Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
Нархнинг иқтисодий мазмунини унинг вазифалари орқали тушунтириб беринг. Нарх асосий турларининг қисқача тавсифини беринг.
Нархнинг ташкил топиши борасида қандай назариялар мавжуд? Уларнинг афзаллик ва камчилик томонларини кўрсатиб беринг.
Соф рақобат шароитида нархнинг ташкил топиш механизмини тушунтириб беринг.
Соф монополия шароитида нарх қандай шаклланади?
Монопсония шароитида нархнинг шаклланиши қандай ўзига хос хусусиятларга эга?
Олигополия шароитида фирмаларнинг «инкор этиш» ва «эргашиш» ҳатти-ҳаракатларининг мазмуни нимадан иборат? «Нарх бўйича етакчилик» тушунчасини изоҳлаб беринг.
«Нархлар қайчиси» нима ва ундан қандай шароитларда фойдаланилади?
Нарх сиёсати нима? Ўзбекистонда нарх сиёсати амалга оширилишининг қандай хусусиятлари мавжуд?
11- КОРХОНА (ФИРМА) ХАРАЖАТЛАРИ ВА
ФОЙДАСИ
РЕЖА
1-§. Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг таркиби.
2-§. Қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврларда ишлаб чиқариш
харажатларининг ўзгариш тамойиллари.
3-§. Фойданинг мазмуни. Фойда нормаси ва массаси.
Олдинги боблардан маълумки, рақобатли бозор иқтисодиёти шароитида товар нархи ижтимоий зарурий сарфлар, ижтимоий нафлилик даражаси ҳамда талаб ва таклиф нисбатининг ўзаро таъсири натижасида ўрнатилади. Корхоналарнинг бозорга маҳсулот етказиб беришга бўлган лаёқатини аниқлаб берувчи муҳим омил сарф-харажатлар даражаси ҳисобланади. Ҳар қандай товарни ишлаб чиқариш иқтисодий ресурс сарфларини тақозо қилади, улар ҳам маълум нархга эга бўлади. Корхона бозорга таклиф қиладиган товар миқдори иқтисодий харажатлар (ресурс нархлари) даражасига, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва товарлар бозорида сотиладиган нархларга боғлиқ. Бу мавзуда биз сарф-харажатларнинг умумий табиати ва таркибига тўхталамиз ҳамда фойданинг ташкил топишини таҳлил қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |