Шаҳар канализациясининг оқава сув тозалагич иншоотлари
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида 2021 йилда умумий қиймати 462,5 млн. долларга тенг бўлган 6 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳалар Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг жами 370,0 млн. доллар миқдоридаги қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳалар Хоразм (2 та), Наманган (2 та), Қашқадарё (1 та), вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (1 та) амалга оширилмоқда.
Булар:
I. “Хоразм вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси – умумий қиймати 74,64 млн. доллар.
Ушбу лойиҳа қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
- 60,0 млн. долл. (80,4%) Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари;
- 14,6 млн. долл. (19,6%) давлат бюджети маблағлари.
Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар
Сув таъминоти бўйича:
- Урганч шаҳри, Боғот, Шовот, Гурлан, Хонқа туманларида сув тозалаш иншоотларини, шу жумладан хлорлаш ва насос станцияларини реконструкция қилиш;
- маиший истеъмолчилар учун ва сув таъминоти тармоқларида технологик назорат учун сув ҳисоблагичларни етказиб бериш ва ўрнатиш;
- сув оқими ва сув таъминоти тармоқларидаги босимни масофадан кузатишни ташкил этиш.
Оқава сув тизими бўйича:
- Урганч, Хива ва Питнак шаҳарларида оқава сув тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш;
- оқава сув иншотларини қуриш назарда тутилган.
Лойиҳа амалга ошириш натижасида 800 минг нафар аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланади.
Лойиҳанинг бугунги ҳолати
Айни пайтда ушбу лойиҳа доирасида умумий қиймати 3,0 млн. долларга тенг бўлган 1 та шартнома имзоланган. Ушбу шартнома консалтинг хизматлари кўрсатиш мақсадида тузилган ва бугунги кунда шартнома доирасида белгиланган тадбирлар давом эттирилмоқда.
Ҳозирги кунда Буюк Британиянинг “Mott MacDonald” компанияси шартномага мувофиқ тендер ҳужжатларини тайёрлаш, маълумотлар йиғиш ва лойиҳалаш ишларини олиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |