9-мавзу. Таълим муассасаси менежментининг инновацион фаолияти.
(2 соат)
Режа:
Инновация таълим муассасаси менежменти самарадорлигининг муҳим шарти.
Таълим муассасаси инновацион фаолиятини таҳлил этиш мезонлари.
Таълим муассасаси инновацион фаолиятини ташхис этиш.
Адабиётлар:
Джураев Р.Х., Турғунов С.Т. Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришда менежментнинг асосий тушунчалари. – Т.: Фан, 2006.
Инновационный менеджмент: Учебник / Под. ред. Горфинкеля В. Я – М.: Вузовский учебник, 2006.
Егоршин А. П. Управление персоналом: Учеб. для вузов 3-е изд. – Нижний Новгород.: НИМБ, 2001.
Общая педагогика / Под. ред. В.А.Сластенин: В 2 ч. – М.: ВЛАДОС, 2003 г. ч.2.
Петрова Л.И. Организация образовательного процесса в школе: учебно-метод.пособие – Ростов на Дону: Феникс, 2008. – 443 с.
Петрова Л.И. Основы управления педагогическими системами: учебно-метод.пособие – Ростов на Дону: Феникс, 2008. – 349 с.
Педагогик фаолият ҳам педагогика фанининг ўзи сингари динамик характерга эга. Бошқача айтганда, даврлар ўтиши билан мазмун ва характер жиҳатдан бойиб борверади. Бу эса педагогик фаолиятнинг инноватик хусусиятига эгалигини кўрсатади.
«Современный словарь по педагогике» (Минск, 2001) китобида педагогик иннова-тикага шундай таъриф берилади: «Педагогик инноватика – бу педагогиканинг алоҳида соҳаси бўлиб, педагогик фаолиятнинг қонуниятлари, тамойиллари, метод ва восита-ларининг янгиланиб бориш жараёнидир”.
“Инновация” сўзи (инглиз тилида innovation) янгилик, янгилдик киритиш, янгила-ниш деган маънони билдиради.
Инновация тушунчасини педагогик жараёнга қўллаганда, таълим ва тарбиянинг мақ-садига, мазмунига, шаклига ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолиятини ташкил этишга янгиликларни киритиб бориш тушунилади.
Таълим-тарбияда инновацион жараённинг моҳияти тушунчасида педагогиканинг икки асосий масаласи – илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва жо-рий этиш масалалари ҳамда психологик-педагогик фанларнинг ютуқларини тажрибада қўллаш масалалари акс этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |