1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


-жадвал. Республикада аҳолининг табиий ҳаракатланиши


Download 1.2 Mb.
bet223/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

1-жадвал. Республикада аҳолининг табиий ҳаракатланиши,
1991-2004 йиллар (ҳар 1000 киши ҳисобига)

Кўрсат-кичлар

Йиллар

1991

1995

1996

1997

1998

1999

2000

2001

2002

2003

2004

Туғилиш

34,5

29,8

27,3

26

23

22,3

21,5

20,4

20,9

19,8

20,4

Ўлиш

6,2

6,4

6,2

5,9

5,8

5,3

5,5

5,3

5,4

5,3

5,0

Табиий ўсиш

28,3

23,4

21,1

20,1

17,2

17,0

16,0

15,1

15,5

14,5

15,4

Аҳолининг табиий ҳаракатланиши, уни такрор ишлаб чиқариш хусусияти кўпгина ҳолатлар билан мамлакатнинг индустриал тараққиёти ва урбанизация даражаси, ижтимоий шарт-шароитлар, маданият ва маиший турмуш анъаналари, аниқ тарихий омиллар билан белгиланади.


Улар жумласига демография омилини ҳисобга олган ҳолда уй-жой шароитларини яхшилаш, болаларга нафақалар бериш, уларни болалар муассасалари билан таъминлаш, ҳомиладорлик ва бола туғилгандан кейинги таътилларни узайтириш, оилани мустаҳкамлаш, шунингдек, жамоада маънавий муҳитни яхшилаш киради.
Мамлакатдаги ишчи кучи ресурслари миқдорига аҳолининг табиий ўсишидан ташқари ишчи кучи миграцияси ҳам таъсир қилади. Ишчи кучи миграцияси мураккаб жараён бўлиб, турли омиллар таъсири остида (масалан, иш ҳақи даражасидаги ўзгаришлар, ишсизлик ва ҳ.к.) ишчи кучининг бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга кўчиб ўтишини билдиради. Миграция икки даражада, яъни мамлакат ичида ва халқаро даражада рўй бериши мумкин. Бир мамлакат ичида рўй берган миграция ички миграция деб аталиб, у қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:
1) тугал миграция – аҳолининг доимий яшаш жойини ўзгартириши билан боғлиқ миграция;
2) тебранувчи миграция – ишчи кучининг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга мунтазам даврий равишда қатнаб ишлаши билан боғлик миграция;
3) мавсумий миграция – мавсумий иш фаолияти билан боғлиқ миграция;
4) тасодифий миграция – ишчи кучининг баъзи ҳолларда бошқа ҳудудларга бориб келиши билан боғлиқ миграция.
Ишчи кучи миграцияси шунчаки рўй бермай, унинг негизида маълум ижтимоий-иқтисодий сабаблар ётади. Ишчи кучи миграциясининг иқтисодий вазифаси сифатида мамлакат бўйлаб меҳнат ресурслари самарали тақсимланишини таъминлаш, ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф нисбатини мувофиқлаштириш ҳисобланади. Бу вазифанинг амалга ошиши натижасида ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлиги ошади.
Ишчи кучи миграциясининг ижтимоий вазифаси аҳоли турмуш даражасини ошириш, инсон омилининг ижтимоий ҳаётдаги роли ва мавқеини янада юксалтиришдан иборат.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш, уларнинг тўла ва самарали иш билан банд бўлиш муаммосини ҳам ўз ичига олади. Иш билан тўла банд бўлишни мутлоқ маънода тушунмаслик керак. Биринчидан, ишсизликнинг маълум даражаси иқтисодиёт учун меъёрдаги ҳол ҳисобланади. Иккинчидан, иш билан тўла банд бўлиш меҳнатга лаёқатли барча кишилар албатта умумлашган (давлат ва жамоа корхоналарида) ишлаб чиқаришга жалб этилиши зарурлигини англатмайди. Уларнинг бир қисми ўзини оилада хизмат кўрсатишга, болалар тарбиясига, шунингдек, хусусий корхоналар ва шахсий ёрдамчи хўжаликда меҳнат қилишга, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишга бағишлаши мумкин. Учинчидан, иш билан тўла банд бўлиш унинг самарадорлиги билан, меҳнат ресурсларидан ғоят оқилона фойдаланиш билан қўшиб олиб борилиши керак.
Иш билан самарали банд бўлиш меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг интенсив турига таянмоғи керак. Бу вазифани ҳал қилиш ташкил этилган иш жойларининг миқдор ва сифат жиҳатдан мавжуд меҳнат ресурсларига мувофиқлигини таъминлашни, ишлаб чиқариш ҳажмини ўстириб боришнинг таъсирчан чораларини яратишни, иш билан банд бўлиш шароитлари ва шаклларини хилма-хил қилишни талаб этади.
Фан-техника тараққиётининг жадаллашуви ва ишлаб чиқаришнинг интенсивлашуви ишлаб турган корхоналардан ишчи кучини бўшатиб олиш ва уни қайта тақсимлаш механизмига, аҳолини ишга жойлаштириш, қайта ўқитиш ва касб танлаш тизимига таъсир кўрсатади. Мулкчиликнинг турли шакллари, ривожланган бозор иқтисодиёти ишчи кучи ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланишга шароит яратади, уларни кам самарали соҳалардан бўшатиб кадрларга эҳтиёжи бўлган юқори самарали тармоқлар ва корхоналарга қайта тақсимлайди.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling