1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)


Таълим муассасаси директорининг вазифалари


Download 183.8 Kb.
bet23/43
Sana28.12.2022
Hajmi183.8 Kb.
#1070801
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)

Таълим муассасаси директорининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • давлат ва жамоат ташкилотлари олдида таълим муассасасининг манфаатларини ифодалаш;

  • ўқув-тарбия жараёни муваффақиятини таъмин этиш;

  • ўқув дастурларининг бажарилишини назорат қилиш, таълим-тарбия ишлари-нинг сифати ва самарадорлиги, болалик ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларининг риоя қилиниши, шунингдек, таълим муассасасидан ташқарида маънавият ишларини ташкил қилиниши учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

  • педагогик ва раҳбар кадрларни танлаб жой-жойига қўйиш, уларнинг вазифала-рини белгилаш, педагогик кадрлар, кабинет ва устохона мудирларини белгилаш, синф ва гуруҳ раҳбарларини танлаш, педагог ва хизмат кўрсатувчи ходимларни ишга қабул қилиш ҳамда бўшатиш;

  • таълим муассасаси педагогик ходимларини аттестациядан ўтказувчи комиссия-га раҳбарлик қилиш;

  • таълим муассасаси педагогик ходимларининг ижодий ишлари, таълим-тарбия-нинг илғор шакл ва усулларини қўллашлари учун шарт-шароитларни яратиш;

  • таълим муассасасига ажратилган молиявий маблағлар, сарф-харажат ҳисобини юритиш;

  • таълим муассасаси меъёрий ҳужжатларининг тўғри юритилишини таъминлаш;

  • таълим муассасаси педагогик Кенгаши, маҳаллий ҳокимлик органлари олдида ўз фаолияти тўғрисида ҳисоб бериб туриш.

Таълим муассасаси директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари-нинг вазифалари:

  • ўқув ҳафтаси ва ўқув машғулотларининг давомийлигини таъминлаш;

  • дарс жадвалини тузиб чиқиш ва шу жадвалга биноан дарсларнинг ўз вақтида самарали ўтказилишини таъминлаш;

  • ҳар бир чорак охирида, семестр давомида директор ва таълим муассасаси педагогик Кенгаши аъзоларига ўқув жараёнининг бориши хусусидаги ахборот ва маълу-мотларни бериб бориш;

  • ёш мутахассисларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

  • синф ва гуруҳ журналларини тўғри юритиш ва сақланишига жавоб бериш;

  • ўқувчиларнинг билим даражасини режа асосида таҳлил қилиб бориш;

  • ўқувчилар томонидан давлат дастурларининг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш.


Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling