганда пул улардан бўшаб, муомалага келади, у ердаги пул
миқдори кўпаяди. Демак, бу усул билан ҳам пул миқдори
тартибланади.
Монетар сиёсатнинг учта асосий жиҳати бор:
15


3. Мажбурий резерв сиёсати. Бу сиёсатга биноан марказий банклар
бошқа банклар учун кредит ресурсининг мажбурий резервини
киритади. Бу тартибга кўра банклар кредитга бериладиган пулнинг
бир қисмини марказий банклар ихтиёрига беради. Бу резерв ошса,
кредит пули қисқаради, агар у камайса, бу пул кўпаяди. Масалан,
мамлакатда жами кредит ресурслари 80 млрд. доллар. Шундан 10
фоиз захира ўтказилса, кредит учун 72 млрд. доллар қолади. Борди-ю
бу захира 15 фоизга чиқарилса, кредитга 68 млрд. доллар қолади. Бу
билан кредитга мўлжалланган пулнинг таклифи ошади ёки қисқаради.
Шунга қараб, кредит олиш гоҳ ошиб, гоҳ қисқариб туради. Монетар
сиёсатнинг айтилган йўналишлари шуни кўрсатадики, унда турли
иқтисодий воситалар қўлланилади.
Монетар сиёсатнинг учта асосий жиҳати бор:
16


Монетар сиёсат икки хил бўлади:
• 1) қаттиқ сиёсат. Бунда пул массаси қисқартирилади,
унинг эмиссия (пул чиқариш) ҳисобидан ўсиши қатъий
чегараланади. Натижада пул массаси қисқариб, товар
массасига тенглашади. Пулнинг қисқариши талабни
камайтиради, нархлар эса ўсмайди, пул бирлигининг
харид қурби барқарорлашади. Пул топишга интилиш
иқтисодиётнинг жонланишига олиб келади. Бундай
сиёсат илгари таъкидлаганимиздек, одатда иқтисодиётни
тангликдан
чиқариш
ёки
инфляцияни
кескин
сусайтириш учун қўлланилади;
17


Монетар сиёсат икки хил бўлади:
• 2)
юмшоқ
монетар
сиёсат.
Бунда
давлат
пул
массасининг
ортишига
тўсқинлик
қилмайди,
пул
эмиссияси
ҳадеб
чекланавермайди,
натижада
пул
кўпайиб, унинг арзонлашуви юз беради.
Юмшоқ
сиёсат иқтисодиёт ўсиш паллада бўлганда кўпроқ
қўлланилади, чунки пул массасининг ўсишига қараб
товарлар
массаси
ҳам
ўсади.
Бунда
товар-пул
мувозанати пулни қисқартириш ҳисобидан эмас, балки
товарларнинг кўпайиши туфайли таъминланиб туради.
18


Сўнгги йилларда республика иқтисодиётида давлатнинг роли ва иштирокини қисқартириш, иқтисодиёт
тармоқларини бошқаришга бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий қилиш, шунингдек аҳоли фаровонлиги ва
турмуш даражасини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, иқтисодиёт органларининг амалдаги тузилмаси, уларнинг ишини ташкил қилиш принцип ва
усуллари иқтисодиётни бошқаришнинг замонавий талабларига, шунингдек иқтисодиёт тармоқларидаги тузилмавий
ўзгартиришларга жавоб бермайди.
Хусусан, иқтисодиётнинг ўзгариши шароитида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосланган
мақсадли йўналишларини (индикаторларини) шакллантириш, шунингдек мавжуд ички ва ташқи омилларни ҳамда
ислоҳотларнинг стратегик устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий ўсишнинг янги манбаларини аниқлаш
тизими мавжуд эмас.
Иқтисодиётнинг ҳудудий ва тармоқ тараққиёти, шу жумладан урбанизация салоҳиятини амалга ошириш орқали
мутаносибликни таъминлаш учун ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш
тизими керакли даражада йўлга қўйилмаган.
Бозор тамойилларини кенг жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, бозорни
рақобатбардош товарлар билан тўлдириш ва уларни ташқи бозорларга йўналтириш ҳажмларини ошириш бўйича зарур
тадбирлар ишлаб чиқилмаяпти.
Натижада, барқарор ишчи ўринлари яратиш даражаси пастлигича сақланиб қолаётганлиги аҳолини, айниқса
қишлоқ аҳолисини барқарор даромад манбаи билан таъминлаш имконини бермайди ва сифатли инсон капиталини
ривожлантиришга тўсқинлик қилади.
1. Глобаллашув даврида давлат сиёсатини амалга ошириш


• а) МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ЮРИТИШ СОҲАСИДА
:

макроиқтисодий индикаторларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш асосида иқтисодиётни бошқаришнинг бозор
механизмларини жорий этиш, иқтисодиётнинг реал сектори ҳолати, ички ва ташқи бозорлар конъюнктураси ҳамда глобал
ва минтақавий иқтисодий ривожланиш тенденциялари билан боғлиқ ҳолда иқтисодиётнинг асосий соҳаларини
ривожлантириш стратегиясини шакллантириш;

иқтисодиётнинг реал секторидаги ҳолатни олдиндан баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш ва самарали фойдаланиш
тизимини жорий этиш;

инсон капиталини яхшилаш ва меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва молиявий ресурсларни самарали
тақсимлаш, зарур инфратузилмани шакллантиришга асосланган иқтисодий ривожланишнинг концептуал йўналиш ва
вазифаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва бошқа идоралар билан биргаликда макроиқтисодий
барқарорликни таъминлаш, шу жумладан инфляция даражасини пасайтириш ва қўйилган мақсадларга эришиш борасида
мувофиқлаштирилган сиёсатни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган экспортни қўллаб-
қувватлаш, экспорт ва импортда тариф ва нотариф тартибга солиш сиёсатларини шакллантириш жараёнида фаол иштирок
этиш;

қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясида кўзда тутилган тадбирлар ва ислоҳотларнинг меҳнат унумдорлиги, 
маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмларининг ўсишига, иш ўринлари яратилишига таъсирини баҳолаш ва тегишли
таклифлар ишлаб чиқиш;
Давлатнинг иқтисодий сиёсатни амалга
оширишдан асосий стратегик мақсадлари




Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling