1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)


Download 183.8 Kb.
bet21/43
Sana28.12.2022
Hajmi183.8 Kb.
#1070801
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)

Мазмунли таркибий қисм умумий мақсад билан бирга, худди шундай аниқ вазифани қўядиган маънони акс эттиради.
Фаолиятли таркибий қисм – жараённи ташкил этиш ва бошқаришда бусиз белгиланган натижаларга эришиш мумкин бўлмаган педагоглар ва тарбияланувчиларнинг ўзаро ҳаракати ва уларнинг ҳамкорлиги. Мазкур таркибий қисм педагогик адабиётларда яна ташкилий ёки ташкилий-бошқарувли деб ҳам номланади.
Жараённинг натижали таркибий қисми уни амалга ошиши самарадорлигини акс эттиради., қўйилган мақсад билан боғлиқликда мувафаққиятли ўзгаришларга олиб келиш билан характерланади.
Профессор И.П.Раченко таълим тизимидаги таркибий қисм(компонент)ларни қуйидагича бўлиб кўрсатади:
- тизим фаолиятини аниқлаштирувчи мақсад ва вазифалар;
- таълим ва тарбия мазмуни мақсад ва вазифаларининг амалга ошишини таъмин-ловчи педагогик кадрлар;
- тизимнинг илмий асосда ишлашини ташкил этувчи илмий кадрлар;
- таълим олувчилар(таълим олувчилар);
- моддий-техник таъминот;
- тизим ва унинг самарадорлиги кўрсаткичларининг молиявий таъминоти;
- шарт-шароит(психофизиологик, санитар-гигиеник, эстетик ва ижтимоий);
- ташкил этиш ва бошқариш.
Америкалик педагог Ф. Г. Кумбс қуйидагиларни таълим тизимининг асосий таркибий қисмлари деб ҳисоблайди:

  • тизимнинг фаолиятини аниқлаштириб берувчи мақсад ва биринчи галдаги вазифалар;

  • таълим олувчилар ҳамда тизимнинг асосий вазифаси ҳисобланмиш ўқитиш;

  • тизим фаолиятини мувофиқлаштириш, раҳбарлик ва баҳолашни амалга оширувчи бошқариш;

  • турли вазифалар билан боғлиқликда ўқув муддати ҳамда таълим олувчилар гуруҳининг тузилиши ва тақсимланиши;

  • мазмун – энг асосийси, таълим олувчилар маълумотга эга бўлишлари шарт;

  • ўқитувчилар;

  • ўқув қўлланмалар: китоблар, доскалар, хариталар, фильмлар, лабораториялар ва бошқалар;

  • ўқув жараёни учун зарур бўлган бино;

  • технология – таълимда фойдаланиладиган барча метод ва усуллар;

  • билимларни баҳолаш ва назорат қилиш: қабул қилиш, баҳолаш, имтиҳонлар, тайёргарлик сифати қоидалари;

  • билимларни ошириш ва тизимни такомиллаштирши учун тадқиқот ишлари;

  • таълим самарадорлиги кўрсаткичлари харажатлари.



Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling