Вазирликнинг 2021йил “___”_________даги ___ -сонли буйруғига 2-илова
Олий таълим муассасаларида мавжуд ўқув-лаборатория тўпламларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича
С А В О Л Н О М А
Олий таълим муассасаларида давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва халқаро грантлар маблағлари ҳамда Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан харид қилинган ўқув-лаборатория тўпламлари тўғрисидаги умумий маълумотлар.
2. Ўқув-лаборатория жиҳозларининг ўрнатилганлиги, рўйхатга олинганлиги, стандарт талабларига (фойдаланиш сертификати) ҳамда ўқув-лаборатория майдониларининг белгиланган меъёр талабларига мослиги, жиҳозлардан тўлиқ фойдаланиш учун зарур бўлган инфратузилманинг (электр, газ, сув таъминоти, шамоллатиш тизими, оқава сув тизими ва бошқалар) мавжудлиги.
3. Ўқув-лаборатория жиҳозларининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режасига биноан машғулотлари мавжуд бўлган фан дастурларида келтирилган лаборатория ишларини қамраб олиш даражаси.
4. Лаборатория ишланмаларининг чоп этилган услубий қўлланмалар, билан таъминланганлиги.
5. Амалда умуман бажарилмаётган ёки тўлиқ бажарилмаётган лаборатория ишлари.
6. Олий таълим муассасалари имкониятидан келиб чиқиб, режадаги лаборатория ишларининг неча фоизи ўқув юрти ҳудудидан ташқарида (ишлаб чиқариш корхонаси, ташкилотлар, ўқув тажриба хўжалиги ва шу кабиларда) бажарилиши. (Бу асосан аграр соҳага тегишли)
7. Лаборатория машғулотларини бажаришда виртуал стендлар ва компьютер техникасидан фойдаланиш даражаси.
8. Келтирилган ўқув-лаборатория ускуналарининг кафедралар, факултетлар ҳамда турдош олий таълим муассасалари ўртасида фойдаланиш даражаси.
9. Ўқув лаборатория жиҳозларини илмий тадқиқот ишларини бажаришда қўлланилиш ҳолати. Илмий ишланмалаларни тижоратлаштириш, хўжалик шартномалари ва илмий лойиҳаларни бажаришда мазкур ускуналардан фойдаланилиши даражаси.
10. Лаборатория жиҳозларидан тўлиқ фойдаланишда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари (Йўл харитаси)
Do'stlaringiz bilan baham: |