Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар.
Ишлаб чиқариш омиллари нималардан иборат?
Капитал тушунчасига таъриф беринг ва унинг таркибига нималар киришини
тушунтириб беринг.
Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмунини ва унинг икки томонини тушунти
ринг.
Ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижаларини тушунтириб беринг.
Яратилган маҳсулотнинг натурал ва қиймат таркиби нималардан иборат?
Зарурий ва қўшимча маҳсулот нима, қўшимча маҳсулот нормаси ва массаси формуласини ёзиб тушунтиринг.
6 Қўшилган меҳнат, қўшилган капитал ва қўшилган маҳсулот тушунчаларини
изоҳлаб беринг.
7.Сўнгги қўшилган меҳнат ва капитал унумдорлигининг пасайиб бориш қонунининг моҳияти нима ва у ҳозирги даврда амал қиладими?
3-мАВЗУ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМЛАР ВА
Режа
1. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичлари ва уларни билишга бўлган тулча ёндашувлар
2. Иқтисодий тизимлар ва уларнинг турли моделлари
3. Мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий мазмуни. Мулк объ
ектлари ва субъектлари
4. Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни
5. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва
Иқтисодий муносабатларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши жамият тараққиётининг турли босқичларида ўзига хос хусусият касб этади. Иқтисодий муносабатлар бир жойда ўзгаришсиз қотиб турмайди. Улар доимо ўзгариб, ривожланиб боради. Шунга кўра, мазкур бобда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичлари ва уларни билишга бўлган турлича ёндашувлар, ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва технологик усуллари ҳамда иқтисодий тизим тушунчалари батафсил кўриб чиқилади. Таҳлил давомида иқтисодий тизим моделлари ва уларнинг хусусиятлари кўрсатиб берилади.
Ишлаб чиқариш ҳар доим маълум мулкчиликнинг аниқ шакли доирасида содир бўлади. Шунинг учун бу ерда мулкчилик муносабатларининг моҳияти, мулк шаклларининг иқтисодий мазмуни ва бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнида мулк шаклларининг ўзгартириш йўллари ва усуллари каби масалаларга алоҳида ўрин ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |