1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


-§. Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ва ундан


Download 1.2 Mb.
bet106/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

5-§. Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ва ундан
фойдаланиш самарадорлиги.
Тадбиркорлик капитали таркибида асосий капитал белгиловчи роль ўйнайди. Унинг миқдор ва сифат жиҳатдан ўсиши, такомиллашиб бориши ишлаб чиқаришнинг юксак техника даражасини таъминлайди ва шу асосда самарадорлигини ўстиради.
Асосий капиталнинг миқдор жиҳатдан ўсиши унга қўйиладиган инвестициялар ҳажмига, сифат жиҳатдан такомиллашиши эса инвестицияларнинг таркибига боғлиқ бўлади. 2004 йил республикада асосий капиталга қўйилган инвестициялар ҳажми 2473,2 млрд. сўмни ташкил қилиб, унинг 1586,1 млрд. сўми ёки 64,1 фоизи ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техникавий қуроллантириш ишларига сарфланган. Таъминланиш манбалари бўйича асосий капиталга қўйилган инвестициялар таркиби қуйидаги маълумотлар орқали ифодаланади.
1-жадвал. Ўзбекистонда асосий капиталга инвестицияларнинг таъминланиш манбалари (2004 йил)

Кўр-сат-кич-лар

Жами инвес-тиция-лар

Шу жумладан

Бюджет маблағ-лари

Аҳоли ва корхона маблағлари

Банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлар

Чет эл инвести-циялари (кредитлар билан бирга)

Бошқа манбалар

млрд. сўм

2473,2

368,5

1375,1

64,3

606,0

59,4

% ҳисо-бида

100,0

14,9

55,6

2,6

24,5

2,4

Миллий ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги кўп жиҳатдан асосий капиталнинг миқдорий ўсишига эмас, балки ундан олинадиган самарани оширишга, яъни асосий капиталнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган маҳсулот ҳажмини кўпайтиришга боғлиқдир. Капиталнинг самарадорлик даражаси турли омилларнинг таъсири остида шаклланади. Улар орасида асосий капиталнинг таркиби (тармоқ таркиби, турлар бўйича таркиби); асосий капиталдан фойдаланиш ва уни тақсимлаш самарадорлиги; эскирган меҳнат воситаларини янгилари билан амаштириш йўллари ва усуллари муҳим аҳамиятга эга.
Асосий капиталнинг тармоқ таркиби уларнинг айрим тармоқлар бўйича тақсимланиши ва капиталнинг умумий қийматидан ҳар бир тармоқнинг ҳиссаси билан тавсифланади. Агар асосий капитал таркибида кўпроқ техника тараққиёти ва ишлаб чиқариш самарадорлигини белгилайдиган тармоқларнинг улуши ошса, уларнинг тармоқ таркибининг яхшиланганлигини билдиради.
Асосий капиталнинг турлари бўйича таркиби уларнинг умумий қийматида, ҳар бир турларининг ҳиссаси ва нисбати билан тавсифланади.
Асосий капиталнинг айрим турлари ишлаб чиқаришда ўз иштироки бўйича бир хил роль ўйнамайди. Агар бинолар асосан ишлаб чиқариш жараёнининг бир меъёрда боришини таъминлаб меҳнатнинг умумий шароитини ташкил қилиб, ишлаб чиқариш самарадорлигига билвосита тасир кўрсатса, меҳнат қуроллари (иш машиналари, ускуналар, ва бошқалар) ишлаб чиқариш жараёнида фаол рол ўйнайди ва ишлаб чиқариш самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади.
Асосий капиталнинг мулк шакллари бўйича таркиби, капиталнинг умумий қийматида ҳар бир мулк шаклининг ҳиссаси билан тавсифланади.
Республикамизнинг бозор иқтисодиётига ўтиши, давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижасида асосий капиталнинг мулк таркибида давлат мулкининг улуши камайиб, бошқа мулкчилик шакллари ва шу жумладан, хусусий мулкнинг улуши ортиб боради. Бу ўз ифодасини мулкчилик шакллари бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар таркибида ҳам топади. Республикада мулкчилик шакллари бўйича асосий капиталга қўйилган инвестицион маблағлар таркиби қуйидаги маълумотлар орқали ифодаланади (2-жадвал).
Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ўзаро боғланган ички жараёнга: асосий капиталнинг эскириши, яъни амортизация жараёни ва амортизация фондидан меҳнат воситаларини жисмоний шаклда тиклаш учун фойдаланишга таянади.
Меҳнат воситалари жисмоний эскиришининг икки шакли мавжуд: улардан фойдаланиш жараёнида ва ҳаракатсиз туриш натижасида, табиий кучларнинг таъсирида жисмоний эскириш.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling