1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари
-жадвал. Давлат бюджети даромадларидаги тўғри солиқлар таркиби
Download 1.2 Mb.
|
иқтисод маруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар 2000 2001 2002
- 5-жадвал. Давлат бюджети даромадларидаги эгри солиқлар таркиби (жамига нисбатан %да)
- “Лаффер эгри чизиғи”
4-жадвал. Давлат бюджети даромадларидаги тўғри солиқлар таркиби
(жамига нисбатан %да)
Манба: ЎзР Молия вазирлиги. Тўғри солиқлар таркибида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи энг катта салмоқни ташкил этмоқда. Ушбу солиқнинг улуши жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ ставкасини пасайиши ҳисобига 2004 йилда 0,5% га камайиб 46,2%ни ташкил қилди. Шу билан бир вақтда микрофирмалар ва кичик корхоналардан олинадиган ягона солик улуши камайиши ҳам кузатилди (14,1%дан 10,2%гача), бу эса савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини ялпи даромад бўйича солиқ тўлашга ўтганлиги билан изоҳланади. 5-жадвал. Давлат бюджети даромадларидаги эгри солиқлар таркиби (жамига нисбатан %да)
Манба: ЎзР Молия вазирлиги. Эгри солиқлар таркиби таҳлили шундан далолат берадики, таҳлил қилинаётган даврда озиқ-овқат спиртига акциз ставкаларини пасайиши натижасида акцизлар улуши (51,3%дан 48,2%гача), табиий газ ва бензинга акциз йиғимлари бўйича тушумларнинг ўсиши (2,8%дан 3,2%гача) окибатида қўшилган қийматда солик улуши кўпайди (39,6%дан 42,5 %гача). Давлат бюджети ҳаражатлари ЯИМга нисбатан 24,6%дан 22,9%гача ёки 1,7 даражага пасайган. Бу асосан харажатларнинг марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш тенденцияларининг сақланиши (3,3%дан 2,7 %гача) ва бошқа ҳаражатларнинг (6,4% дан 5,6%гача) пасайиши ҳисобига содир булди. Иқтисодиётда сарф қилинган харажатлар улуши (3,0%дан 3,1%гача) ортиши маълум даражада электрэнергияга тарифларнинг ошиши натижасида содир бўлди. Солиқлар такрор ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатиб, иқтисодий фаолликни тартибга солишнинг воситаларидан бири ролида ҳам чиқади. Бунда давлат бутун хўжалик конъюнктурасига умумий таъсир кўрсатиш мақсадида солиқ механизмидан кенг фойдаланилади. Давлат иқтисодиётдаги турғунлик ҳолатини бартараф қилиш учун имтиёзли солиқлар ёрдамида капитал қўйилмаларни рағбатлантиради ҳамда шу орқали шахсий истеъмол ва инвестицион товарларга ялпи талабни кенгайтириш учун анча қулай шароит яратади. Солиқларни пасайтириш иқтисодий юксалиш ва давлат даромадларининг ўсишига олиб келишини биринчи бўлиб америкалик иқтисодчи А.Лаффер асослади. А.Лаффернинг мулоҳазаларига кўра, корпорациялар даромадига солиқлар ставкасини ҳаддан ташқари ошириш уларнинг капитал қўйилмаларига бўлган рағбатини сусайтиради, фан-техника тараққиётини тўхтатади, иқтисодий ўсишни секинлаштиради ва булар охири оқибатда, давлат бюджети тушумларига салбий таъсир кўрсатади. Давлат бюджетининг даромадлари ва солиқ ставкаси ўсиши ўртасидаги боғлиқликнинг графикда тасвирланиши “Лаффер эгри чизиғи” номини олди (3-чизма). График тик ўқида солиқ ставкаси (R), ётиқ ўқида - давлат бюджетига тушумлар (V) акс этган. Солиқ ставкасининг оптимал миқдори (R1) давлат бюджетига энг юқори тушум (V1) ни таъминлайди. Солиқлар янада оширилганда ишлашга ва тадбиркорликка қизиқиш сусаяди, 100 фоизли солиқ олишда давлат даромади нолга тенг бўлади, чунки ҳеч ким текинга ишлашни хоҳламайди. Бошқача айтганда, узоқ муддатли истиқболда ҳаддан ташқари юқори ўрнатилаган солиқларни пасайтириш жамғармалар, инвестициялар, бандликнинг ортиши орқали солиқ ундириладиган ялпи даромад ҳажмининг ўсишини таъминлайди. Натижада солиқ тушумлари суммаси кўпаяди, давлат даромадлари ҳажми ўсади, тақчиллик камаяди ва инфляциянинг сусайиши рўй беради. Лекин ўз-ўзидан тушунарлики, Лаффер самараси фақат эркин бозор механизми меъёрида амал қилган ҳолдагина намоён бўлади.
Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling