1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)


Download 183.8 Kb.
bet26/43
Sana28.12.2022
Hajmi183.8 Kb.
#1070801
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)

Муддатли режалаштириш қоидага мувофиқ сўнгги йилларда, таълим муассаса-сида амалга оширилган ишларни чуқур таҳлил қилиш асосида бир неча йилга мўлжал-лаб қабул қилинади.
Таълим муассасасида, қабул қилиниши мумкин бўлган муддатли режа қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:

  1. Режалаштирилган муддатда таълим муассасаси олдига қўйилган вазифалар.

  2. Гуруҳларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг йиллик ўзлаштириш даражаси муддатлари.

  3. Таълим жараёнига педагогик инновация (янгилик)ларни олиб кириш муддатлари.

  4. Таълим муассасасини педагогик кадрларига қўйилган талаблар.

  5. Педагог кадрлар малакасини турли шакллар (курслар, семинарлар, тренинглар) орқали ошириш.

  6. Таълим муассасасини техника ҳамда ўқув-методик (қурилиш ишлари, ахборот-лаштириш, кўргазмали қуроллар, кутубхона фондини бойитиш) кўламини ривожланти-риш.

  7. Ўқитувчи ва ўқувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш.

Йиллик режалаштириш бутун ўқув йили ҳамда ёзги таътилни қамраб олади. Йиллик режалаштириш ўқув йили давомида амалга оширилади ва таълим жараёнини ташкил этилиши (чорак, семестр)га қараб бирнеча босқичларни ўз ичига олади.
Жорий (кундалик) режалаштириш ўқув чораклари учун тузилади, у бир йиллик режанинг аниқлашган кўриниши ҳисобланади. Шу тарзда режалаштиришнинг бундай аниқлашган кўринишлари ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар қўмитасининг фаолия-тини бошқаришга ёрдам беради. Бу режалар ўқитувчилар ва синф раҳбарларининг иш режалари билан алоқадорликда аниқлаштирилиб борилади. Умуман олганда, бошқариш фаолиятида режалаштириш вазифасининг тўла амалга оширилиши таълим муассасаси фаолияти самарадорлигини оширади.

5.
Таълим муассасаси йиллик иш режасининг намунавий мазмуни:


Кириш (ўтган ўқув йили якунинининг тахлили ва янги ўқув йили учун вазифалар).
1.Ташкилий-педагогик тадбирлар. (Таълим муассасаси Кенгаши фаолияти, педаго-гик кенгаш, директор хузуридаги мажлислар, ота-оналар мажлиси, маҳалладаги маърифий ишлар6 ўзини-ўзи бошқари ш бўйича ишлар,молия-хўжалик ишлари ва ҳ.)).
2. Ўқув-методик ишлар. (Методбирлашма ишлари, ўқув ишлари, очиқ дарслар ва дарсдан ташқари тадбирлар, ёш ўқитувчилар билан ишлаш ва ҳ.)
3. Тарбиявий ишлар. (хуқуқий, маънавий, ватанпаварлик, толерантлик, экологик, эстетик, меҳнат, жисмоний ва б.тарбиялар, маданий-оммавий ишлар, спорт-оммавий ишлар ва ҳ.).
4. Ички назорат тизими. (ўқитувчиларнинг дарсларини, ўқувчиларнинг билим да-ражасини, таълим муассасасининг санитария-гигеник холатини, ҳужжатларни, тугарак ишларини, меҳнатни мухофаза қилиш ва техника хавфсизлигини сақлашни назорат қилиш).
Режага қўшимча:
1. Ёзги таътилдаги тарбиявий ишлар режаси.
2. Ўқитувчи ва тарбиячиларнинг малакасини ошириш бўйича муддатли режа.
3. Таълим муассасаси педагог кадрларининг аттестация режаси.

Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling