Кафедралар фаолиятини ўрганиш бўйича
Download 18.4 Kb.
|
Fakultet va kafedra faoliyati savolnoma
Кафедралар фаолиятини ўрганиш бўйича Кафедра фаолиятига тегишли Низом, лавозим йўриқномаларининг мавжудлиги. Кафедранинг иш режаларининг мавжудлиги ва ўз вақтида бажарилиши, йиллик хисоботлар, кафедра фаолиятига оид маълумотлар. Кафедра иш режаларининг бажарилиши: - кафедра мажлислари режаси; - кафедра ўқув адабиётларини нашр этиш режаси; - кафедра илмий тадқиқот ишлари ва инновациялар йиллик режаси; - кафедра иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш режаси; - кафедра маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар режаси; - кафедранинг халқаро ҳамкорлик бўйича иш режаси. Кафедранинг ўқув юкламалари, штатлари, тасдиқланган ўқув жараёни графиги нусхаси мавжудлиги. Ўқув юкламаларини режалаштирилиши ва профессор-ўқитувчиларнинг мутахассислигига мос тўғри тақсимланганлиги. Профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари вақт меъёрлари талаблари асосида тўғри тақсимланганлиги ҳақидаги ҳужжатлар тўлиқлиги. Профессор-ўқитувчиларнинг календарь режалари, режалаштирилган фанлар бўйича йил бошида мавжудлиги. Профессор-ўқитувчиларнинг дарс жадвали ҳафта кунлари бўйича текис тақсимланганлиги. Ўқув дастурлар ва ишчи ўқув дастурлар (бакалавриат, магистратура алоҳида) талабларга мос қилиб ёзилганли. Талабаларнинг малакавий амалиётлари бўйича Низом, ОЎМТВ ва ишлаб чиқариш корхоналари буйруқлари нусхалари, объектлар рўйхати, тузилган шартномалар нусхалари мавжудлиги. Малакавий амалиётлар буйруқлари нусхалари, амалиёт раҳбарлари ҳисоботлари мавжудлиги. Якуний давлат аттестацияси бўйича буйруқлар нусхаси, ҳисоботи бўйича маълумотлар мавжудлиги. Давлат аттестация комиссиясининг ҳисоботлари ўқув бўлимига ўз вақтида топширилганлиги. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг йиллик нашр режаси ва бажарилиши бўйича маълумотлар мавжудлиги. Иқтидорли ва аълочи талабалар рўйхати, улар билан ишлаш иш режалари ҳамда бажарилиши бўйича маълумотлар. Кафедрада очиқ лекциялар ва дарслар режасининг мавжудлиги, бажарилиши бўйича маълумотлар. Кафедра мажлиси баённомалари, кафедра фаолиятига тегишли тасдиқланган ҳужжатларнинг тўлдирилганлиги. Илмий тадқиқот ишлари бўйича кафедранинг йиллик иш режаси, илмий тадқиқот ишлари бўйича кафедранинг йиллик хисоботи. Кафедра профессор-ўқитувчилари, катта-илмий ходим-татқиқотчи-изланувчи институти ва ўқув ёрдамчи ходимларининг иш графиклари, тушунтириш хатлари, кўрилган чоралар хақида маълумотлар. Талабаларнинг илмий анжуманлари, мусобақалари ва фан олимпиадалари бўйича маълумотлар. Рейтинг тизими тўғрисида Низом, фан бўйича назорат турлари тақсимоти, факультет илмий-услубий Кенгашида тасдиқланган назорат турлари, уларни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари. Кафедра фанлари рўйхати, курс иши (лойиҳаси), ЛҲИ бажариладиган фанлар рўйхати, якуний назорат ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар рўйхати. Кафедрада мавжуд таълим йўналишларидаги фанлар бўйича якуний назоратларнинг ўтказиш графигининг тасдиқланганлиги (семестр кесимида). Институт Кенгаши ёки факультет кенгашида тасдиқланган битирув малакавий иши мавзулари рўйхати. Кафедра ўқитувчиларини малака ошириш режаси ва бажарилишига оид маълумотлар, малака оширган профессор-ўқитувчилар сертификатлари (нусхаси). Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби, ўқитувчилар базаси, тузилган шартномалар бўйича маълумотлар. Кафедра фанларининг ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги тўғрисида маълумот. Битирув иши олди малакавий амалиётлар буйруқлари нусхалари, амалиёт раҳбарлари ҳисоботлари. Талабаларнинг мустақил ишига доир ҳужжатлар. Кафедра фанларининг Ўқув-услубий мажмуалари. Кафедра филиалига оид маълумотлар. Давлат таълим стандарти ва ўқув режалар нусхалари (таълим йўналишлари учун). Давлат таълим стандарти ва ўқув режалар нусхалари (таълим мутахассисликлари учун). Кафедра фаолияти бўйича буйруқлар нусхаси, фармойишлар нусхаси, проректорлар ва деканларнинг кўрсатмалари ва бажарилиши бўйича маълумотлар. Институт Кенгашининг қарорлари (нусхаси), Институт Илмий-услубий Кенгашининг қарорлари (нусхаси), бажарилишига оид маълумотлар. Факультет илмий кенгашининг қарорлари (нусхаси), факультет илмий-услубий кенгаши қарорлари (нусхаси). Кафедра мажлиси баённомалари. Илмий-услубий анжуманлар, семинарлар, конференцияларга оид ҳужжатлар, маълумотлар. Кафедрага келган ҳужжатларни ва кўрилган чора-тадбирларни қайд этиш журнали. Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигига оид ҳужжатлар. Давлат аттестация комиссиясининг йиғинларида иштироки. Кафедранинг назарий ва амалий курслар бўйича дарсликлар, тегишли қўлланмалар, ўқув адабиётлар, компьютер жихозлари билан таъминланганлиги, кафедранинг моддий-техник базаси бўйича маълумотлар. Кафедра профессор-ўқитувчиларнинг дарсларига (маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларига) кириб уларни илмий, услубий жиҳатдан таҳлил қилиш. Янги педогогик технологияларнинг ва АКТни татбиқ қилинишини ўрганиш. Профессор-ўқитувчиларнинг дарсларни ўтиши, ўқув жараёнининг ташкил қилиниши ҳақида талабаларнинг фикрини социологик тадқиқот тарзида ўрганиш (Профессор-ўқитувчилар талабалар нигоҳида сўровнома асосида). Download 18.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling