Давлат божлари бир хиллаштирилган


Download 20.34 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi20.34 Kb.
#1580903
Bog'liq
нотариус божи


ДАВЛАТ БОЖЛАРИ БИР ХИЛЛАШТИРИЛГАН

Давлатимиз раҳбарининг нотариал ҳаракатлар тизимини соддалаштириш  ва  аҳолига қулайликларни ошириш бўйича топшириғига асосан, “Давлат божи тўғрисида"ги қонунига  ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси маъқулланиб, 2022 йил 6 декабрда имзоланди ва эртасидан кучга кирди. Унга кўра, нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божларининг ставкала-ри  оптималлаштирилди.


Бунгача биласиз, давлат божи ставкаларини ҳисоблашда уй-жойнинг майдонига, автомототранспорт  воситаларининг двигател қуввати ва ишлаб чиқарилган йилига қараларди. Энди бу борадаги тоифалар қисқартирилиб, ставкалар бирхиллаштирилди.
Жумладан, кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномаларини нотариал тасдиқлаш учун давлат божи, унинг майдонидан қатъи назар, Тошкент ва Нукусда ҳамда вилоят марказларида БҲМнинг 1 баравари, бошқа жойларда 0,5  баравари миқдорида, энг паст ставкада белгиланди.
Автотранспорт олди-сотдисини нотариал тасдиқлашда двигател  қуввати ва ишлаб чиқарилган йилидан қатъи назар, бир хил ставкада –БҲМнинг 3 баравари миқдорида бож ундирилиши белгиланди.
Шунингдек, мол-мулкни ижарага бериш ёки ундан текин фойдаланиш, автомототранспорт бўйича ишончнома бериш каби келишувларни нотариал тасдиқлаш учун бож миқдори камайтирилди. Таҳлилларга кўра мазкур қонуннинг қабул қилиниши натижасида йилига 100 млрд сўмдан ортиқ маблағ аҳоли ихтиёрида қолмоқда.
Абдумутал НЕГМАТОВ,
Наманган шаҳридаги хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи нотариус

91. Қуйидагиларда тўхташ тақиқланади:


трамвай йўлларида, шунингдек, бевосита уларга яқинроқда трамвайлар ҳаракатланишига халақит берадиган ҳолларда;
темир йўл кесишмаларида;
туннелларда;
бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам тасмага эга бўлган кўприк, йўл ўтказгич ва эстакадаларнинг устида;
кўприк, йўл ўтказгич ва эсткадаларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан тўхтаб туриш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);
бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган ҳолда йўлнинг қатнов қисмларида;
тўхтаган транспорт воситаси билан бўйлама сидирға чизиқ (қатнов қисмининг четини белгиловчи чизиқдан ташқари), ажратувчи минтақа ёки қатнов қисмининг қарама-қарши чети орасидаги масофа 3 метрдан кам бўлган жойларда;
пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда;
велосипед йўлкаси билан кесишувда ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда;
велосипедчилар учун тасмада (одам тушириш ва одам миндириш бундан мустасно);
қатнов қисмида кўриниш масофаси 100 метрдан кам бўлган йўл дўнгликлари яқинида ва хавфли бурилишларда;
қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно);
бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно);
транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда;
транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб;
3.27 йўл белгиси ёки 1.4 йўл чизиғи таъсири оралиғида.
5.15 ва 7.17 йўл белгилари ёки 1.24 йўл чизиғининг биргаликдаги таъсири оралиғида, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан бошқариладиган транспорт воситалари бундан мустасно.
92. Қуйидагиларда тўхтаб туриш тақиқланади:
тўхташ тақиқланган жойларда;
аҳоли пунктларидан ташқарида 2.1 йўл белгиси билан белгиланган йўлларнинг қатнов қисмида;
темир йўл кесишмаларининг (ҳар иккала томонида) 50 метр яқинида;
3.27 — 3.30 йўл белгилари ёки 1.4, 1.10 йўл чизиқлари таъсири оралиғида;
5.15 ва 7.17 йўл белгилари ёки 1.24 йўл чизиғининг биргаликдаги таъсири оралиғида, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан бошқариладиган транспорт воситалари бундан мустасно.
93. Тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда, ҳайдовчи транспорт воситасини йўлнинг четига олиб чиқиш ва ушбу жойдан олиб кетишнинг барча чораларини кўриши шарт.
94. Агар йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига халақит берадиган бўлса ёки хавф туғдирса, транспорт воситасининг эшикларини очиш тақиқланади.
95. Транспорт воситасининг ўз-ўзидан ҳаракатланиб кетишини ёки ўзи йўқлигида ундан фойдаланишни истисно қиладиган зарур эҳтиёт чораларини кўргандан кейингина ҳайдовчи ўз жойини ташлаб кетиши ёки транспорт воситасини қолдириши мумкин.
Download 20.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling