1 Мавзу. Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий йўналишлари Режа


Ўзбекистон Республикасининг автомобиллаштириш ва йўл тармоқларини ўсиш кўрсаткичлари


Download 81.02 Kb.
bet3/5
Sana07.02.2023
Hajmi81.02 Kb.
#1174819
1   2   3   4   5
Bog'liq
Маъруза 1 АЙ ларда ҲХТЭнинг асосий мақсадлари ва вазифалари (1)

Ўзбекистон Республикасининг автомобиллаштириш ва йўл тармоқларини ўсиш кўрсаткичлари.

Бутун дунёда автомобиллар сони кундан-кунга кўпайиши кузатилмоқда. Бундай ҳолат биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасига хосдир. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин мамлакат иктисодиётини кўчайтириш мақсадида автомобилсозлик саноатини ривожлантириб, Андижон вилоятининг Асака шаҳрида Жанубий Корея билан ҳамкорликда «УзДЭУ авто» қўшма корхонасида енгил автомобиллар ишлаб чиқарадиган завод қурилиб, 1996 йилдан бошлаб NEXIA, TICO, DAMAS ва 2001 йилнинг август ойидан эса MATIZ русумли автомобиллар ишлаб чиқарила бошлади.
Дунё автомобил бозоридаги мавжуд кескин рақобатнинг мавжудлигига қарамасдан, Ўзбекистон автомобил саноати йилдан-йилга ишлаб чиқариш суръатларининг ўсишига ва иқтисодий кўрсаткичларнинг ошиб боришига эришмоқда.
«ЎзДЭУавто» корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони 2007 йил 1 январ ҳолатига кўра 661 мингтадан ортиб кетди. 2006 йилда 140 мингдан ортиқ автомобиллар ишлаб чиқарилиб, 2005 йилга нисбатан 38,7 фоиз ўсишга эришилди.
2006 йил натижаларига кўра, Республика ялпи ички маҳсулотидаги автомобил саноатининг улуши 9 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, жаҳон бозорига ўзбек автомобилларини эскпорт қилишнинг сезиларли даражада ортишига эришилди. 1996 йилда 880 та ўзбек енгил автомобили экспорт қилинган бўлса, 2006 йилга бу 82537 донани ташкил этди ёки сал кам 94 мартага кўпайди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси дунё ҳамжамиятига автомобил ишлаб чиқарадиган заводга эга бўлган 26-давлат бўлиб кирди.
Умуман Ўзбекистон Республикасида 1996 йилдан бошлаб хусусий секторда автомобил транспортининг сони йилдан-йилга ортиб бормокда, хусусан охирги 2003–2008 йилларда бу ўсиш кўрсаткичи ўртача 2–5,4%ни ташкил этди (1.1-жадвалга қаранг).

1.1- жадвал

Йиллар*


2003

2004

2005

2006

2007

2008

Хусусий сектордаги автомобиллар сони

1095928

1211713

1235879

1269115

1330230

1402333

* кўрсаткичлар ҳар йилнинг биринчи январига келтирилган.

Автомобиллаштириш жамиятнинг иқтисодий юксалишига ижобий таъсир қилиш билан бирга, қатор салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқармоқдаки, уларни ҳал қилиш муҳим аҳамият касб этади. Автомобиллаштиришнинг салбий оқибатлари йўл-транспорт ҳодисалари натижасида кўплаб кишиларнинг ҳалок бўлишлари (республикамизда 2008 йилда уларнинг сони 2178 тага етди) ёки тан жароҳатларни олишлари (2008 йилда уларнинг сони 11656 тадан ошиб кетди), шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида кўплаб етказилган моддий зарарлар, шаҳар кўчалари, аҳоли яшайдиган жойлардан ўтадиган йўллар минтақасидаги юқори даражадаги шовқин, ҳаво бассейнларининг ифлослантирилиши, кўчаларда тўхтаб турувчи автомобиллар томонидан тўсиб қўйиш-лари, транспортларнинг ушланиб қолишлари ва ҳаракат тезликларининг кескин тушиб кетишидан иборатдир.


Паст даражадаги ҳаракат хавфсизлигига сабаб бўладиган автомобиллар ҳаракатини учта ўзига хос хусусиятларини кўрсатиш мумкин.

  1. Автомобил транспортининг ўз кўрсаткичларига кўра мос келадиган автомобил-транспорт фойдаланиш кўрсаткичларига эга бўлган автомобил йўллари билан етарли даражада таъмин-ланмаганлиги.

  2. Автомобиллар ҳаракатининг йўл ҳаракати бошқа қатнашчиларидан етарли даражада ажратилмаганлиги ва пиёдалар ҳаракатланиш маданиятининг пастлиги.

  3. Ҳайдовчилик касбининг оммавийлиги ва улар орасида паст малакали ва кам кўникмага эга бўлган ҳаваскор ҳайдов-чиларнинг кўплиги.

Мамлакатимиздаги иқтисодий тармоқни ривожлантиришда йўл соҳасининг роли катта бўлиб, у ишлаб чиқариш соҳаси ва иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятига фаол қараб бориши мақсадида уни юқори даражадаги автомагистраллар билан таъминлаш, транспорт коммуникацияларини аъло даражада ривожлантиришни талаб этади, бу эса биринчи навбатда автомобил йўлларини устувор тарзда ривожлантириб боришни талаб этади.
Ўзбекистоннинг жаҳон бозорига чиқиши учун транспорт йўлакларини шакллантириш бўйича марказий тадбирлар ўтказилмоқда ҳамда Республика ва чет эл яқин-узоқ мамлакатлари автомобил йўллари интеграцияси ва ҳамкорлик бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Буларга қуйидаги Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин:
– Президентнинг 2005 йил 30 сентябрдаги Р-2338 рақамли «2006-2010 йилларда Ўзбекистон Республикасида автомобил йўлларини қуриш Дастурини ишлаб чиқиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши;
– Президентнинг 2006 йил 3 мартдаги ПҚ-299-сонли «Йўл қурилиш ишлари ҳажми ва сифати устидан назоратни янада кучайтириш чоралари тўғрисида»;
– Президентнинг 2006 йил 25 октябрдаги 499-сонли «Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуриш тадбирини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»;
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги ВМ-226-сонли «Умумий фойдаланиладиган автомобил йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишни, ташкил этишни ҳамда сифатини назорат қилишни такомиллаштириш тўғрисида;
– Президентнинг 2006 йил 14 ноябрдаги ПҚ-511-сонли «Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чоралари тўғрисида;
– Президентнинг 2006 йил 20 декабрдаги ПҚ-535-сонли «Умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини 2007–2010-йилларда ривожлантириш тадбирлари тўғрисида»;
– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2007 йил 3 октябрдаги қарори билан «Автомобил йўллари тўғрисида»ги янги Ўзбекистон Республикасининг қарори.
Дунё транспорт тизимига энг кўп талаб этиладиган ва самарали интеграцияни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи халқаро магистрал йўлларни модернизация қилиш бўйича кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Бунга қуйидаги «Ғузор-Бухоро-Нукус-Қўнғирот-Бейнеу», «Олмота-Бишкек-Тошкент-Термиз», МДҲ ва Европага чиқишни таъминловчи «Навои-Учқудуқ» шунингдек, Форс қўлтиғига ва Қора денгизга чиқишни таъминловчи «Самарқанд-Навои-Бухоро-Олот» транспорт йўлаклари киради.
Гулистон-Ангрен йўналишида 2007 йилда таъмирлаш ва янги қурилиш бўйича иш бошланди. Бу йўналиш М-39 «Олмота-Бишкек-Тошкент-Термиз», М-34 «Тошкент-Душанба», А-373 «Тошкент-Ош», 4Р2 «Тошкент-Олмалиқ» ва 4Р1 «ТҲАЙ» мавжуд йўлларига альтернатив вазифани бажаради.
Ўзбекистон Республикасида юқорида келтирилган ПҚ-535 рақамли Қарорга асосан 2007–2010-йиллар мобайнида жами 700 км автомобил йўл, 2700 пм кўприк ва йўл ўтказувчилар таъмирлаб қурилади. Шунингдек, ҳар йили 2200 км автомобил йўли капитал ва ўрта таъмирдан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси етарли даражада зич автомобил йўллар тармоғига эга. 2007 йил 1 январ ҳолатига кўра республикамиздаги йўлларнинг умумий узунлиги 183000 км, шу жумладан, умумфойдаланувдаги автомобил йўллари 42530 км ни ташкил этади. Ўзбекистон ҳудудларининг транспорт тармоғи билан таъминланиш кўрсаткичлари 1.2-жадвалда келтирилган.
1.2-жадвал

Ҳудудлар

Автомобил йўллари узунлиги, минг км.

Транспорт тармоғининг зичлиги, км

1000 км2

1000 киши

Ўзбекистон Республикаси бўйича жами:

146,347

210,1

3,89

Қорақалпоғистон Республикаси

9,7

58,8

6,58

Андижон вилояти

5,9

1404,8

2,74

Бухоро вилояти

9,7

246,2

6,93

Жиззах вилояти

4,1

200,0

4,38

Қашқадарё вилояти

8,2

288,7

3,87

Навоий вилояти

6,2

56,2

8,00

Наманган вилояти

6,3

797,5

3,33

Самарқанд вилояти

10,3

628,0

3,92

Сурхондарё вилояти

5,7

274,0

3,35

Сирдарё вилояти

4,7

921,6

7,6

Тошкент ш. ва вилояти

9,5

609,0

2,3

Фарғона вилояти

9,5

1338,0

3,62

Хоразм вилояти

4,2

666,7

3,23



Download 81.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling