4-мавзу. Таълим муассасаси менежментининг умумий тамойиллари. (2соат)
Режа:
Таълим муассасаси менежменти тамойиллари тушунчаси.
Таълим муассасаси менежментини демократлаштириш ва инсонпарварлаштириш.
Менежментда тизимлилик ва ягоналик.
Марказлашган ва марказлашмаган менежментнинг рационал уйғунлиги.
Менежментда якка ва жамоа бошқарувининг бирлиги.
Таълим муассасасини бошқаришда ахборотнинг тўлиқлиги ва объективлиги.
Адабиётлар:
Джураев Р.Х., Турғунов С.Т. Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришда менежментнинг асосий тушунчалари. – Т.: Фан, 2006.
Общая педагогика / Под. ред. В.А.Сластенин: В 2 ч. – М.: Владос, 2003 г. ч.2.
Инновационный менеджмент: Учебник / Под. ред. Горфинкеля В. Я – М.: Вузовский учебник, 2006.
Амонашвили Ш. А. Школа жизни: Трактат о начальной ступени образования, основанного на принципах гуманно-личностной педагогика М.: Изд. дом. Шальвы Амонашвили, 2000.
Капто А. Е. Организация внутришкольного управления – М.: Знания, 1991.
Таълим муассасасини бошқаришнинг тамойиллари Ҳар қандай фаолият сингари бошқариш фаолияти ҳам ўз вазифаларини бир қатор тамойилларга асосланиб амалга оши-ради. Педагогик адабиётларда таълим тизимини бошқаришда асос бўлиб хизмат қилувчи тамойилларни улар томонидан бажариладиган вазифалар (режалаштириш, ташкил этиш ва назорат қилиш)га таянилган ҳолда белгиланишига алоҳида урғу берилган. Мазкур ўринда таълим муассасасини бошқаришнинг ҳар бир тамойилига (В.А.Сластениннинг “Общая педагогика” (2003йил) ўқув қўлланмасига таянган ҳолда) алоҳида-алоҳида таъриф бериш-га ҳаракат қиламиз. Таълим муассасаси бошқарув назарияси ва тарихида бошқаришнинг асосий тамойиллари қуйидагилардир:
педагогик тизимни бошқаришни демократиялаш ва инсонпарварлаштириш;
бошқаришнинг тизимлилиги ва ягоналиги;
бошқаришнинг марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ҳолатларининг рационал уйғунлиги;
якка щокимлик билан жамоатчилик бошқарувининг бирлиги;
таълим тизимини бошқаришда ахборотларнинг объективлиги ва тўлиқлиги
2.
Do'stlaringiz bilan baham: |