6-мавзу. Меҳмондўстлик хизматларини кўрсатувчи меҳмонхона корхоналарининг ташкилий тизими Режа


Download 40.42 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2023
Hajmi40.42 Kb.
#1218092
  1   2   3
Bog'liq
6-мавзу (2) (1)


6-мавзу. Меҳмондўстлик хизматларини кўрсатувчи меҳмонхона корхоналарининг ташкилий тизими

Режа:





  1. Меҳмонхона хўжалигининг жойлашуви ва уни туркумлаш.

  2. Меҳмонхоналарда турисзларга хизмат кўрсатиш технологиялари таснифи.

  3. Туристик меҳмонхона комплексининг тузилиши ва таркиби.

  4. Меҳмонхона хўжаликларига бўлган талаб ва таклифларлар.

  5. Меҳмонхона ва номерларни туркумлаш. Меҳмонхона хизматларини бажариш коидалари.

  6. Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона хизматини кўрсатиш қоидалари.

Таянч иборалар: меҳмонхона, меҳмондорчилик, жойлаштириш воситалари, хизматини, технология, мотель, кемпинг, туристик база, пансионат, ётоқхона, ротель, ботель, флотель.

1.Меҳмонхона хўжалигининг жойлашуви ва уни туркумлаш.
Туристик фаолият технологиялари блокларидан муҳим бир қисми бўлиб, туристларни жойлаштириш воситалари ҳисобланади. Бундай воситаларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • меҳмонхона;

  • мотель;

  • кемпинг;

  • туристик база;

  • пансионат;

  • туристик ётоқхона;

  • ротель;

  • ботель;

  • флотель ва бошқалар.

Туристларни жойлаштириш воситалари халқаро таснифларга кўра тўрт гуруҳга бўлинади:
16. Меҳмонхоналар ва ўхшаш корхоналар:

  • меҳмонхоналар;

  • мотеллар;

  • пансионатлар;

  • пляж меҳмонхоналари;

  • номерли клублар;

  • меҳмон уйлари;

  • қолганлар.

  1. Тижорат ва ижтимоий жойлаштириш воситалари:

  • туристик базалар;

  • кам пуллик меҳмонхоналар;

  • туристик кемпинглар;

  • туристик қишлоқ (уйлар гуруҳи);

  • бунгало;

  • ижтимоий туризм корхоналари;

  • жойлаштиришнинг бошқа воситалари.

  1. Ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари:

  • даволаш меҳмонхоналари;

  • меҳнат ва дам олиш лагерлари;

  • жойлаштиришнинг транспорт воситалари;

  • бошпаналар,кулбалар.

  1. Хусусий жойлаштириш воситалари:

  • хусусий уйлар;

  • хусусий агентликлардан ижарага олинган бинолар;

  • аҳоли ичидаги қариндошларникига жойлаштириш;

  • қолганлар.

Келтирилган жойлаштириш воситаларининг намунавий таснифи Халқаро туристик ташкилот томонидан таклиф қилинди. У барча давлатлар учун бир хил меҳмонхона таснифи бўлиб ҳисобланмайди.
Меҳмонхона кенг маънода – бу қисқа муддатли яшаш учун мебел билан жиҳозланган хонали уйдир.
Туристик меҳмонхона – бу сайёҳатлар билан боғлиқ бўлган туристларга комплекс хизмат кўрсатишга мўлжалланган меҳмонхонанинг махсус типидир.
Табиийки, турист оддий (коммунал) меҳмонхоналардан фойдаланиши мумкин, лекин унда туристик меҳмонхонада мавжуд қатор ихтисослашган хизматлар кўзда тутилмаган.
Барча туристик меҳмонхоналарда хизматларнинг тўрт асосий тури кўзда тутилган:
жойлаштириш;
овқатлантириш;
дам олиш;
маиший хизмат кўрсатиш.
Ҳозирги даврдаги сайёҳатчилар, айниқса тўлов қобилиятига эга бўлганлари комфортга (қулайликларга) ўрганишган. Агарда чет элдан Ўзбекистонга келган тоғ дарёсида байдаркада сузиш учун келган бўлса, унинг ушбу дарё қирғоғида гулхан ёнида ётади деган маънони ҳечам англатмайди. Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларини, тарихий ва маданий обидалари билан танишмоқчи бўлганлар ёки маҳаллий тадбиркорлар биланиш алоқаларини ўрнатмоқчи бўлганлар учун комфорт зарур.
Ривожланаётган немис туристик фирмаларидан бирининг вакили шундай таъкидлаган: «ғарбдаги туристлар бегона одатий бўлмаган хаётни кўришга жуда қизиқишадилар, лекин ўзлари яшаётган хаётни авзал кўришадилар». Шундай экан, замонавий меҳмонхона индустриясини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.


Download 40.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling