1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)


Тизимли ёндашув йўналишида турлича қарашлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади


Download 183.8 Kb.
bet19/43
Sana28.12.2022
Hajmi183.8 Kb.
#1070801
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)

Тизимли ёндашув йўналишида турлича қарашлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Тизимлилик, яхлитлик – бундай шаклдаги тизимни компонентлар, ўзаро таъсир этувчи қисмлар ва бўғинларнинг ўзаро таъсир этувчи қисмлар ва бўғинларнинг ўзаро бирикиши ташкил этади ва унинг функционал вазифаларини амалга ошириш ва ривожлантиришни таъминлайди.

  2. Педагогик тизимда тизимни ташкил этувчи омиллардан бири мақсад бўлиб, унга эришиш учун усул ва воситалар зарур ҳисобланади. Мақсадга эришишда тизим ва унинг компонентларининг ҳаракати тизим функциясининг моҳиятини белгилайди.

  3. Педагогик тизим таркибий қисмлардан иборат бўлиб, унинг ўзгариши ички зиддиятларга боғлиқ бўлади.

  4. Тизим очиқ бўлганлиги сабабли ташқи муҳит билан кўпгина коммуникациялар орқали боғлиқ бўлиб, муҳитнинг муносабатлари тизимнинг ҳаракатланиши ва ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади.

  5. Ахборотларнинг педагогик тизимга келиб тушиши ва ундан қайта узатилиши тизим компонентларининг ўзаро ва бутун бир тизим билан ҳамда тизимнинг ташқи муҳит билан алоқа қилиш усуллари ҳисобланади.

  6. Талаб этилаётган, мавжуд бўлган ва истиқбол тизимлар ўртасидаги фарқни бошқарув жиҳатлари белгилайди.

Таълим муассасаси педагогик тизими – бир мақсадга йўналтирилган, ташкилий тизим бўлиб, ўсиб келаётган авлодни жамият ҳаётига жалб этиш, уларни жамият мадани-ятини ўзлаштирувчи, ижодкор, фаол шахс қилиб ривожлантириш унинг асосий мақсади ҳисобланади. Бу мақсад таълим муассасаси педагогик тизимини такомиллаштиришнинг барча босқичларида, унинг дидактик, тарбиявий тизимларида ҳамда педагогик жараён барча қатнашчиарининг касбий ва эркин мулоқоти(бошқариш)да амалга оширилади.
Етакчи ғоялар, мақсадлар, вазифалар, тамойиллар, педагогик назарияларни ўз ичига олувчи назарий концепция таълим муассасаси педагогик тизимининг аксиологик асосини ташкил этади.
Назарий концепция учта ўзаро боғланган, ўзаро бир-бирига сингиб кетувчи, бир-бирига боғлиқ бўлган: дидактик, тарбиявий ҳамда мулоқот(бошқарув) тизимларида амалга оширилади. Бу тизимлар такомиллаша бориб, ўз навбатида назарий концепцияга таъсмр кўрсатади.
Педагогик мулоқот(бошқариш) таълим муассасаси маъмурий ходимлари, педа-гоглар ва тарбияланувчиларининг ўзаро ҳаракати усули сифатида таълим муассасаси педагогик тизими алоқадор таркибий қисми тарзида юзага чиқади. Мулоқотнинг педаго-гик тизим тузилишидаги бундай роли унинг самарадорлиги ҳамкорлик фаолияти давоми-да катталар ва болалар ўртасидаги муносабатлар(ҳамкорлик ва инсонпарварлик, умумий ғамхўрлик ва ишонч, ҳар бирига эътибор бериш) билан боғликликда асосланади.
Исталган таълим муассаси педагогик тизими учун нафақат унинг мавжуд таркибий қисмлари орасидаги аниқ алоқа ва муносабатлар, балки муҳит билан узлуксиз бирлиги, тизим ўзининг бир-бутунлигини намоён этадиган ўзаро муносабатлар билан характерлидир. Бу билан боғлиқликда бошқарув тизими микро ва макро муҳит билан тиғиз боғланган. Микромуҳит сифатида таълим муассасаси жойлашган муҳит(шаҳар, туман, маҳалла), макромуҳит сифатида бутун жамият юзага чиқади.
Бошқарув тизими – бу жамоа ҳаёти образи, унинг психологик иқлими сифатида интегратив характерга эга бўлувчи ва бошқарувнинг асосий таркибий қисмлари(субъетлар, мақсад, мазмун ва фаолият усуллари, муносабат)нинг ўзаро ҳаракати шароитида қатор вазифаларни бажарувчи бир бутун ижтимоий организм.


Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling