1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва ўрганиш усуллари


Айирбошлаш – жамият аъзоларининг иқтисодий фаолият турлари ёки ишлаб чиқариш натижалари бўйича маълум бир ўлчам (масалан, қиймат миқдори) асосида ўзаро алмашиш жараёни


Download 265 Kb.
bet3/18
Sana30.03.2023
Hajmi265 Kb.
#1310416
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
1-мавзу. Предмет ва метод

Айирбошлаш – жамият аъзоларининг иқтисодий фаолият турлари ёки ишлаб чиқариш натижалари бўйича маълум бир ўлчам (масалан, қиймат миқдори) асосида ўзаро алмашиш жараёни. Меҳнат тақсимоти натижасида айрим гуруҳ кишилар товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашадилар. Ҳар бир товар турини ишлаб чиқарувчи ўз товарини сотиб, ўзига керакли бўлган бошқа товар ёки хизматларни сотиб олади. Жумладан, бизнинг мисолимиздаги нонвой ҳам ўз маҳсулоти – нонни сотиб, тушган пулига қассобдан – гўшт, деҳқондан – сабзавотлар, дўкондордан – кийим-кечак ва бошқа зарур товарларни сотиб олади.
Натижада турли хил йўналишдаги ишлаб чиқарувчилар ёки хизмат кўрсатувчилар ўртасида иқтисодий алоқа – айирбошлаш, пул орқали олди-сотди жараёни содир бўлади.
Истеъмол – эҳтиёжларни қондириш мақсадида маҳсулот ва хизматларнинг ишлатилиши, фойдаланилиши жараёни. Истеъмол такрор ишлаб чиқаришнинг охирги фазаси бўлиб, бу жараён орқали жамият аъзоларининг турли-туман эҳтиёжлари қондирилади. Истеъмол икки турда бўлади: ишлаб чиқариш (унумли) истеъмоли ва шахсий истеъмол. Ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучидан фойдаланиш унумли истеъмол дейилади. Нонвой ишлатган ун, кўмир ёки табиий газ, ўсимлик мойи – буларнинг барчаси унумли истеъмол ҳисобланади. Чунки, буларнинг барчаси маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлади. Истеъмол буюмларининг эҳтиёжларни қондириш мақсадида ўз аҳамияти бўйича пировард равишда ишлатилиши шахсий истеъмол дейилади. Нонвой тайёрлаган ноннинг одамлар томонидан сотиб олиниб, истеъмол қилиниши шахсий истеъмолни англатади. Маҳсулот ва хизматлар шахсий истеъмолидан сўнг, улар ўрнига яна янгисини ишлаб чиқариш зарурати пайдо бўлади.
Шундай қилиб, товар ва хизматлар, ресурслар ҳаракати доимо тўхтовсиз такрорланиб турадиган жараёндир(1.1-чизма):
1.1-чизма
Товарлар, хизматлар ва ресурсларнинг такрор ишлаб чиқариш фазаларидаги ҳаракати


Иқтисодиётнинг доимий ва бош масаласи – эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлигидир. Бу масалани тўғри тушуниш учун, энг аввало, эҳтиёжнинг моҳиятини, унинг турларини билиш зарур.

Download 265 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling