Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
Яратилган миллий маҳсулотнинг қандай қисми иш ҳақи шаклини олади?
Иш ҳақи билан зарурий маҳсулот ўртасида қандай алоқадорлик мавжуд?
Иш ҳақининг турлича назарияларини таҳлил қилиб, уларга ўз қарашингизни билдиринг.
Реал иш ҳақи даражаси қандай омиллар таъсири остида ўзгаради?
Нима учун иш ҳақининг умумий даражаси ҳар хил мамлакатларда турлича?
Тариф тизими ўз ичига қандай таркибий қисмларни олади? Уларнинг ҳар бирининг аҳамияти ва фарқланишини тушунтириб беринг.
Меҳнат муносабатлари деганда нимани тушунасиз? Меҳнат муносабатлари кимлар томонидан тартибга солинади?
Касаба уюшмаси нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Касаба уюшмалари иш ҳақини оширишнинг қандай усулларидан фойдаланадилар?
Меҳнат шартномаси нима ва унда қандай масалалар ўз ифодасини топади?
13-АГРАР МУНОСАБАТЛАР ВА АГРОБИЗНЕС
РЕЖА:
1. Аграр муносабатларнинг иқтисодий мазмуни. Қишлоқ хўжалик ишлаб
чиқаришининг хусусиятлари
2. Рента муносабатлари
3. Агросаноат интеграцияси ва унинг асосий кўринишлари
4. Агробизнес ва унинг турлари
Иқтисодий қонунлар ва категорияларнинг амал қилиши иқтисодиётнинг барча соҳалари, тармоқлари ва бўғинлари учун умумий бўлсада, лекин улардаги табиий ва ижтимоий-иқтисодий шароитга боғлиқ ҳолда ўзига хос хусусиятлар ҳам касб этади. Айниқса, бу ўзига хос хусусият аграр соҳада яққол намоён бўлади. Чунки бу ерда такрор ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан тирик организм (ҳайвон, ўсимлик ва бошқалар) билан ҳам боғлиқ. Шунинг учун бу бобда иқтисодиётнинг умумий томонлари билан биргаликда унинг аграр соҳада намоён бўладиган ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқилади.
Ушбу бобда аввал аграр муносабатларнинг мазмунини таҳлил қилиб, кейин эътибор ер рентасига қаратилади. Ер рентасининг вужудга келиши ва тақсимланиши муаммосига турлича қарашларни баён қилиб, уларнинг қисқача тавсифи берилади. Агросаноат интеграцияси ва агросаноат мажмуасининг мазмуни, уларнинг таркиби ва вазифаларига тўхталиб ўтилиб, боб сўнгида агробизнес ва унинг турлари баён этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |