1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Download 1.2 Mb.
bet164/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

15- ЯЛПИ ТАЛАБ ВА ЯЛПИ ТАКЛИФ

РЕЖА
1-§. Ялпи талаб тушунчаси ва унинг ҳажмига таъсир қилувчи омиллар.


2-§. Ялпи таклиф тушунчаси. Ялпи таклиф таркиби ва унгатаъсир қилувчи
омиллар.
3-§. Ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги нисбат ва унинг ўзгариши.

Биз ушбу дарсликнинг VII-бобида талаб ва таклиф тушунчалари, уларнинг миқдорига таъсир этувчи омиллар, шунингдек, талаб қонуни ва таклиф қонуни ҳамда улар ўртасидаги мувозанатликка эътибор бериб, уларни ёритган эдик. Лекин у бобда талаба ва бошқа ушбу китоб ўқувчиларига тушуниш осон бўлсин учун товар ва хизматларнинг алоҳида олинган тури бўйича бу масалалар кўриб чиқилган эди. Энди эса миллий иқтисодиёт яхлит ҳолда, яъни макроиқтисодиёт даражасида ўрганилаётган жараёнда бутун мамлакат фуқаролари, барча тадбиркорлар, давлат ва чет эл истеъмолчиларининг барча товарлар ва хизматлар турлари бўйича талаби ва таклифини ўрганиш иқтисодиётни самарали юритишда муҳим аҳамиятга эгадир.


Шунинг учун бу бобда макроиқтисодий таҳлил давом эттирилиб, энг аввало яхлит олинган миллий бозор кўриб чиқилади ва унинг макродаражадаги асосий унсурлари бўлган ялпи талаб ва ялпи таклиф тушунчаларининг иқтисодий мазмунини тавсифланади. Таҳлил давомида ялпи талаб ва ялпи таклифга таъсир этувчи омиллар, улар таъсирида нархлар даражасининг ўзгариши ва ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажми қандай ўрнатилишини баён этилади.


1-§. Ялпи талаб тушунчаси ва унинг ҳажмига таъсир
қилувчи омиллар.


Ялпи талаб (aggregate demand, AD) - бу барча истеъмолчилар, яъни аҳоли, корхоналар ва давлат томонидан нархларнинг муайян даражасида сотиб олиниши мумкин бўлган турли товарлар ва хизматларга бўлган талабнинг умумий ҳажми ёки миллий иқтисодиётдаги реал пул даромадлари ҳажмидир.
Ялпи талаб барча истеъмолчиларнинг турли хил товарларга ва хизматларга бўлган талабларидан ташкил топади. Биз биламизки, товар ва хизматлар икки хил бўлади: аҳоли истеъмол қиладиган истеъмол товарлари ва тадбиркорлар ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қиладиган ишлаб чиқариш омиллари – капитал ва ишчи кучи. (Биз ишлаб чиқариш омиллари таркибида ер ҳам борлигини биламиз. Лекин бизнинг мамлакатимизда ер олди-сотди объекти бўлмагани учун уни бу ерда ялпи талаб таркибида ҳисобга олмаймиз ва кейинги ўринларда омилларга талаб ҳақида гап кетганда фақат капитал ва ишчи кучи ҳақида гап боради).

Турлари, миқдори ва сифати (ижтимоий нафлилиги)
Истеъмол товарлари эса ўз навбатида турлиғтуман моддий ва маънавий товарлардан ҳамда хизматлардан ташкил топади. Шунингдек, тадбиркорларнинг (давлат, хусусий, жамоа, корпоратив) омилларга, яъни инвестицион товарларга ва ишчи кучига бўлган талаби ҳам турли-тумандир (масалан, турли машиналар, станоклар, асбобғускуналар, иншоотлар, транспорт воситалари, ёнилғи, хом ашё, материаллар ва ҳ.к.). Талабнинг умумий миқдори, яъни шу айтилган товарларни сотиб олишга мўлжалланган пул миқдори уларнинг турларига, миқдорига, сифатига ҳамда нархига боғлиқ бўлади. Уни қуйидаги чизмада осонроқ тушуниш мумкин
бўлади (1-чизма).

Истеъмол буюмларига



Нархи



Ялпи талаб

Ялпи талаб, яъни умумий пул миқдори





Инвестиция товарлари ва ишчи кучига

Турлари, миқдори ва сифати (ижтимоий нафлилиги)







Нархи





Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling