6-мавзу. Меҳмондўстлик хизматларини кўрсатувчи меҳмонхона корхоналарининг ташкилий тизими Режа


Туристларга меҳмонхона хизматини кўрсатиш технологияси


Download 40.42 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2023
Hajmi40.42 Kb.
#1218092
1   2   3
Bog'liq
6-мавзу (2) (1)

2.Туристларга меҳмонхона хизматини кўрсатиш технологияси


Меҳмонхонада туристларга хизмат кўрсатишнинг ёпиқ технологик циклида қуйидаги асосий хизматлар кўзда тутилган:
қабул қилиш ва фойдалантириш хизмати;
номер фондини эксплуатация қилиш хизмати;
тижорат хизмати;
техник хизмат;
маъмурий хизмат.
Бу асосий хизматларни тақдим қилишни таъминловчи хизматларнинг минимал тўпламидир.
Қабул қилиш ва жойлаштириш хизмати қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш,туристларни номерларга жойлаштириш,ҳисоб-китоблар,жойларни бронлаштириш ва туристларни сайёҳатнинг келгуси пунктига ёки уйларига жўнатишни таъминлайди.
Одатда хизматни жойлаштириш бўйича менежер бошқаради. Унга қуйидагилар бўйсунади: регестрация бюроси,маъмурлар,хизмат кўрсатиш бюроси,швейцарлар,гардиробщиклар,бронлаштириш хизматлари, сақлаш камералари тахловчилари.
Номер фондини эксплуатация қилиш хизмати турар жой ва ёрдамчи биноларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирланишини,уларни жойлаштиришга тайёрлашни таъминлайди. Ушбу хизматнинг менежери номер фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш гуруҳига,фаррошларга раҳбарлик қилади.
Бронлаштириш тизими ўз ичига дунёнинг барча шаҳарлари билан алоқага эга бўлган тизимга бирлаштирилган ЭҲМ комплексини ўз ичига олади. Комплекснинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
ушбу меҳмонхонанинг буюртмасига кўра номерларни бронлаштириш;
бошқа меҳмонхоналар буюртмасига кўра номерларни бронлаштириш;
турли транспорт турлари учун чипталарни бронлаштириш;
қолган вазифалар.
Кўпчилик ҳолатларда тизим асосий меҳмонхонадаги локал вазифаларни ҳал этади. Улар жумласига қуйидагилар киради:
мижозлар билан автоматлаштирилган ҳисоб-китоблар;
номер фондини режалаштириш;
ходимлар иш ҳаққининг ҳисоб-китоблари;
моддий бойликлар ҳисоби,бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар.
Халқаро тизимга қўшилган йирик меҳмонхона комплекслари САБРЕ, Голилео, Амадеус ва бошқа ягона бронлаштириш тизимларига эгадирлар.
Бронлаштиришнинг (резервлаштиришнинг) ушбу тизимлари ўз ичига икки асосий функцияни олади:
меҳмонхоналардаги номерларни резервлаштириш;
поезд, теплоходлар баҳосига чипталарни бронлаштириш.
Қўшимча ва йўлдош хизматлар хизмати кўпчилик ҳолатларда ўзларининг хусусий экскурсия бюроларига,шахсий хўжаликларга (ёки ижарага олинган транспортга),иш,конгресс ва бизнес турларни таъминлаш бўйича махсус бюроларга эга бўлишадилар. Улар ўз штатларига секретар- референтлар, гид – таржимонларни, шунингдек жиҳозланган конференц заллар, кабинетлар, маиший техникаларни олади.
Ушбу хизмат таркибида қуйидагилар мавжуд :
сартарошхоналар, косметик салонлар;
кир ювиш хоналари;
ателье, тикувчилик ва этикдўстлик устахоналари;
маиший хизмат кўрсатиш устахоналари;
болаларга қараш хизмати;
тиббий хизматлар хизмати;
кимиёвий тозалаш;
ижара хизмати;
қолган хизматлар.


  1. Download 40.42 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling