1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари
-жадвал. Ялпи ички маҳсулотни аҳоли жон бошига ишлаб
Download 1.2 Mb.
|
иқтисод маруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инвестиция товарлари
- «70 қоидаси»
1-жадвал. Ялпи ички маҳсулотни аҳоли жон бошига ишлаб
чиқаришнинг ўсиши
Шунингдек, иқтисодий ўсиш мамлакат ишлаб чиқариш имкониятларининг кенгайиб боришини ҳам англатади. Миллий ишлаб чиқариш натижаларининг миқдор жиҳатидан кўпайиши ва сифат жиҳатидан такомиллашиб бориши пировардида ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғининг ўнг томонга қараб силжишига олиб келади. Айтайлик, 2004 йилдаги миллий ишлаб чиқариш ҳажми (Y2004) 2000 йилдаги (Y2004)га нисбатан ўсди. Бу ўсиш ўз навбатида миллий ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғининг ҳам кенгайишига олиб келади (2-чизма). Инвестиция товарлари 0 Y2000Y2004 Истеъмол товарлари 2-чизма. Иқтисодий ўсиш натижасида миллий иқтисодиёт ишлаб чиқариш имкониятларининг кенгайиши. Чизмадан кўринадики, иқтисодий ўсиш натижасида ишлаб чиқарилган ижтимоий маҳсулот миқдори ортади, бу эса аҳоли турмуш фаровонлигини ошишига олиб келади. Иқтисодиёт мавжуд эҳтиёжларни янада тўлароқ қондириш имконига эга бўлади. Иқтисодий ўсишнинг аҳамияти тўғрисида гапирилганда унинг даражасини ҳам эътиборда тутиш лозим. Иқтисодий ўсиш суръатларининг аҳамиятлилик даражаси турли мамлакатлар реал ЯИМнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда фарқланади. Реал ЯИМ ҳажми нисбатан кичик бўлган мамлакатлар учун 8-10% даражасидаги иқтисодий ўсиш суръати меъёрдаги ҳолат саналиши, реал ЯИМ ҳажми жуда катта бўлган мамлакатлар учун 2-3% даражасидаги иқтисодий ўсиш суръати эса аҳамиятли кўрсаткич ҳисобланиши мумкин. Иқтисодий ўсиш суръатининг аҳамиятини иқтисодчилар томонидан қўлланилувчи «70 қоидаси» ёрдамида ҳам очиб бериш мумкин. Бу қоидага кўра, миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилаётган ЯИМ ҳажмини 2 бараварга оширишда қанча вақт талаб этилишини аниқлаш учун 70 сонини йиллик ўсиш суръатига бўлиш керак бўлади. Масалан, мамлакатимиздаги ўсиш суръатининг 7,7% даражасида ЯИМни 2 баравар ошириш учун 9,1 йил талаб этилади (70:7,7). Холбуки, иқтисодий ўсишнинг 2000 йилдаги 4,0% даражасида бу кўрсаткичга 17,5 йилда (70:4) эришиш мумкин эди. Кейинги йилларда иқтисодий ўсиш суръатининг янада оширилиши бу муддатнинг аҳамиятли равишда қисқаришига олиб келади. Ижтимоий маҳсулотнинг ўсиш суръати билан ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг ўзгариши ўртасидаги нисбат иқтисодий ўсишнинг экстенсив ёки интенсив турларини белгилаб беради. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling