1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Download 1.2 Mb.
bet266/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш - қонунчилик, ижро ва назорат қилиш хусусиятидаги тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсади - иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий тизимни мустаҳкамлаш ва уни ўзгариб турувчи шароитга мослаштиришга қаратилади.
Давлатнинг иқтисодий вазифалари - иқтисодий тизимнинг амал қилишига шарт-шароит яратиш ва иқтисодиётни тартибга солиш ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлардан иборат бўлади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг усуллари - тартибга солишнинг маъмурий ва иқтисодий воситалари бирлиги.
Бевосита усуллар - иқтисодиётни тартибга солишнинг таъқиқлаш, рухсат бериш ва мажбур қилиш характеридаги маъмурий воситалари
. 24-мавзу. АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ДАВЛАТНИНГ
ИЖТИМОИЙ СИЁСАТИ


1-§. Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Аҳоли турмуш даражаси ва унинг
кўрсаткичлари
2-§. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини аниқлаш.
3-§. Давлатнинг ижтимоий сиёсати. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг асосий
йўналишлари.
«Даромад» иқтисодий фаолият натижаларини ифодаловчи кўрсаткич бўлиб, у серқирра ва мураккаб мазмунга эга ҳисобланади. Чунки, даромад бир вақтнинг ўзида бирон-бир фаолият натижасида олинган тушумни, пул маблағларини, натурал кўринишда олинган маҳсулотларни, иқтисодий ресурслар келтирувчи нафни ва бошқа тушунчаларни ифодалаши мумкин. Шунингдек, даромад умумий тушунча бўлиб, унинг таркибида аҳоли даромадлари муҳим ўрин тутади.
Аҳоли даромадлари маълум вақт оралиғида (масалан, бир йилда) улар томонидан олинган пул ва натурал шаклдаги тушумлар миқдорини англатади.
Иқтисодий адабиётларда аҳоли даромадларининг таркибий тузилиши турлича кўрсатилади. Жумладан, В.И.Видяпин ва бошқаларнинг умумий таҳрири остидаги “Иқтисодиёт назарияси” дарслигида бу таркибий тузилиш қуйидаги жадвал кўринишида келтирилган:



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling