3-§. Ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги нисбат
ва унинг ўзгариши.
Юқорида ялпи талаб мамлакат миқёсида унинг ҳамма бўлимларида ва таркибий қисмларида мавжуд бўлиб, турли товар ва хизматларни сотиб олишга мўлжалланган пуллар миқдори сифатида, ялпи таклиф эса бутун мамлакатдаги ҳамма тармоқларда ва ҳудудларда, ҳамма корхона ва ташкилотларда сотиш учун ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларнинг ялпи миқдори сифатида намоён бўлишини ифодалаган эдик.
Энди шуни таъкидлаш жоизки, миллий бозорда, олди-сотди жараёнида пул эгалари, яъни талаб қилувчилар қўлидаги пуллар товар ва хизматлар эгаларига, аксинча яратилган товар ва хизматлар эса пул эгалари қўлига ўтиши лозим. Бошқача айтганда товарлар дунёси билан пул дунёси қарама-қарши оқим ҳосил қилади. Бунинг учун эса пул эгалари сотиб олмоқчи бўлган товар ва хизматлар таркиби, миқдори, сифати ҳамда нархи бўйича ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар тури, миқдори, сифати ҳамда қиймати билан мос тушиши лозим. Бундай мосликнинг қанчалик таъминланиши кўпдан-кўп бозор орқали аниқланади ва тартибга солинади. Бу мослик даражаси ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги нисбат ва унинг ўзгариши орқали аниқланади.
Ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги нисбатни қуйидагича ифодалаш мумкин (6-чизма).
Истеъмол товарлари ижтимоий нафлилиги: турлари , миқдори, сифати
Истеъмол товарлари ижтимоий нафлилиги: турлари , миқдори, сифати
═
Нархи
Ижтимоий қиймати
ЯЛПИ ТАЛАБ МИҚДОРИ
ЯЛПИ ТАКЛИФ МИҚДОРИ
=
=
Инвестиция товарлари ва ишчи кучи ижтимоий нафлилиги: турлари, миқдори ва сифати
Инвестиция товарлари ва ишчи кучи ижтимоий нафлилиги: турлари, миқдори ва сифати
═
Нархи
Ижтимоий қиймати
═
Do'stlaringiz bilan baham: |