2-мавзу. Таълим муассасаси менежментининг методологик масалалари. (2 соат)
Режа:
Менежмент тушунчаси.
Таълим муассасаси менежментининг моҳияти ва шаклланиши.
Таълим муассасаси менежментининг предмети, мақсад ва вазифалари.
Таълим муассасаси менежментининг илмий-тадқиқот методлари.
Адабиётлар:
Джураев Р.Х., Турғунов С.Т. Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришда менежментнинг асосий тушунчалари. – Т.: Фан, 2006.
Қўчқоров А ва б. Менежер имкониятлари. – Т.: Истиқлол, 2005.
Виханский О.С., Наумов А.И. Менеджмент: Учебник – М.: Экономит, 2006
Езопова С. А. Менежмент в дошкольном образовании: Учеб. пособие. для. студ. выш. учеб. заведений – М.: ИЦ Академия, 2003.
Инновационный менеджмент: Учебник / Под. ред. Горфинкеля В. Я – М.: Вузовский учебник, 2006.
Капто А. Е. Организация внутришкольного управления – М.: Знания, 1991.
Петрова Л.И. Основы управления педагогическими системами.- Ростов-на-Дону : Феникс,2008.
Петрова Л.И. Организация образовательного процесса в школе.- Ростов-на-Дону : Феникс,2008.
Менежмент – инглиз тилидан олинган бўлиб, бошқариш, раҳбарлик қилиш деган маънони билдиради. Кишилик жамиятининг барча даврларида ишбилорман, жавобгарлик-ни хис қиладиган, бошқариш қобилияти юқори инсонларни хурмат қилиб келган. Давлат-ларнинг пайдо бўлиши натижасида эса одамларнинг фаолиятини бошқариш эҳтиёжи сезилди.
Менежментнинг ривожланиш даври:
1-давр – (б.э.б. 9-7 асрлар - XVIII аср) – минг йиллар давомида инсоният бошқа-риш хақидаги тажрибаларини тўпладилар. Ибтидоий даврда одамлар биргаликда хаёт кечириб, бирга меҳнат қилганлари учун бошқариш фаолияти ҳам уруғ ёки қабила аъзолари томонидан олиб борилди. Қабила ёки уруғ оқсоқсоллари ва доҳийлари барча ишларда раҳбарлик қилиб турдилар.
Қадимги Египетда (б.э.б. 3000 - 2800) ўз даврининг ривожланган давлат бошқарув аппарати ва унга хизмат қиладиган ходимлари бўлди. 4000 йил илгари египетликлар бошқариш хақидаги илк илмларини ишлаб чиқди. “Птоххотепа таълимоти” шундай дейди: бошлиқ қўл остидаги одам олдида жавобгар.
Бошқаришни фаолиятнинг алоҳида бир соҳаси деб биринчи бўлиб таърифлаган Сўқрот (б.э.б. 470 - 399 й.й.) бошқаришнинг шаклларини таҳлил қилиб, унинг принципла-рининг универсаллигини жорий этди. Платон (б.э.б. 428 - 348 й.й.) давлат бошқарув шаклларини классификациялади ва бошқарув органлари функцияларини чегаралашга ха-ракат қилди. Шундан кўриниб турибдики, бугунги кундаги янги илм – менеджмент илми энг қадимги даврларда ривожланиб санъат даражасида баҳоланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |