1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)


Download 183.8 Kb.
bet1/43
Sana28.12.2022
Hajmi183.8 Kb.
#1070801
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)


1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий
қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)
Режа:

  1. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели – таълим муассасаси менежментининг методологик асоси.

  2. Шахс бошқарув объекти ва субъекти сифатида.

  3. Давлат ва жамиятнинг таълим муассасасини бошқаришдаги ўрни.

  4. Фан, узлуксиз таълим ва ишлаб чиқаришнинг таълим муассасассини бошқаришдаги уйғунлиги.

  5. Таълим тизими тушунчаси.

  6. Илмий-тадқиқот инстититутлари ҳамда уларнинг мақсад ва вазифалари.

  7. Таълим муассасасалари ва уларнинг тизимдаги ўрни.



Адабиётлар:

  1. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т.: Шарқ, 1997.

  2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури / “Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” асарида – Т.: Шарқ, 1997.

  3. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. / “Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” асарида – Т.: Шарқ, 1997.

  4. Джураев Р.Х., Турғунов С.Т. Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришда менежмент-нинг асосий тушунчалари. – Т.: Фан, 2006.

  5. Валижонов Р. ва б. Менежмент асослари. – Т.: Шарқ, 2002.

«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғ-рисида»ги қонунининг қоидаларига мувофиқ, миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги, жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мус-тақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўнал-тирилгандир.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг мақсади – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қараш ва сарқитлардан тўла халос этиш, ри-вожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдан иборат-дир.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да илгари сурилган мақсаднинг тўлақонли рў- ёбга чиқариш бир қатор вазифаларнинг ижобий ҳал қилинишиини назарда тутади. Дастур-да бу борадаги вазифаларнинг қуйидагилардан иборатлиги кўрсатилади:
- «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ таълим тизи-мини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида, рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув, илмий-ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш;
- таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга ошираётган демократик ҳуқуқий давлат қурилиши жараёнларига мослаштириш;
- кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятининг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш;
- кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва техноло-гиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш;
- таълим олувчиларни маънавий ахлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизимини жорий қилиш;
- янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ри-вожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;
- таълим, фан, ишлаб чиқариш самарали интеграциялашувини таъминлаш, тайёрла-наётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини, шунингдек, нодавлат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантириш-нинг механизмларини ишлаб чиқиш;
- узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, чет эл инвестициялари жалб этишнинг реал механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
- кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожланти-риш.
Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборатдир: шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш.
1. Шахс кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчидир.
2. Давлат ва жамият таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрларни тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафилларидир.
3. Узлуксиз таълим малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турлари, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими ту-зилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади.
4. Фан юқори малакали мутахассисни тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқарувчи бўлиб, «кадрлар тайёрлаш мил-лий тизимида табиат ва жамият тараққиёти қонуниятлари тўғрисидаги янги фундаментал ва амалий билимлардан фойдаланишни, юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар таркибини шакллантиришни, улардан таълим тизимида унумли фойдаланишни, шунинг-дек, кадрлар тайёрлаш жараёнининг илмий тадқиқотлар инфраструктурасини яратиш, таълимнинг ахборот тармоқларида фойдаланиш учун билимнинг турли соҳалари бўйича ахборот базасини шакллантиришни ҳамда илмий тадқиқотлар даражасига янгича қараш-лар замирида ёш олимларнинг, илмий-педагогик ходимларнинг ижтимоий мавқеи ва обрўсини оширишни ва шу кабиларни қамраб олади».
5. Ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган ижтимоий эҳтиёжни шунингдек, уларнинг тайёргалик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молиявий ва моддий-техника жиҳатдан таъмин-лаш жараёнининг қатнашчисичиси.



Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling