1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Download 1.2 Mb.
bet105/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Иш даври — ишлаб чиқариш вақтининг асосий таркибий қисмидир. Бу вақт давомида маҳсулот меҳнатнинг бевосита таъсири остида бўлади. Иш даврининг узунлиги ишлаб чиқариладиган маҳсулот хусусиятига, қўлланиладиган меҳнатнинг миқдори ва унинг унумдорлиги даражасига боғлиқдир.
Танаффусларни икки сабаб: табиий жараёнларнинг меҳнат буюмларига таъсир кўрсатиш зарурлиги ва ташкилий тавсифдаги сабаблар тақозо этади. Биринчи ҳолда, меҳнат буюмлари у ёки бу даражада узоқ давом этадиган жисмоний, кимёвий ва биологик жараёнларнинг таъсири остида бўлади. Бунинг натижасида муайян фойдали самарага эришилади ёки истеъмол қийматларининг шакли ўзгаради. Бунда меҳнат жараёни қисман ёки тўлиқ тўхтайди, ишлаб чиқариш жараёни эса давом этади. Ташкилий сабабларга кўра танаффуслар вақти корхоналарнинг иш режими билан, шунингдек ишлаб чиқаришни ташкил килиш хусусиятлари билан белгиланади.
Ишлаб чиқариш воситаларнинг заҳира ва эҳтиётлар сифатида бўлиш вақти - бу уларнинг ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш учун зарур бўлган даврдир. Тез қуритадиган, тез ачитадиган, умуман технологик жараёнларни тезлаштирадиган янги техника ва технологияларнинг қўлланилиши танаффус даврининг ва бинобарин ишлаб чиқариш вақтининг қисқаришига олиб келади. Транспорт шахобчаларини ривожлантириш, хўжалик алоқаларининг самарали тизимини белгилаш, ишлаб чиқариш воситалари бозорини шакллантириш, эҳтиёжларни пухта ҳисобга олиш, муомала вақтини қисқартириш учун муҳим аҳамиятга эга. Капиталнинг айланиш тезлиги улардан фойдаланиш самарадорлигига жиддий таъсир қилади.
Айланиш тезлиги муайян давр ичида (А) қилинган айланишлар сони (n) ёки бир айланишнинг узун-қисқалиги (а) билан белгиланади: n=А/a; a=A/n.
Агар капитал айланиш узунлиги уч ойни (90 кунни) ташкил этса, у вақтда n=12/3=4; a=360/4=90 кун бўлади.
Турли соҳаларда капиталнинг айланиш вақти уларнинг ишлаб чиқариш ва муомаладаги шароитига қараб турлича бўлади. Масалан, енгил саноатда банд бўлган капиталнинг айланиш вақти, кемасозлик ва машинасозлик саноатларидаги капиталнинг айланишига нисбатан қисқа бўлади.
Авансланган қийматнинг айланиш тезлиги кўпгина омилларга боғлиқ. Булардан энг муҳимлари: унумли капиталнинг қандай нисбатда асосий ва айланма капиталга бўлинишидир. Шу сабабли асосий ва айланма капитал тушунчалари иқтисодий мазмунини қараб чиқамиз.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling