1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)


Download 183.8 Kb.
bet5/43
Sana28.12.2022
Hajmi183.8 Kb.
#1070801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)

Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, билим ва кўникма-ларини чуқур ривожлантирувчи, танлаб олинган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир неча их-тисосни эгаллаш имконини яратиш мақсадида, тегишли давлат таълим стандартлари доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини берувчи, юридик мақомга эга таълим муас-сасаси.
Касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом ҳамда ўрта маълумотга эга бўлганлик тўғрисидаги гувоҳномалар берилади. Улар битирувчиларга таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки эгалланган ихтисослик ва кассб-ҳунар йўналиши бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.
Олий таълим - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизига асосланиб, икки босқич (бакалаврият ҳамда магистратура)да ташкил этиладиган ҳамда мутахассисликлар йўна-лишлари бўйича халқ хўжалигининг турли соҳаларига олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаб берувчи таълим босқичи.
Бакалавриат – мутахассислик йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, таълим муддати камида тўрт йил давом этадиган таянч олий таълимдир. Бакалаврлик дастури тугатилгандан сўнг битирувчиларга «бакалавр» даражаси берилади ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги касб-ҳунар фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқуини берувчи диплом топширилади.
Магистратура – аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим бера-диган, бакалавриат негизида таълим муддати камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.
«Магистр» даражасини берадиган давлат малака аттестацияси магистрлик дастури-нинг интиҳосидир. Магистрларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касб-ҳунар фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган диплом топширилади.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, шахснинг ижодий таълим – касб-ҳу-нар манфаатларини қаноатлантиришга қаратилиб, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида аспирантура, адъюнктура ва докторантурада таълим олиш, шунингдек, мустақил тадқиқотчилик фаолиятини ташкил этиш асосида амалга ошириладиган таълим босқичи.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим босқичларида таҳсил олиш (аспирантура, докто-рантура) муайян илмий даража (фан номзоди ва фан доктори илмий даражаси)ни олишга имкон берувчи диссертация ҳимояси билан якунланади. Якуний давлат аттестацияси на-тижаларига кўра тегишли мутахассислик йўналишларида фан номзоди ва фан доктори илмий даражаси берилиб, давлат томонидан тасдиқланган намунадаги дипломлар топ-ширилади.

Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling