Кириш. ҚУрилиш материаллари ва буюмлари (ҚМБ) тайёрлашнинг асосий принциплари, Ҳом ашё базаси. Режа


Download 28.2 Kb.
bet1/3
Sana04.04.2023
Hajmi28.2 Kb.
#1325129
  1   2   3
Bog'liq
1-M


КИРИШ. ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА БУЮМЛАРИ (ҚМБ) ТАЙЁРЛАШНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ, ҲОМ АШЁ БАЗАСИ.
Режа:
1. Қурилиш материалларининг қурилишдаги аҳамияти ва хом ашё базаси.
2. Қурилиш материалларининг таснифланиши, стандартлаш, сертификатлаш ва сифат назорати.
1. Қурилиш материалларининг қурилишдаги аҳамияти ва хом ашё базаси
Ўзбекистон Республикасида “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилиниши таълим тизимини қайта ислоҳ этишни тақозо этади. Республикамиз қурилиш комплексига юқори малакали ёш кадрларни етказиб бериш шу куннинг долзарб масаласидир. Маълумки, қурилиш индустриясини ривожлантириш, яъни янги қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларни ишлаб чиқариш билан қурилиш тизимини тубдан ўзгартириш мумкин.
Қурилиш тизимига ажратилган маблағнинг 50% ортиғи қурилиш буюм ва конструкцияларни ишлаб чиқаришга сарфланади. Замонавий қурилиш бино ва иншоотларини янги турдаги қурилиш материалларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу сабабли бўлажак қурилиш мутахассиси қурилиш материаллари ва буюмлари тўғрисида тўла-тўкис билимга эга бўлиш зарур. Қурилиш материалшунослиги ўзига хос тарихга эга. Энг қадимги ва жуда кенг тарқалган гилтупроқ асосидаги қурилиш материаллари инсоният тарихининг илк давридаёқ ишлатилган. Гилтупроқдан пиширилган ғишт ишлаб чиқариш тарихи 5-6 минг йилга тенг. Бино ва иншоотларни табиий тош материалларидан қуриш антик дунё тарихи билан боғланган. Миср Пирамидалари, Буюк Хитой Девори, Рим Колизейи бунга яққол мисол бўлади.
Табиий тошларни майдалаб, пишириб оҳак, ганч, гипс ва ш.к. минерал боғловчилар ишлаб чиқариш технологияси бир неча минг йил аввал яратилган. Шахрисабз, Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент каби тарихий шаҳарларимиз қурилишига назар ташласак шоҳ саройлари, мадраса ва масжидлар, қалъа деворлари, сув иншоотлари табиий тошлардан, пишиқ ғиштдан қоришмалар асосида терилиб барпо этилганини кўрамиз. Бу шаҳарлардаги биноларда сирланган сопол буюмлар X-XII асрлардан кейин ишлатилган. Кулоллар гилтупроқдан турли ўлчамдаги ва шаклдаги сирланган ва сирланмаган плиткалар, терракоталар, кошинлар, муқарнаслар, бурмалар ва ш.к. безак материалларни ишлаб чиқарганлар ва биноларни безатишда ишлатганлар.
Тоштарошлар гранит, мармар, оҳактош ва харсанг тошларни тарошлаб шакл бериб бино ва иншоотларни безатишда, сув ва намлик таъсир этадиган қисмларида ишлатганлар. қадимдан қурилишда ёғоч материаллар сифатида эман, қарағай, пихта, қайин, дуб, бук, ясен, Марказий Осиёда эса терак, қайрағоч, арча, ёнғоқ, тут, тол кабилар ишлатилган. Ёғоч синчли бинолар зилзилага бардошлилиги билан ажралиб туради. Ёғочга ўймакорлик усулида ишланган устунлар, бағдоди эшиклар, муқарнаслар, карнизлар, пиллапоялар хозирга қадар архитектура обидаларини безатиб турибди.
Бино ва иншоотларни безашда лок-бўёқлардан фойдаланиш тарихи милоддан аввалги асрларга тегишли. Ранг берувчи пигментлар сифатида турли минераллар, ўсимликлар кули, боғловчи сифатида эса, табиий ўсимлик ёғлари ишлатилган. қадимги Афросиёб, Варахша, Холичаён каби тарихий ёдгорликларимиз деворларига ишланган расмлар бунга яққол мисолдир. Тарихий биноларни безашда ишлатилган ганч ўймакорлиги алоҳида эътиборга сазовор. Ганч ўймакорлиги асосида девор, шип, пиллапоялар, гумбазлар безатилган.
Қурилиш материаллари тарихида портландцемент ва у асосида яратилган оғир ва енгил бетонлар алоҳида ўрин тутади. Бу материалларни қурилиш индустриясининг асосий маҳсулотлари деб аташ мумкин. Маҳаллий ҳом ашёдан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қурилиш индустриясининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бунда маҳсулот таннархи кескин пасаяди.
Қурилишни мукаммаллаштириш ва тезлатиш, замонавий қурилиш материалларини кўплаб ишлаб чиқаришни тақазо этади. Полимерлар асосидаги материаллар, шиша буюмлар, лок-бўёқлар, композицион материаллар шулар жумласидандир.
Қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқаришда саноат ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини ишлатиш уларнинг таннархини пасайтиради ва экологик муҳитни барпо этади.
Қурилиш материалшунослиги фанининг ривожланишига А.Байков, Ю.Баженов, П.Земятченский, В.Кинд, В.Соломатов, И.Рыбьев, С.Байболов, Й.Штарк, Б.Скрамтаев, А.Глуховский, Э.Қосимов каби олимлар катта ҳисса қўшдилар.
Ўзбекистон қурилиш ва қурилиш индустриясини ривожлантиришда чет эллар билан мустаҳкам алоқа ўрнатган. Туркиянинг “Айсел” компанияси, Германиянинг “Кнауф” корпорацияси, АҚШнинг “Армстронг” фирмаси шулар жумласидандир.
Қурилиш материалшунослигининг долзарб масалаларига юқори сифатли, таннархи арзон, мустаҳкам, узоқ муддат хизмат қилувчи, маҳаллий хом ашё заминида ишлаб чиқарилган буюмлар, қисмлар, конструкцияларни тайёрлаш ва ишлатиш соҳаларини белгилаш киради.
Ер юзида энергия ресурсларининг камайиб бориши бинолар қурилишида энергия самарадорлигини кескин оширишни тақозо этади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энергиянинг деярли 50 фоизи ёки йилига 17 миллион тонна нефть эквиваленти айнан биноларнинг энергия истеъмолига тўғри келади. Шунга мутаносиб равишда парник газларининг 40 фоизи биноларга хос жараёнлардир. Бу соҳа ЎзР “Давархитектқурилиш” қўмитаси, Бирлашган миллатлар ташкилотининг ривожлантириш Дастури ва Глобал экологик фонд билан ҳамкорликда бинолар энергия самарадорлиги муаммолари соҳасида устувор Дастурларни бажармоқда. Жумладан, турар жой, жамоат (мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва ш.к.) биноларни энергия самарадорлиги дастурларидир. Ушбу Дастурларни бажариш учун Архитектура қурилиш соҳасидаги Олий таълим муассасалари, лойиҳа илмий-тадқиқот институтлари ва қурилиш ташкилотлари жалб этилган.
Энерия самарадорликда асосий мезон сифатида қурилиш материаллари ва буюмларини бинолар қурилишида ишлатилишини белгилаш мумкин. Ушбу муаммонинг асосий ечимларидан бири иссиқлик изоляцияси материалларини мукаммаллаштириш, физик-механик, иссиқлик-физик ва экспутация хоссаларини кескин яхшилар, янги турларини ишлаб чиқариш талаб этилади.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқишда кам энергия сарфлаш муаммоси ечими ҳам энергияни тежашнинг асосий омили ҳисобланади. Глобал муаммонинг ечимида бўлажак архитектор ва қурувчиларни талабалик давридан эътиборан энергия самарадор лойиҳалар яратишга йўналтириш яхши натижалар беради.
Бинолар қурилишида ва эскиларини қайта қуришда энергоаудит институтини киритиш давр талабига айланди.



Download 28.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling