1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари
–чизма. Реал маҳсулот ўсишини аниқлаб берувчи омиллар
Download 1.2 Mb.
|
иқтисод маруза
4–чизма. Реал маҳсулот ўсишини аниқлаб берувчи омиллар.
4-чизмадан кўринадики, реал маҳсулот икки асосий усулда кўпайтирилиши мумкин: 1) ресурсларнинг кўпроқ ҳажмини жалб этилиши; 2) улардан анча унумли фойдаланиш йўли билан. Республика олдида техника тараққиёти соҳасидаги асосий вазифа ишлаб чиқаришга янги техника ва технологияни қўллаш, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқаришнинг янги усул ва шаклларини жорий қилиш ҳисобланади. Меҳнат унумдорлигининг ўсишини аниқлаб берувчи асосий омил ҳар бир ишловчига тўғри келувчи асосий капитал ҳажми ҳисобланади. Маълум вақт ичида, капиталнинг ҳажми мутлоқ кўпайиши мумкин, аммо ишчи кучи сони тезроқ ўсса, меҳнат унумдорлиги пасаяди, чунки ҳар бир ишчининг асосий капитал билан қуролланганлик даражаси камаяди. Таълим ва малакали тайёргарлик меҳнат унумдорлигини оширади ва натижада анча юқори иш ҳақига эга бўлиш имкониятини беради. Инсон капиталига инвестициялар қўйиш меҳнат унумдорлигини оширишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Ўз-ўзидан аниқки, ишчи кучи сифатининг энг оддий кўрсаткичи таълим даражаси ҳисобланади. Ҳозирги даврда республикамиз иқтисодиётида банд бўлганларнинг 30%га яқини олий ва ўрта махсус маълумотга эга. Лекин олий ва ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлганлар, аниқ соҳалардаги билимлари даражаси бўйича бошқа ривожланган мамлакатлардаги ишчилардан анча орқада ва кўпчилиги ўз мутахассислиги бўйича фаолият турида банд эмас. Шу сабабли кейинги йилларда республикамизда мактаб, олий ва ўрта махсус билим юртларида таълим беришнинг прогрессив тизимлари жорий қилинмоқда, касб-ҳунар коллежларини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурида қўйилган вазифаларни амалга оширишда ҳам ижобий натижаларга эришилмоқда. Республикамизда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида амалга оширилаётган «таркибий ўзгаришлар иқтисодий ўсишнинг ҳал қилувчи омилига айланиб бормоқда». Амалий ҳаётда иқтисодий ўсишни сусайтириб турувчи омиллар ҳам мавжуд бўладики, улар меҳнат муҳофазаси, атроф муҳитнинг ифлосланиши каби ҳолатлар натижасида келиб чиқади. Кейинги йилларда республикамизда давлат томонидан атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, ходимлар меҳнат шароитини яхшилаш ва соғлиғини муҳофаза қилишни тартибга солишда муҳим тадбирлар амалга оширилди. Бу ўз навбатида иқтисодий ўсиш суръатига салбий таъсир кўрсатади. Чунки бундай тадбирларни амалга ошириш тегишли харажатларни тақозо қилади. Шу орқали меҳнат унумдорлигини ошириш учун зарур бўлган маблағлар бошқа томонга жалб қилинади. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling