1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)
-давр – индустриал давр (1776 - 1890 й.й.)
Download 183.8 Kb.
|
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-давр – тартибга солиш даври – (1856 - 1960 й.й.).
- тўртта “буюк асосоий принципларга”
2-давр – индустриал давр (1776 - 1890 й.й.). Бу даврда давлат бошқаруви хақидаги тасавурларнинг ривожланиши А.Смитга тегишли. У меҳнат тақсимланишининг турли шаклларини таҳлил қилиб, шоҳ ва давлатнинг вазифаларига таъриф берди.
Р.Оуэн ўзиниг ишлаб чиқаришни бошқаришни гуманизациялаш ғоялари билан ҳамда ишчиларнинг ишлаш ва яшаш шароитини яхшилаш, уларни ўқитиш зараурлигини тан олиши билан менеджментнинг илмий йўналишини ва мактабини шакллантирди. 1833 йили инглиз математиги Ч.Беббидж “аналитик машина” – замоновий сонли хисоблаш техникасининг лойиҳасини ишлаб чиққанидан кейин бошқарув қарорлари тезкор (оператив) қабул қилинадиган бўлди. 3-давр – тартибга солиш даври – (1856 - 1960 й.й.). – бу даврда бошқариш хақи-даги таълимот тўхтовсиз характда бўлди, яъни бошқарувнинг янги йўналишлари, мактаб-лари, оқимлари шаклланди, илмий аппарати ўзгарди ва такомиллашиб борди. Тадқиқотчи-ларнинг ўзлари ҳам, фикрлари ҳам ўзгариб борди. XIX асрда юз берган ишлаб чиқариш революцияси натижасида менеджмент тушун-часи пайдо бўлди. Ишлаб чиқаришдаги энг яхши ишчиларни танлаб олиб, уларни ўқитди-лар. Улар эса ўз ўрнида иш жойи хўжайинларининг манфаатини химоя қилдилар. Мана шу одамлар биринчи менеджерлар деб аталади. 4-давр – ахборот даври (1960 йилдан хозирги кунга қадар). Бу даврда математик аппаратни фойдаланишга таянган бошқариш концепциясини ишлаб чиқиш бошланди. Бу-нинг ёрдамида математик анализларни ва менеджерларнинг қарорларини интеграциялаш-га эришилди. Бошқариш математик кўринишда намоён бўлиши мумкин мантиқий жараён сифатида қаралди. Бошқариш функцияларининг баъзи бирларининг қайта қурилиши, инсон меҳнати ва ЭҲМ уйғунлашиши ташкилий тизим элементларини қайта кўриб чиқишни тақоза этди. Бошқариш илмининг ривожланиши менеджментнинг у ёки бу аспектини ишлаб чиққан мактабларнинг ва ёндашувларнинг кўплаб пайдо бўлиши билан характерланади. Замоновий бошқарув илмига катта хисса қушган олимларнинг ичида Фредерик Тейлорни алоҳида атаб ўтиш керак. Рационалистик мактабнинг асосчиси американ инженери Ф.Тей-лорнинг (1856-1915) кўрсатишича, бошқарув тўртта “буюк асосоий принципларга”: ишлаб чиқаришнинг илмий асосиини ишлаб чиқишга; ижрочиларни илмий асосда танлаб олишга; уларни илмий тайёрлашга; маъмурият билан ижрочиларнинг орасида мустаҳкам дустлик ҳамкорлик ўрнатишга асосланиши керак. Ф. Тейлор ва унинг издошлари (Г. Гантт, Ф. ва Л. Шилбертлар, С. Тамсон ва б.) илмий принципларга асосланган бошқарув эмпирик тажрибага асосланган бошқарувга қараганда юқори натижалар кўрсатишини исботлади. Рационалистик мактаб асосчилари-нинг бош ғояси шундан иборат: ишлаб чиқаришни рационализация қилиш асосий вазифа-сига бўладиган менеджментни фаолиятнинг мустақил соҳаси ва тури сифатида тан олиш; ишлаб чиқариш жараёни ва меҳнат операцияларини алоҳида элементларга ажратиш, улар-ни бажаришга сарф қилинадиган вақт диапазонини аниқлаш; ишни вақтида бажаришни Главные идеи рационалистической школы: признание менеджмента самостоятельной сферой и видом деятельности, основной функцией которого становится рационализация производства; разделение процесса производства и трудовых операций на отдельные элементы, выявление диапазона затрат времени на их выполнение; выполнение функций планирования специальными подразделениями, определяющими последовательность, время, сроки выполнения работ; увеличение производительности труда с помощью более высоких заработков; подбор 2.
Ҳозирги пайтда ягона педагогик жараённи бошқаришга илмий ёндашиш ҳаракати кучайди. Бу эса интеллектуал салоҳияти юқори кадрларни шакллантириш учун ўта муҳим ҳисобланади. Аввало, бошқаришнинг ижтимоий моҳиятини англаб олайлик. Бошқариш маълум бир объектга ташкилий, режали, тизимли таъсир кўрсатиш демакдир. Таълим муассасасининг педагогик фаолиятини бошқариш таълим муассасасининг фаолият хусусиятига кўра педагогик жараёнини режалаштириш, ташкил этиш, рағбат-лантириш, натижаларни назорат ва таҳлил қилиш мақсадида амалга оширилувчи бошқа-рув фаолиятидир. Бугунги кунда педагогика фанига таълим муассасаларини бошқариш бўйича янгидан-янги тушунчалар кириб келяпти-ки, уларнинг моҳияти аввалгилардан ҳам теранроқдир. Масалан, «таъсир этиш» тушунчасининг ўрнига «ўзаро ҳаракат», «ҳамкорлик», «рефлек-сив бошқариш» каби тушунчалар қўлланилмоқда. Таълим муассасаларини бошқариш назарияси таълим муассасаларининг менежменти назарияси билан бойитилди. Менежмент назарияси ходимларга нисбатан ишонч, уларнинг унумли меҳнат қилишлари учун шароит яратиш ҳамда ўзаро ҳурмат билан тавсифланади. Хўш, менежмент ва менежер атамаларининг асл моҳияти нимани англатади? Биз ушбу тушунчаларнинг моҳияти, таълим муассасида давлат-жамоа бошқаруви-нинг педагогик-психологик асосларини тушунишимизда ушбу йўналишда тадқиқот олиб борган педагог Р.Аҳлиддиновнинг қарашлари алоҳида диққатга сазовор. «Менежмент» ва «менежер» атамалари ҳозирги талқинда корхона ва муассаса эгалари ўз мулклари ва ходимларни ўзлари бошқарганларидан кўра танланган йўналиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган мутахассисларни жалб этиш афзал эканлигини тушу-ниб етганларидан сўнг пайдо бўлди. Бугунги кунда менежер ривожланган демократик мамлакатларда нуфузли касблардан бири ҳисобланади. Download 183.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling