Гхо – сув оқими бўйлаб ўзидан олдинги ва ўзиданк ейинги сув сатхларида фарқ пайдо қилиб берадиган иншоот ёки табиий ҳосила. Босим гидротехника иншоотлари (сунъий тўғонлар) ва табиий тўғонлар шулар жумласидандир. Бъеф


Download 109.5 Kb.
bet1/4
Sana13.11.2023
Hajmi109.5 Kb.
#1771547
  1   2   3   4
Bog'liq
Гидротехиншоот


Гидротехника иншоотидаги фавқилотда вазият – муайян ҳудуддаги аврияга олиб келиши мумкин бўлган, шунингдек гидротехника ишоотининг аварияси натижасида вужудга келган бўлиб, одамлар қурбон бўлишига, одамлар соғлигига ёки атроф табиий муҳитга зарар етказилишига олиб келган вазиятдир
Сув омборларидаги, дарёлардаги каналлардаги гидротехника ишоотининг (ГИ) бузилиши, баланд тоғ кўлларининг уриб кетиши натижасида сув босими, авариялар ва ҳалокатларга олиб келади, ҳамда одамлар курбон бўлиишига, саноат ва қишлоқ хўжалик объектлари ишининг издан чиқишига, сув босган зонадаги аҳолининг ҳаётий фаолияти бузилишига сабаб бўлади ва шошилинч эвакуация тадбирларини ўтказиш талаб қилинади.
Республикамизда гидродинамик хавфли объектлар (ГХО) жуда кўп бўлиб, улар аҳоли ва худудлар учун хавф – хатар манбаи ҳисоьбланади ва муайян шароитда фавқулотла вазият ўчоғига айланиб кетиши мумкин.
ГХО – сув оқими бўйлаб ўзидан олдинги ва ўзиданк ейинги сув сатхларида фарқ пайдо қилиб берадиган иншоот ёки табиий ҳосила. Босим гидротехника иншоотлари (сунъий тўғонлар) ва табиий тўғонлар шулар жумласидандир.
Бъеф – бу дарё (канал)нинг босим иншоотига туташиб турадиган қисми.
Юқори бъеф – бу дарё (канал)нинг оқим бўйлаб босим иншооти (тўғон, шлюз)дан олдин (юқори) қисми ёки сувнинг юқориги сатҳи ва у эгаллаб турган майдон.
Тўғонлар сунъий ва табиий бўлиши мумкин. Сунъий тўғонларни одамлар ўз эхтиёжлари учун барпо этадилар. Булар ГРЭСлар, сув тортгичлвр, ирригация тизимлари ва бошқа объектларнинг тўғонлари. Табиий тўғонлар табиат ходисаси (кўчки, селлар, қор кўчкилари, ўпирилишлар, зилзила)нинг таъсирида ҳосил бўлади. Масалан, қаттиқ қоя жинсларининг 1911-йилдаги зилзила содир этган ўпирилишлар натижасида Тожикистондаги Мурғоб дарёси ва Сорес қишлоғи ўрнида Сорез кўли пайдо бўлган.


ГИДРОТЕХНИК ИНШООТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ:

А) Қаердалигига қараб:


- ер усти;
- ер ости;
Б) фойдаланиш характери ва мақсадига қараб:
- сув – энергетика иншоотлари;
- Сув – таъминоти иншооти;
- Суғориш иншооти;
- оқава чиқинди сувлар чиқариш иншоотлари;
- сув транспорт иншоотлари;
- балиқ хўжалик иншоотлари;
- спорт иншоотлари;
В) Функционал вазифасига қараб:
- ГЭС ва бошқа ГТИнинг сув бўғиш иншоотлари(тўғонлар, кўтармалар);
- сув оқиш (сув ўтказгич) иншоотлари: каналлар, тунеллар қувур ўтказгичлари;
- тарновлар, сув ташланмалар, осма қувурлар, шлюзлар ва ҳ.к;
- ташландиқ сув иншоотлари(ортиқча сувни чиқариш учун): ўзан иншоотлари, қирҳоқ иншоотлари, юза иншоотлар, чуқур иншоотлар ва ҳ.к;
- тартибдаш (тўғрилаш) иншоотлари – сув оқиб кетиши иншоотини ҳамда дарёлар, ўзани ва қирғоқларни муҳофаза қилиш шароитини яхшилаш учун кўтармалар, ғовлар, қирғоқ маҳкамлагичлар ва ҳ.к
- балиқ хўжалиги иншоотлари – балиқ ўтказиш ва балиқ боқш учун;



Download 109.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling