1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Download 1.2 Mb.
bet240/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

3-чизма. Лаффер эгри чизиғи.

Лаффер назариясининг ҳақиқатга яқинлиги шундаки, солиқ ставкасининг ошиши ёки пасайиши шубҳасиз капитал қўйилмалар ўсиш суръатига тўсиқ бўлувчи ёки аксинча рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Аммо, умуман бозор иқтисодиёти шароитида инвестицияларга солиқ ставкасидан ташқари кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Бу омиллар ичида муҳим ўринни циклнинг хусусиятлари, у ёки бу корхона маҳсулотига талаб ва таклиф нисбати, улар фойдасининг даражаси эгаллайди.


Шунингдек, мамлакатнинг турли минтақаларида солиқ юкининг бир хил даражада бўлиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу борада ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан тавсия этилган таққослама усуллардан фойдаланилади. Солиқ юки даражасини миқдоран аҳоли жон бошига тўғри келувчи солиқлар миқдорини тўловга лаёқатлилик кўрсаткичига нисбати ёки солиқ тўлангандан кейинги даромад миқдорини тўловга лаёқатлилик кўрсаткичига нисбати сифатида ифодалаш мумкин:


,
бу ерда: Нх аҳоли жон бошига тўғри келувчи солиқларнинг ўртача миқдори; ДН – ахолининг соликлар тўлангандан кейинги даромади; ПН – аҳолининг тўловга лаёқатлилиги.
Солиқ юки даражасини солиқларнинг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи бўйича ҳам аниқлаш мумкин:
,
бу ерда: Н – солиқлар миқдори;
ЯИМ – ялпи ички маҳсулот ҳажми.


4-§. Ўзбекистонда бюджет ва солиқ тизимини такомиллаштириш масалалари

Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида умумиқтисодий барқарорликка эришиш молиявий барқарорликни таъминлаш, шу жумладан давлат бюджети барқарорлигини мумкин бўлган даражада ушлаб туриш вазифасини ҳам ўз ичига олади.


Шунга мувофиқ молия сиёсати Республика давлат бюджетидаги тақчилликни йўл қўйилган энг кам даража доирасида ушлаб туришга қаратилади. Ҳозирги даврда ҳам молия сиёсатининг асосий вазифаси бюджет тақчиллигини чеклаш ҳисобига иқтисодиётни барқарорлаштиришга қаратилган. Бунга эришиш учун Республика иқтисодиётида зарур таркибий ўзгаришларни ўтказиш билан бир қаторда ишлаб чиқаришнинг орқага кетишига барҳам бериш ва иқтисодий ўсишга эришиш энг асосий мақсад деб қараб келинди. Шу сабабли кейинги йилларда ишлаб чиқаришнинг орқага кетиши тамойиллари ижобий тавсиф касб этиб, бутунлай барҳам топди. Республикада ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг олдинги йилларга нисбатан пасайиши 1992 йил 11,1 фоиз, 1993 йил 2,4 фоиз, 1994 йил 3,5 фоиз, 1995 йил 4,0 фоизни ташкил қилди. 1996 йилдан бошлаб дастлаб 1,6 фоиз, 1998 йил 4,4 фоиз, 2000 йил 4,0 фоиз, 2004 йил йилда эса 7,7 фоиз ўсишга эришилди.
Молиявий аҳволни мустаҳкамлаш орқали иқтисодиётни барқарорлаштиришга эришишда солиқ сиёсатини такомиллаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бу вазифаларни реал бажариш учун амалдаги солиқ тизимини сезиларли даражада ислоҳ қилиш талаб қилинади. Мамлакатимиз Президенти И.Каримов томонидан солиқ сиёсатининг янада такомиллаштирилишини 2005 йилда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб берилиши ҳам бунинг яққол далилидир.
Энг аввало шуни қайд этиш лозимки, 1997 йилда ишлаб чиқилган ва қабул қилинган Солиқ кодекси иқтисодий ислоҳотлар соҳасида бугунги куннинг янги ва устувор вазифалари талабларига жавоб бермайди. Фақат сўнгги икки йил давомида Солиқ кодекси ва солиқ қонунчилигига юздан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани ҳам шундан далолат беради.
Бунда солиқ тизими ўзига хос вазифаларни – хазинани тўлдириш, қайта тақсимлаш ва рағбатлантириш вазифаларини тўла даражада бажариши зарур. Солиқларнинг биринчи вазифаси, давлат бюджети даромад қисмининг энг муҳим умумдавлат, халқ хўжалик вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган миқдорда шаклланишини таъминлашга қаратилиши лозим. Унинг иккинчи вазифаси, ЯИМнинг бир қисмини қайта тақсимлаш ва шу орқали иқтисодиёт тузилишини ўзгартириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш кафолатини таъминлашда бевосита иштирок этишдан иборат. Солиқларнинг учинчи вазифаси ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом ашё, молиявий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатишдир. Солиққа тортиш масаласида амалиётда синалган принцип ва ёндашувларни ишлаб чиқиш, бу борада бошқа мамлакатларнинг илғор тажрибасидан фойдаланиш ўта муҳим аҳамиятга эга. Солиқ тизими нафақат солиқларни ундириш, балки биринчи галда, рағбатлантириш хусусиятига эга бўлиши лозим.
Солиқ тизимини ислоҳ қилишга асос қилиб олинган асосий тамойил – корхоналар зиммасидаги солиқ юкини камайтиришдир. Бу уларнинг ўз маблағларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш, техника билан қайта қуроллантириш ва айланма маблағларни тўлдиришга сарфлаш имкониятини беради. Бу эса оқибат натижада ишлаб чиқаришнинг юксалишига олиб келади.
Корхоналар зиммасидаги солиқ юкини камайтиришда даромад солиғидан фойдадан ундирилган солиққа ўтиш кўзда тутиладики, бу ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини кучайтириш имкониятини беради. Фойданинг ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган умумий миқдори кўпайиши билан бирга, айни вақтда меҳнаткашлар иш ҳақини кўпайтириш имконияти ҳам яратилади. Натижада фаол меҳнатни рағбатлантирувчи иқтисодий муҳит яратилади.
Корхоналар зиммасидаги солиқ юкини енгиллаштиришга эришишда қўшилган қийматдан олинадиган солиқ ставкасини камайтиришга ҳам эътибор қаратилади. Шунга эришмоғимиз керакки, ҳар бир солиқ тўловчи, у хоҳ жисмоний, хоҳ юридик шахс бўлсин, солиқ тўлашдан бўйин товламасдан, даромадларини яширишга уринмасдан, аксинча, ўз ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва даромадини оширишга интилсин.
Республикада солиқ тизимини ислоҳ қилишда унинг таркибини тубдан ўзгартириш, ресурслар, молғмулк солиғининг ролини ошириш, жисмоний шахслардан солиқ ундиришнинг прогрессив тизимини жорий этиш вазифаси қўйилади.
Табиий ресурсларни қайта тиклаш имкониятини яратиш ва улардан эҳтиёткорона фойдаланиш мақсадини амалга ошириш учун ер, ер ости бойликлари, сув ва қайта тикланмайдиган бошқа ресурсларга тўлов ўрнатиш солиқ сиёсатининг навбатдаги йўналишидир.
Республика аҳамиятига эга бўлган солиқлар билан маҳаллий солиқ ўртасида аниқ чегарани белгилаш солиқ тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишидир.
Бунда давлат бюджети даромадининг катта қисмини жойларга бериш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлашга асосий эътибор қаратилади.
Давлат бюджети мутаносиблигини кучайтириш мақсадида, солиқ тизимини такомиллаштириш билан бир қаторда, корхоналарнинг молия интизомини мустаҳкамлаш, тўлов мажбуриятларини бир меъёрга келтириш, қарзларнинг салбий оқибатини тугатиш муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Солиқ органларини ташкил этишнинг бутун тизимида ҳам туб ўзгаришларни амалга ошириш зарур. Бу идораларнинг бош вазифаси солиқларнинг бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлашгина эмас, балки, энг муҳими, солиққа доир жиноятларнинг олдини олиш мақсадида солиқ тўловчиларга ёрдам бериш ва уларнинг бу борадаги билимларини оширишга кўмаклашиш, улар билан мунтазам иш олиб боришдан иборатдир.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling