1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


-§. Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг таркиби


Download 1.2 Mb.
bet125/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

1-§. Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг таркиби.
Миллий иқтисодиётдаги ишлаб чиқариш бирликлари (корхона, фирма) ўз фаолияти натижаларидан кўпроқ фойда олишга ҳаракат қиладилар. Ҳар қандай корхона оладиган фойда нафақат ўзининг товарини анча юқори нархларда сотишга, балки товар ишлаб чиқариш ва уни сотишга қилинадиган сарф-харажатларни камайтиришга ҳам интилади.
Товарларни сотиш нархлари асосан корхона фаолиятига боғлиқ бўлмаган ташқи шароитлар билан белгиланса, ишлаб чиқариш сарф-харажатлари корхонанинг ишлаб чиқариш ва тайёр товарларни сотиш жараёнларини ташкил қилиш самарадорлиги даражасига боғлиқ. Лекин ҳар қандай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун маълум сарф харажатлар талаб этилади.
Ҳозирда ишлаб чиқариш харажатларини тадқиқ қилишда икки хил нуқтаи-назардан - классик ва неоклассик ёки замонавий ёндошиш мавжуд. Классик назария ёндошувига кўра, ишлаб чиқариш харажатлари – бу маҳсулот ишлаб чиқариш учун амалга оширилган барча жонли меҳнат, пул ва моддий сарфлардир.
Умумий назарий жиҳатдан қуйидагиларни фарқлаш лозим:

  1. ишлаб чиқаришнинг ижтимоий харажатлари ёки маҳсулот қиймати;

  2. корхона (фирма)нинг индивидуал ишлаб чиқариш харажатлари.

Ижтимоий ишлаб чиқариш харажатлари – бу маҳсулот ишлаб чиқариш учун ижтимоий зарурий меҳнатнинг умумий (жонли ва моддийлашган) сарфларидир. Улар мазкур маҳсулотни ишлаб чиқариш жамият учун қанчага тушганнлигини кўрсатади. Товар ишлаб чиқариш шароитида ижтимоий харажатлар пул шаклида намоён бўлади ва товар қийматига мувофиқ тушади, яъни: w = c + v + m,
бу ерда: w – ижтимоий ишлаб чиқариш харажатлари ёки маҳсулот қиймати; с – доимий капитал; v – ўзгарувчи капитал (ишчи кучи) харажатлари; m – қўшимча қиймат.
Корхона (фирма) маҳсулотининг ишлаб чиқариш харажатлари – бу корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишга қилинган барча сарфлари йиғиндисидир:
k = с + v.
Унинг таркибига хомашё ва материаллар, амортизация, иш ҳақи ва бошқа сарфлар киради.
Ишлаб чиқариш харажатлари деганда товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қилинадиган барча сарфлар тушунилади. Ишлаб чиқариш сарф-харажатлари таркибига хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилғи ва энергия учун қилинган харажатлар, асосий капитал амортизацияси, иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалари, фоиз тўловлари ва бошқа харажатлар киради. Ишлаб чиқаришга қилинган барча сарф-харажатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот таннархини ташкил қилади.
Ишлаб чиқариш харажатларини иккига бўлиб ўрганиш мумкин: бевосита ишлаб чиқариш харажатлари ва муомала харажатлари (1-чизма). Ишлаб чиқариш харажатлари деганда маҳсулотни бевосита ишлаб чиқариш учун қилинадиган барча сарфлар (иш ҳақи, хом ашё ва материал сарфлари, амортизация ва ҳ.к.) тушунилади. Товар бирлигининг қийматида ишлаб чиқариш харажатлари фақат унинг бир қисмини ташкил қилади. Ишлаб чиқариш харажатлари товар қийматидан фойда миқдорига кам бўлади. Муомала харажатлари тушунчаси товарларни сотиш жараёни билан боғлиқ бўлиб, шу товарларни ишлаб чиқарувчидан олиб, истеъмолчига етказилгунча кетадиган сарфларга айтилади. Улар икки гуруҳга бўлинади: қўшимча муомала харажатлари ва соф муомала харажатлари. Товарларни ўраш, қадоқлаш, саралаш, транспортга ортиш, ташиш ва сақлаш харажатлари қўшимча муомала харажатлари ҳисобланади. Муомала харажатларининг бу турлари ишлаб чиқариш харажатларининг давоми ҳисобланиб, товар қийматига киради ва унинг қийматини оширади. Харажатлар товарлар сотилгандан кейин олинган пул тушуми суммасидан қопланади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling