1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари
Download 1.2 Mb.
|
иқтисод маруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳозирги замон ривожланган бозори
- Муомалага чиқадиган субектларнинг хусусиятига
- 1.1 Бозор иқтисодиётининг вужудга келиш сабаблари
Еркин (классик) бозор – товар ва хизматларнинг ҳар бир тури бўйича жуда кўп ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, яъни сотувчилар ва сотиб олувчилардан иборат бўлиб, пул орқали айирбошлаш жараёнида улар ўртасида еркин рақобат келиб чиқади, нархлар талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатга қараб еркин шаклланади, рақобатнинг турли усуллари қўлланилади, аҳоли ва ишлаб чиқарувчилар кескин табақаланади. Ҳозирги замон ривожланган бозори – бунда давлат ҳам бозор иштирокчиси бўлиб, бозор анча тартиблаштирилади ва бошқарилади, турли хил биржалар ва бошқа олди-сотди жараёнига хизмат қилувчи соҳалар ривожланган бўлади, рақобат курашлари аҳолининг табақалашуви юмшатилиб, уларнинг даромадлари даражаси ўртасидаги фарқлар камаяди.
Бозор ҳудудий жиҳатдан қуйидаги турларга бўлинади: маҳаллий бозорлар (Тошкент бозори, Самарқанд бозори, Ургут бозори, Лондон бозори, Ню-Ёрк бозори, Пекин бозори ва бошқалар); миллий бозорлар (Ўзбекистон бозори, Россия бозори, Украина бозори, Англия бозори, Америка бозори, Хитой бозори ва бошқалар); ҳудудий бозорлар (Марказий Осиё ёки Осиё бозори, Ғарбий европа бозори) ва жаҳон бозори. Сотиладиган ва сотиб олинадиган товар, хизмат турига кўра бозорлар қуйидаги турларга бўлинади: истеъмол товарлари ва хизматлари бозори, ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи (ресурслар) бозори, валюта бозори ва фонд биржалари, илмий техника кашфиёти ва ишланмалар бозори. Муомалага чиқадиган субектларнинг хусусиятига кўра улгуржи ва чакана савдо тўғрисида гап юритилади. Чакана савдода асосан сотиб олувчилар фуқаролар ҳисобланади. Турли шаклдаги корхоналар, фирмалар, хусусий дўконлар ва бошқалар еса сотувчи ҳисобланади. Улгуржи савдода давлат томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш алоҳида ўрин тутади. Бунда асосий харидор давлат, сотувчилар еса деҳқон ва фермерлар хўжаликларидир. 1.1 Бозор иқтисодиётининг вужудга келиш сабаблари Бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизми кўплаб асрлар давомида таркиб топиб, шаклланиб, ҳозирги даврда маданийлашган шаклни касб етди ва кўпгина мамлакатларда ҳукмрон иқтисодий тизимга айланди. Мазкур иқтисодиётнинг барқарорлиги шу билан изоҳланадики, узоқ даврли иқтисодий еволюция давомида унинг амал қилишининг асосий классик қоидалари сақланиб қолди. Олдинги мавзуда айтганимиздек, хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй бериши бозор иқтисодиётининг келиб чиқиши ва мавжуд бўлишинг умумий шароити ҳисобланади. Хусусий мулкчилик ва меҳнат тақсимоти ижтимоий хўжаликнинг товар шаклини тақозо қилади, товар ишлаб чиқаришнинг мавжуд бўлиши ўз-ўзидан пул муомаласи, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмолнинг бозорга оид хусусиятини кўзда тутади. Товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши бозор иқтисодиёти тараққиётининг асосини ташкил етади. Бозор иқтисодиётининг самарали амал қилиши учун муҳим шартлардан бири, ишлаб чиқаришнинг мустақиллиги, тадбиркорликнинг еркинлиги, ресурсларнинг еркин алмашинувидан иборат. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling