Семинар дарсларини ташкил этиш методикаси


Download 56.26 Kb.
Sana13.04.2023
Hajmi56.26 Kb.
#1350181
TuriСеминар
Bog'liq
семинар


Семинар дарсларини ташкил этиш методикаси

Ўқув машғулотини ташкил этувчи субъект бу ўқитувчидир, шунинг учун у ўз ишига ижодий ёндашуви жамият ҳаётидаги ўзгаришлар, янгиликларни тезда илғай билиши, фан янгиликларини ўрганиб, ўз фаолиятида қўллаши билан ифодаланади. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва дарс бериш услубини танлаганда мутахассис тайёрлаш билан бирга, ёшларга етуклик, ахлоқан поклик, ватанпарварлик, байналмилалчилик руҳини ҳам сингдириш зарурлигини ёддан чиқармаслик керак.


Ҳар семинар машғулотлари мазмунан назарий жиҳатдан юқори даражада, шаклан эса ҳаммага тушунарли бўлиши керак. Машғулотнинг сифатий самарадолиги унинг шакли, услуби ва қандай аудиторияда ўтилишига боғлиқ. Педагог дидактиканинг принципларини изчил ва мантиқий жиҳатдан маъруза билан боғлиқлигини таъминлаши лозим.
Маруза ва семинар машғулотлари бири иккинчисининг ўрнини боса олмайди. Шу билан бирга, улар бир бирига боғлиқ, бири иккинчисини мантиқий кетма – кетлигини тақозо этади. Дарс ўтишнинг шакл ва методлари ўртасидаги нисбат ўзгариб туради. Юқори курсларда семинар дарсларининг ва мустақил ишларнинг роли ортади. Ўқув машғулотларининг барча турлари талабаларни, билишнинг энг юқори босқичи баҳолаш даражасигача кўтарилишини таъминлашдир.
Ўқув жараёни ўзаро боғланган, бири иккинчисини тақозо этувчи икки фаолиятни қамраб олади ва таълим унга таянади:

  1. Ўқув жараёнини бошқариш ва ташкил этиш бўйича ўқитувчиларнинг фаолияти;

  2. Талабаларнинг ўқув ва билим олиш фаолияти.

Семинар машғулотларида талаба тезкор ахборот билан таъминланиши даркор. Ўқитувчи машғулотларни олиб бораётганида қуйидагиларга эътибор қаратмоқ лозим;
аллақачонлар кўпчилик бир фикрга келган масалалар, иборалар бўйича қайтадан мунозара бошламаслик;

    1. Меъёрдан чиқмаслик, ҳамма мавзуда мунозарали саволни ўртага ташлаш шарт эмас;

    2. У ёки бу муаммо, тушунча ҳақида бошқалар ўз фикрларини айтгач, албатта, муносабат билдириш;

    3. Мунозарали саволларни аввало ўқитувчининг ўзи муҳокама қилиб, бир фикрга келиши, сўнгра талабалар муҳокамасига қўйиш керак.

Шу билан бирга, мураккаб ҳодиса жараёнларни асоссиз равишда соддалаштиришга ҳам уринмаслик керак. Ҳар бир масалага бир томонлама ёндашиш ҳам нотўғри хулоса чиқаришга олиб келиши мумкин.
Дарс ўтишда ўқитувчи талабаларнинг билимдонлиги, ўртача ёки паст даражаларини эътиборга олган ҳолда саволларга жавоб бериш учун ҳар дарснинг мазмун ва шаклини ҳисобга олиш керак.
Семинар машғулотини ўтишнинг объектив ҳамда субъектив томонлари мавжуд. Унинг объектив томонига фаннинг предмети, шу фаннинг хусусиятлари, мавзунинг мазмуни кирса, субъектив томонига шу фанни ўқитувчи томонидан ўзлаштирилиши киради. Ундан ташқари, методик жиҳатдан тайёргарлик даражаси, индивидуал методик тамойиллар, услублар ва уни ўқув тарбия жараёнида қўллаш ҳам шу муаммога киради.
Ўқитувчининг шахси, психологик сифатлари, назарий ва методик жиҳатдан тайёргарлик даражаси дарс бериш методига катта таъсир кўрсатади. Бир методни қўллаш турли ўқитувчилар дарсида турлича натижа бериши мумкин.
Дарс бериш методларининг самарадорлиги ҳақида фикр юритилар экан, ўқитувчининг шахсий сифатларидан унинг илмийуслубий тайёргарлиги даражасини ажратиб бўлмайди.
Дарс беришда педагог субъектив омил сифатида намоён бўлади. Кўп жиҳатдан талабаларнинг ўзлаштириши ўқитувчининг дарс ўтишда танлаган методларига боғлиқ. Ҳар бир ўқитувчи ўз қобилиятини дарс беришда намоён қилиб, ҳар бир дарсга мос келадиган инновацион методларни қўллаши мақсадга мувофиқдир.
Шунинг учун дарс ўтишдаги муҳим вазифалардан бири, бу – субъектив омиллар, албатта, объектив омилларга бўйсиниши, айнан шу фаннинг мазмунини очиб беришга хизмат қилиши керак. Бунда, албатта, тўпланган методик тажриба қўл келади.
Ҳар бир ўқитувчи семинар машғулотларини ўқитиш жараёнида ўзида қуйидаги психологик сифатларни ҳосил қилишга ва ривожлантиришга ҳаракат қилиши керак.

  1. Ўқитувчи адиторияда ўзини эркин тутиши дарс бериш имкониятига ишониши керак.

  2. Ўқитувчи гапириб туриб, ўйлашни билиши керак. Ўқитувчилик касбининг, меҳнатининг, маҳоратининг ўзига хослиги ҳам шунда. Дарс беришда фикрлаш, ўйлаш ва гапириш жараёни қўшилиб кетади. Аввал ўйлаб олиб, кейин гапиришга фурсат бўлмайди.

  3. Ўқитувчининг фикрлаши ва шу вақтнинг ўзида уни баён қилиши аудиторияда юз беради. Шунинг учун ўқитувчи унга тикилиб турган кўзлардан қўрқмаслиги зарур. Уларни таъсиридан холи бўлишни ўрганиши, билиши керак. Шу билан бирга, ўқитувчи аудиториядаги талабалар билан ўзаро боғлиқликни йўқотмасликни ҳам ўзида тарбиялаши шарт.

  4. Ўқитувчи аудиторияда ўтирган талабаларнинг муносабатини, улардаги ўзгаришини тўғри аниқлаши учун кузатувчилик қобилиятига ҳам эга бўлиши керак. Аудиторияни психологик ҳолатини (сукунат, шовқин ва ҳоказолар) тез илғаши зарур.

Ўқитувчи келтирган мисолларида талабаларга меҳнатга, жамиятга, ўртоқларига, жамоага қандай муносабатда бўлиш зарурлигини англатиши керак. Талабаларга таъсир кўрсатиш учун, албатта, ўқитувчи улар ўртасида ҳурматга эга бўлиши керак.
Ўқитувчининг бутун фаолиятида самимийлик, ўзига ишонч муҳим аҳамиятга эга. Ўқув тарбия фаолиятида қўлланиладиган методлар ўқитувчи билан талаба ўртасидаги алоқани мустаҳкамлашга қаратилган. Бу ўқитувчи билан талаба ўртасида ишчанлик муҳитини яратишда ўз ифодасини топади. Бунда талабанинг фикри ўқитувчи билан бирга кечиши ёки озгина орқада қолиши ёки озгина олдинга ўтиб кетиши мумкин.
Ўқитувчи аудиторияни кўриши, ҳис қилиши, у билан бирга ишлаши керак. Талаба ҳам, ўз навбатида, ўқитувчи уни кўриб, нима қилаётганини билиб туришини ҳис қилиши керак.
Ўқитувчи дарсни зерикарли бўлмаслигига ҳаракат қилиши лозим. Ана шунда ўзини камчиликлари, дарс ўтишда қўллаётган услуби тўғри ёки тўғри эмаслигини тез илғаб олади. Ўз ишига ижодий ёндашиш,ундан ташқари талабалар ҳаётини яхши билиш, талабаларни қизиқтирадиган масалаларни ечишга ёрдам беради.
Бир сўз билан айтганда, методика ўқитувчи учун чуқур, қизиқарли, тушунарли тарзда билим бериш асосидир. Мавзу бўйича дарс ўтишда қўлланиладиган методлар талабаларни мазкур мавзуни чуқур ўзлаштиришларига қаратилган бўлиши керак. Дарс ўтишда қўлланилиши мумкин бўлган қатор интерактив методлар мавжуд.

Семинар (дарс) жараёнини ташкил этиш




Ўқитувчилар семинар машғулотларида турли услубларни, ўқув топшириқларини қўллаб, талабаларда билим олишга иштиёқ уйғотишлари ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Талабаларнинг қобилиятини, уларни индивидуаллигини ҳисобга олган ҳолда турли методларни қўллаш, албатта, ўзлаштириш натижасини кўтаради.
Download 56.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling