5 маъруза. Osi эталон модели


Download 300.5 Kb.
bet1/2
Sana28.10.2020
Hajmi300.5 Kb.
#137372
  1   2
Bog'liq
Маъруза 5 КТ 2020


5 - маъруза.
OSI эталон модели.
Режа.

1. OSI модели ва унинг умумий тавсифи.

2. OSI моделининг сатҳлари ва уларнинг бажарадиган вазифалари.
Компьютер тармоқларининг ишлашини таъминловчи восита­ларни яратишга кўп сатҳли ёндо­шиш ғояси, тармоқларда стан­дартлашнинг ғоявий асоси бўлиб ҳисобланади. Айнан шу ёндошиш асосида очиқ тизимларнинг бир-бири билан боғланган ҳолда, яъни ўзаро ишлашининг еттита сатҳли стандарт модели - Open System Interconnection (OSI) модели ишлаб чиқилган. Бу модель ва унинг иборалари тармоқ мутахассислари учун ўзига хос универсал тилга ҳам айланган.

OSI модели 80-инчи йилларнинг бошларида стандартлаш бўйича қатор ташкилотлар (ISO, ITU-T ва бошқалар) иштирокида ишлаб чиқилган. OSI модели тизимларнинг ўзаро ишлаш сатҳларини аниқлайди, уларга стандарт номлар беради. Моделнинг тўлиқ тавсифи минг бетдан ошади. OSI моделида ўзаро ишлаш воситаларининг еттита сатҳлари қуйидагича номла­нади:

1.Физик сатҳ.

2.Канал сатҳи.

3.Тармоқ сатҳи.

4.Транспорт сатҳи.

5.Сеанслар сатҳи.

6.Тақдимлаш сатҳи.

7.Амалий сатҳ (1-расм).

Маълумотлар алмашиниш жараёнида иккита компьютер қатнашганлиги, яъни бунда бир-бири билан келишган ҳолда ишловчи иккита «иерархиянинг» ишини ташкил қилиш керак бўлганлиги сабабли, тармоқдаги ўзаро ишлаш воситаларининг кўп сатҳли кўринишда тақдим этишнинг ўзига хос томонлари мавжуд эди. Тармоқдаги иккала иштирокчи маълумотларни - хабарларни узатиш учун кўпгина келишувларни қабул қилишлари керак бўлади. Масалан, улар ўзаро электр сигналлари­нинг сатҳи ва шакли ҳақида, узатиладиган хабарларнинг узунликлари ҳақида, ахборот узатиш ишончлилигини назорат қилиш усуллари ва бошқа кўрсатгичлар ҳақида келишиб олишлари керак. Бу келишувлар барча сатҳлар учун қабул қилиниши керак, яъни қуйи - битларни узатиш сатҳидан бошлаб, энг юқориги тармоқ фойдаланувчисига хизмат кўрсатиш сатҳигача.



1-расм. OSI моделида сатҳларнинг номла­ниши.


Иккита компьютернинг ўзаро ишлаш жараёни маълум бир қоидалар тўплами асосида амалга оширилади, бу қоидалар тўплами протокол ёки интерфейс деб аталади. Тармоқнинг бир номдаги сатҳига тегишли ташкил этувчилари ўртасида ахборот алмашиниш қоидалари протоколлар, ўзаро қўшни сатҳлар ўртасида ахборот алмашиниш қоидалари эса интерфейслар деб аталади (2-расм).

Фойдаланувчи, яъни бирор-бир компьютер сўров билан мурожаат қилганда, амалий (еттинчи) сатҳнинг дастурий таъминоти стандарт шаклдаги хабарни (message) ҳосил қилади. Одатда бу хабар – сарлавҳа, маълумотлар қисми ва тугатувчи қисмлардан иборат бўлади. Хабар сарлавҳаси, хабар юборилган машинанинг амалий сатҳига, узатилаётган маълумотлар устида нима вазифани бажариш кераклиги ҳақида ахборотдан иборат бўлади (3-расм).



2-расм. Иккита компьютернинг ўзаро ишлаш жараёни.


Download 300.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling