- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
- Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
- ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
- «МОБИЛ АЛОҚА ТАРМОҚЛАРИНИ
- ЛОЙИҲАЛАШ»
- фанидан маъруза
МАЬРУЗА 10. АБОНЕНТ УСКУНАЛАРИНИНГ МОБИЛЛИГИНИ БОШҚАРУВ ФУНКЦИЯСИ - Дарснинг мақсади:
- -Талабаларда мобиль радиоалоқани ташкил этиш асослари ва негизлари ҳақида батафсил тасаввур ҳосил қилиш;
- -мазкур билимларни мустақил таҳлил қилишга кўмаклашиш;
- -ёшлар ўртасида соғлом маънавий ва тарбиявий муҳитни шакллантириш.
- Тушунчалар ва таянч сўзлар: Радиоалоқа, модулятор, детектор, симплекс, дуплекс ва ретранслятор.
- Асосий саволлар:
- Абонент ускуналарининг мобиллигини бошқарув функцияси
- Ноактив ҳолатдаги мобиллик
АБОНЕНТ УСКУНАЛАРИНИНГ МОБИЛЛИГИНИ БОШҚАРУВ ФУНКЦИЯСИ - LTE тармоқларида соддалаштирилган кўринишда АУ, уч холатдан бирида бўлиши мумкин: “Уланмаган LTE” (ингл. LTE Detached), “Ноактив LTE” (ингл. LTE Idle), ва “Актив LTE” (ингл. LTE Active) холатлари.
- Биринчи ҳолатда «Уланмаган LTE», одатда, ўткинчи ҳолат бўлиб, у АУ ни энди ёқилиб тармоқни қидириш ва унга уланиш жараёнида бўлишига тўғри келади.
- Иккинчи ҳолатда «Актив LTE» ҳолатида АУ тармоққа уланган ва RRC даражасида eNB тугунида рўйхатдан ўтган бўлади. Бу ҳолатда АУ қайси сотага боғлангани маълум бўлиб, у билан маълумот айрибошлаш мумкин бўлади.
- Учинчи ҳолатда «Ноактив LTE» АУ қувватини тежаш ҳолатига мос бўлиб, бу ҳолатда АУ маълумот пакетларини узатмайди хам, қабул хам қилмайди. Бу ҳолатда АУга тегишли контекстлар eNB тугунида сақлаб қолинмайди, чунки АУ нинг территориал жойлашуви фақатгина ММЕ модулига маълум, у ҳам бўлса бир неча eNB тугунидан иборат бўлган «кузатув зонасида» – ТА (ингл. Tracking Area). ММЕ модулига АУ ни охирги марта уланган ТА зонаси маълум бўлади ва АУ нинг жойлашувини аниқлаш учун қисқа хабар – пэйджинг юборилади.
- LTE тизимида АУ нинг мобиллик ҳолатлари
Do'stlaringiz bilan baham: |